ОГОҲ ВА ҲУШЁР БЎЛМОҒИМИЗ КЕРАК!

Ўзбекистан Республикаси мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ ўз тараққиёт йўли, инсонпарвар ва ҳуқуқий давлат қуришдек олий мақсадини белгилаб олди. Давлатнинг динга муносабати “Инсон зътиқодсиз яшай олмайди”, “Дунёвийлик — даҳрийлик эмас” деган аниқ тамоиллар асосида белгиланди. Бу тамоил бош қомусимиз — Конституция ҳамда «Виждон зркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунда ўзининг ҳукуқий ифодасини топган. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримов таъкидлаганидек: “Халқимизнинг минг йиллик тарихини, бугунги маънавий ҳаётини, дину — диёнатимизни мухтасар ифодалаб айтиш мумкинки, Аллоҳ бизнинг қалбимизда, юрагимизда” Миллий-диний қадриятлар мамлакатимиздаги руй бераётган маънавий янгиланиш жараёни ва миллий ғоя мезони шаклланишининг энг муҳим омилларидан биридир. 

Бугунги кунда динга бўлган қизиқиш кучайиб бориши глобаллашув жараёнларининг ўзига хос инъикоси дейиш мумкин. Зеро, глобаллашув дунёни бир бутун ва яхлит қила бориши билан бир қаторда, унинг ҳосиласи сифатида алоҳида олинган миллат ва жамиятлар даражасида ўз-ўзини англашга бўлган интилишнинг чуқурлашувига ҳам замин яратмоқда. Афсуски, информацион технологияларнинг тез суръатлардаги тараққиёти ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгайишига туртки бўлиб, геосиёсий мақсадларга буйсиндирилган, инсон қалби ва онги учун курашда янгидан-янги усул ва воситаларнинг пайдо бўлаётгани, айниқса, бу борада дин пок туйгулардан фойдаланишга уринишларда яққол намоён бўлмоқда. Аксарият ҳолатларда ушбу кураш қуролли тус олиб, кўплаб халқларнинг бошига фожиали кунларни солмоқда. 

Мамлакатимизда олиб борилаётган туб ўзгаришлар негизида халқимизни тинч-тотув яшаши, турли миллат ва элатларнинг ахилликда яшаши, халқимиз турмуш тарзини яхшилаш, ёшлар тарбиясига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз кунга – кунга бутун дунёда ўз нуфузини янада ошириб ва мусаҳкамлаб бормоқда. Афсуски бундай ютуқларни ҳамма қўллаб-қувватламоқда деб айтиш қийин. Айрим сиёсий кучлар, диний экстремистик ташкилотлар томонидан турли қинғирликлар давом этиб келмоқда. Ҳозирги кунда барчамиз бирдек огоҳ ва хушёр бўлишимиз, фарзандларимиз тарбиясига жиддий эътибор қаратишимиз, давлатимиз бош ғоясини чуқур хис қила билишимиз лозим. 

Сўнгги йилларда дунёнинг қатор мамлакатларида келиб чиққан низо ва келишмовчиликлар оқибатида нотинчлик, халқнинг иқтисоди кескин пасайиши,  ишсизлик даражаси деярли оммавий тус олганлини кўриш мумкин. Сиёсий ҳокимиятга интилаётган, диний шиорларни ниқоб қилиб олган ақидапараст оқимлар Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятга салбий таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Сўнгги йилларда мутаассиб оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини хорижий мамлакатлардаги меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, Интернет орқали тарғибот ўтказиш, оила аъзолари, яқинлари ва кўшниларини гуруҳига тортиш, яширин «ҳужралар» ташкил зтиш, диний-экстремистик мазмундаги материалларни босма, электрон кўринишда тарқатиш каби усуллардан фойдаланган ҳолда амалга оширмоқда. 

Мутахассисларнинг фикрича, ҳозирда экстремистик ғоялар тарғиботи билан шуғулланувчи сайтлар фаолият олиб бормоқда. Интернет орқали суҳбат олиб бориш жараёнида ёшларга куфр диёри, ҳижрат, жиҳод, шаҳидлиқ халифаликни тиклаш каби ғоялар сингдирилиб, улар турли туқнашув ва низо учоқларига жалб қилинмоқда. Муайян сиёсий кучларнинг ноғорасига уйнаётган диний-экстремистик ва террорчи оқимлар томонидан у ерларда амалиётни ўтаб келган ақидапараст, дийдаси қотган, мустақил фикрлашдан маҳрум, раҳнамоларининг ҳар қандай буйруқларини қонун деб билувчи зомби жангарилардан тинч минтақаларда ҳам турли низолар ва беқарорликларни келтириб чиқаришда фойдаланиш мақсади бугун кўпчиликка аён ҳақиқатдир. Турли интернет сайтлари, “Однокласники”, “Твиттер” каби ижтимоий тармоқ сайтларда ташкил зтилган турли номлардаги гуруҳлар.  Мазкур гуруҳларнинг тарғиботчилари кўп вақтини интернетда ўтказувчи, вақтинча ишсиз, хорижда пул топиш илинжида юрган ва ижтимоий ҳолатидан норози шахсларни ўз сафларига кўшиш мақсадида улар билан гўёки “мусулмонларнинг азобланаётгани” ҳақида суҳбатлар олиб борадилар. Иммунитети кучсиз ёшлар эса айнан шундай кимсаларнинг домига тушиш ҳолатлари кузатилаётгани айниқса ажинарлидир. Фарзанд оилада камол топиши, мактабда билим олиши ва юртига нафи тегадиган инсон бўлиб камолга етиши учун барчамиз бирдек масъул эканимизни доимо чуқур англаб ҳаракат қилсакгина турли салбий оқимлар, бузғунчи кучлар билан кураша оламиз. Зеро, ҳар бир инсон чуқур масъулият хис қилиб яшасагина бундай кучларни кириб келишини олдини олган бўламиз. 

Р. Рахимов

Янгиариқ туман “Хазрати Ғоиб ота” масжиди имом-ноиби

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *