САБРЛИ  БЎЛАЙЛИК , УЙДА ҚОЛАЙЛИК.

Бугун барча юртдошларимиз синовли кунларни бошдан кечирмоқдалар.

Бундай вазиятларда одамларнинг уйда қолиши, ҳукуматимиз ўрнатган чекловларга қатъий риоя этиши ҳар жиҳатдан зарурдир. Президентимиз хам бу хақда халқимизга бир неча маротаба мурожаат қилдилар. Бу синовли кунларни сабр тоқат ҳамжиҳатлик билан биргаликда енгамиз дея таъкидладилар.

Аллоҳнинг каломи  “ҚУРЪОН”да ҳам ПАЙҒАМБАРИМИЗ (с.а.в.)нинг ҳадис шарифларида ҳам бало ва машаққатларга сабр қилиш кераклиги ҳақида ривоятлар келтирилган.  “Бас,(эй Муҳаммад), сиз ҳам (ўтган ) пайғамбарлар орасидаги сабр-матонат эгалари сабр қилганларидек сабр қилинг”. (Аҳқоф,35).  Пайғамбаримиз(с.а.в.) айтадилар “ким уч нарса билан ризқланса, охират ва дунё яхшилиги билан ризқланади: қазои-қадарга рози бўлса, балоларга сабр этса, роҳат вақтида дуо қилса” дедилар.

Афсуски,биз учун дастурул амал бўлган ушбу муборак сўзларга амал қилмаётган кимсаларнинг борлиги ўта аянчли. Ҳукуматимиз томонидан уйда қолишимиз учун ҳамма шароитлар яратиб берилаётган бир пайтда, аёлларимизнинг кўчада юриши нохуш ҳол. Ахир, бизнинг момоларимиз бутун дунёни лол қолдирган буюк алломаларимиз: Беруний, МусоХоразмий, Н.Қубро,Замахшарий каби бобоколонларимизни уйда ўтириб, тарбиялаб вояга етказганлар-ку! Тўғри, қадим момоларимиз қўлларига қурол олиб Ватан ҳимоясига отланиб қаҳрамонлик кўрсатганлар. Ҳозир бизнинг қаҳрамонлигимиз эса фарзандларимиз тарбияси билан, уларнинг дарс таёрлашига ёрдамлашишимиз билан, ширин-ширин пишириқлар, таомлар пишириб бериш билан қаҳрамонлик кўрсатишдир.

Азиз хамюртлар!  Дуо қилайлик. Аллоҳ таолонинг ўзи юртимиздан бу касалликни дошларимиз учун сабрли бўлайлик, уйда қолайлик. 

                                                                                 

Ш.Эгамова                                                                                                                                  Боғот тумани “Ашхобод” маҳалласи отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *