Шу кунларда дуога кўл очайлик

Бу кунларда Аллох дуоларимизни ижобат фарзларимизга салохият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

 Ё роббим берган ризқинга, кўрсатилган кунига, бехисоб шукуронолар бўлсин. Ха азизлар бугунги кунимизда бошимизга тушиб турган бу синов, мусибат кунлар хам ўтиб кетар бунданда ёмон кунлар яъни уруш даврларини бошидан кечирган, бир майизни қирқ бўлиб еган бу ўзбек халқи, бу Короновирусни хам ўтиб кетишини қараб ўтирмасдан, мехнаткаш халқимиз дала ишлари билан бандлар. Ҳар-бир қарич ерни бўш қолдирмасдан экиш, Иссиқхоналарга экинлар экиб сабзовотлар ўрнини тўлдиришга харакат қилмоқдалар.

                  Исми жисмига монанд, ахли имон Юртбошимиз,

                  Мамлакат тинчлиги учун Дорул омон Юрбошимиз.

                  Борми дунёда бунингдек элсевар раҳбар киши,

                 Қадрига ет ўзбегим ул мехрибон Юртбошимиз

    Бу мисраларда келтирганимиздек хурматли Президентимиз халқимиз учун куйиб пишиб гаприётганларини кўриб хавас қиласан киши.

Подшохи доно юртнинг халқи бахтли яшайди, кўз тегмасин Юртбошимизга шундай кунида халқимизни қайғуриб кунни – тунга, тунни – кунга улаб халқимзни бу шум қадам бало-қазодан асраш учун жонини фидо қилиб одил сиёсат юритмокда.

Шу ўринда Хурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев 14 апрел куни глобал инқироз ва пандемия шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олдида турган долзарб вазифалар мухокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида, короновирус инфекциясига қарши курашиш доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор тўхталиб ўтди. Давлатимиз рахбари жумладан шундай деди:

Таъкидлаш керакки, пандемия ва карантин билан боғлик мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, халкимиз тушкинлик ва саросимага тушгани йўқ.

Буюк шоиримиз Абдулла Орипов қаламига мансуб, хаммамиз ғурур билан куйлайдиган Давлат мадхиямизда “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон”деган мисраларида чуқур маъноли сўзлар бор.

 Хақиқатдан Ўзбекистон Республикаси Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш максадида туманимиз Ёшлар иттифоқи кўнгилли ёшлар ихтиёрий асосида ахоли мурожаатлар билан тизимли ишлаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш максадида очилган “СаLL-марказлари” мунтазам ишламокдалар.

 Ўзбек оиласи – тартиб ва интизом мактабидир.

Оила мавжуд тартиб коидалар—жамият ва давлат интизомининг пойдеворидир. Абдурауф Фитрат ўзининг “Оила ва оилани бошқариш тартиблари” асарида шундай ёзган эди: “Хар миллатнинг саодати ва иззати албатта, шу халқнинг ички интизоми ва тотувлигига боғлиқ, тинчлик ва тотувлик эса шу миллат оилаларининг интизомига таянади”.

 Оила тежамкорлиги ўзбек оилаларда азалий қадриятлардан биридир. Ўйламай -нетмай сарфлаш қашшоқликка, хонавайронликка олиб келади.

Қобусномада шундай ёзилган “Жам этгандин сўнг яхши саклагил Нединким сақломоқ йиғишдин мушкулдир, Агар керак вақтида зарур иш учун олиб харж этсанг харакат кил унинг ўрнини тўлдиргил, Агар харж этиб, яна жойини тўлдирмасанг, агар Хоруннинг ганжидек бўлса хам, у бир кунда йўқ бўлур ”.

Оиша розияллоху анхо ривоят қиладирларки” Жаноб Расуллуллоҳ соллалоху алайхи васаллам “Гунох ишлардан ва қарздор бўлмоқдан ўзинг асра!” деб Аллох таолага илтижо килар эдилар. Бир куни сахобалардан бири Ё расулаллох, сиз нечун “Қарздордан бўлмоқдан ўзинг асра” деб, илтижо килурсиз? Деб сўраганда, ул зот “Агар инсон қарздор бўлиб қолса, ёлғон гапиришни ва ваъдага хилоф қилиши мумкин” дедилар.

Ха азизлар бугунги кунда халқ ва миллат бошига тушган бу офатни фақат илтижо дуо ибодат орқали енгамиз иншаоллох аммо бу кунларда баъзилар тамонидан ношукурлик аломатлари сезилиб жумладан махаллий хокимят орқали етказилаётган махсулотларни назар писанд этмасдан ижтимоий тармоқларда ўзини кўз кўз қилаётган баъзи ноншукур деймимизми ёки нонкўр деймимизми бу каби инсонларни бу ишлар албатта муминман мусулмонман деган хар бир инсонни хафа қилади экан. Мен уларга сўзим охирида “Қўлингдан яхшилиқ келмаса ёмонлик хам қилма” деган хадисни айтиб Пандемияда халқ ва миллатга панд берма! деб қоламан. Наҳотки ўтмишдаги аждодларимизнинг бундай вазиятларда тутган йўлларидан ибрат олиш ўрнига, ўзимиз учун енгил туюлган нотуғри йўлдан юриб, унинг оқибатлари ҳақида ўйламай катта гуноҳларга йўл қўйсак?! Аллоҳ таолодан ғамлардан паноҳ беришини, қалбларимиздан ташвишларни аритишини, ишларимизни осонлаштиришини, аҳволимизни ислоҳ қилишини сўраймиз

Эй қудрати чексиз Илму-хикмати ҳадсиз, адлу мархамати нихоясиз, мукаммал мақтовларга лойиқ бўлган. Роббим. Бизларни Хабибинг Мухаммад с.а.в га чин уммат қил. Тонг ила қиёмат бизларни шарманда қилма.Бизларга ўзингнинг чексиз фазил мархаматинг билан муомла кили Исломни ва мусулмонларни азиз кили.

 Бошқа юртдаги инсонларнинг ва хусусан юртимизнинг тинчлик ва хотиржамлилигини кайтариб бер Роббим.

Халкимизнинг ризкига, Исломга, Имонига хайр барокатлар ато айла.

Аллох дуоларимизни ижобат, Фарзандларимизга салохият,Ибодатларимизга гўзаллик,ризқимизга барака берсин,Аллохим панохида бўлайлмк. Амин!

Хужаниёзова Саломат

Боғот тумани Боғот шахарчаси “Октепа” махалласи отинойиси

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *