ДИНИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ ДИНИМИЗ ИЛДИЗИГА УРИЛГАН БОЛТА!

Диний экстремизм ёки терроризм иллатининг сўнги пайтларда тобора кучайиб бораётгани мазкур муаммонинг нақадар долзарб эканини кўрсатади. Бу қабоҳат ва жоҳилликдан, инсонийликка ҳос бўлмаган зўравонликлардан қанчадан-қанча бегуноҳ инсонларнинг қони тўкилгани ҳеч кимга сир эмас. Ислом динини ниқоб қилиб олиб ўз қабиҳ мақсадларини амалга ошириш мақсадида тинчлигимиз,маданиятимизга чанг солишни пойлаб юрган ёвуз кучлардан онгли тарзда сақланишимиз энг биринчи вазифаларимиздан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Презеденти Шавкат Мирзиёев БМТ бош ассамблеясининг 72 сессиясидаги нутқида “Биз бутун жаҳон ҳамжамиятига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа деб ҳисоблаймиз. Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамлигининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз” деб таъкидлаган.

Ватанимиз узоқ тарихига назар ташласак, заминимизда маданият ривожининг уч минг йилдан ортиқ буюк тарихни кўрамиз. Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳудудида қадим даврлардан турли маданият, тил, урф-одат, турмуш тарзига эга бўлган, хилма-хил динларга эътиқод қилган халқлар ҳамжиҳатликда, ҳамдўстликда яшаганлар. Бу эса халқимизга хос бўлган диний бағрикенгликнинг маънавий асосини ташкил этади. Маълумки, Марказий Осиё араблар томонидан забт этилгандан сўнг минтақага ислом дини кенг ёйилди, исломнинг ўзига хос хусусиятлари йиллар давомида халқимиз маданияти ва онгига сингиб борди. Ўлкада тинчлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлашда, ислом таълимоти ўзига хос аҳамият касб этди. Бу таълимотлар Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифларга таянар эди. Бугун ҳам юртимизда диний бағрикенглик ва осоишталикни таъминлаш Конститутсиямизда қатъий белгилаб қўйилган. Қомусимизнинг 31- моддасида мустаҳкамланган “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик хуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди” деган қоида, диний бағрикенглик учун дастурил амал бўлиб хизмат қилмоқда. Бундан эса қабиҳ ниятда фойдаланишдан тоймайдиган кучлар афсуски кўпайиб бормоқда. Уларни англаш учун аввало, “диний экстремизм ўзи нима?”, “терроризм қандай юзага келган” деган саволларга жавоб топа билишимиз керак. Диний экстремизм- “диний ташкилотларда ўта мутаассиб гуруҳларнинг ашаддийр еакцион фаолияти бўлиб, ҳатто динга ҳам зарар келтиради. Диний экстремизмнинг асосий мақсади динни ниқоб қилиб, ҳокимиятни қўлга олиш, диний талабларнинг илк даражасига хос “софлиги”ни қайта тиклаш, диний талабларга мос сиёсий тузумни барпо этишдан иборат” дейилгана йрим адабиётларда.

 “Террор” сўзи эса лотин тилидаги “terror” сўзидан олинган бўлиб, ўзбек тилида “қўрқинч”, “қабоҳат”, “даҳшат солиш”, “ваҳима уйғотиш” каби маъноларни англатади. Бугун терроризм умумбашарий даражада жамият хавфсизлигига таҳдид соладиган хавфга айланиб бормоқда.

Ҳозирги замонавий ҳаётда қуролли таҳдидлардан кўра маънавий таҳдид энг нозик масалалардан бирига айланиб қолмоқда. Ёшларнинг ҳали ҳеч қандай ифлосликлар билан кирланишга улгурмаган, ўз маънавий оламларини ҳимоялай олмайдиган соф қалблари, онгларига салбий таъсир ўтказиш орқали минглаб инсонларни тўғри йўлдан оғдириб, минглаб одамларнинг умрга зомин бўлмоқдалар. Бу тўғрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72- сессиясида сўзлаган нутқида БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конверсиясини ишлаб чиқиш ва Бош Ассамблеянинг “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолютсиясини қабул қилиш бўйича ташаббусларида терроризм муаммосига катта эътибор қаратиб, унинг туб сабабларига барҳам беришга чақирди. Шу муносабат билан одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифа эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар Республикамиз Президенти.

Маънавий таҳдидлар таъсир кучи нақадар кучли экани, улар ҳеч қандай чегара билмаслиги сир эмас. Зеро, Республикамиз биринчи Президенти Ислом Каримов ўзларининг “Юксак маънавият- енгилмас куч” асарларида“…бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кўпроқ кучга эга. Бу масаланинг кишини доимо огоҳ бўлишга ундовчи томони шундаки, агар ҳарбий, иқтисодий, сиёсий тазйиқ бўлса, буни сезиш, кўриш, олдини олиш мумкин, аммо мафкуравий тазйиқни, унинг таъсири ва оқибатларини тезда илғаб етиш ниҳоятда қийин” дея таъкидлашлари бежизэмас эди. Бугунги кунда маънавий таҳдидларнинг энг кўп қамровга эга бўлгани оммавий ахборот воситалари тизимидир. Давлатлар, мамлакатларбошқа ҳудудлардан ўз чегаралари билан ажратилган ва мустаҳкамланган,лекин ахборот кўлами шунчалик кенгки, у ҳеч қандай чегара билмайди.Ҳозирда бундан салбий мақсадларда, ўз чиркин мақсадларини амалгаошириш учун фойдаландилар. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда ёшларнингҳар қандай ахборотга нисбатан иммунитет ҳосил қила олишлари, маънавийбўшлиқ пайдо бўлмаслигини  олдини олиш мақсадида кўплаб чора-тадбирларамалга оширилмоқда.

Аллох бу тинч ва осойишта юртимизни турли хил фитна фасодлардан омонда сакласин.

       Р. Рахимов

Янгиариқ туман Хазрати Ғоиб ота масжиди

Имом-ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *