Норасмий оқим ва йўналишларнинг инсон руҳиятига тасир этишини олдини олишимиз лозим!

Бугунги кунда диний омилларнинг сиёсатлашуви қатор норасмий оқим ва йўналишларининг фаолиятларида янада яққол намоён бўлмоқда. Бу эса фуқароларнинг диний оқимлар таъсирига тушишларига сабаб бўлмоқда. Бунинг олдини олиш учун мамлакатимизда турли ҳуқуқий ва маънавий тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу эса фуқароларнинг норасмий диний оқимларга тушиб қолишидан қисман ҳимоя қилмоқда. Аммо фан ва технологиянинг жадал ривожланиши  урли оқимлар фаолияти  акомиллашувига ҳам олиб келмоқда.  Улар нафақат турли ғоявий тарғитботлар билан чекланиб қолмасдан, балки инсон руҳиятига турли усул ва воситалар ёрдамида таъсир этишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бу хавфларнинг таъсирини камайтириш учун фуқаролар, айниқса, ёшлар психологик ёрдам асосларини билишлари, фуқароларнинг психологик қиёфасини ярата олиш , фуқаролар билан мулоқот қилишнинг ўзига хос  хусусиятларини чуқур ўзлаштириш каби масъулиятли вазифалар олдимизда турибди.

 Ҳозирги глобаллашув замонда диний экстремизм ва терроризм бутунжаҳон миқёсида хавфли кучга айланмоқда. Афсуслар бўлсинки, ҳатто ўз ичимиздан бу йўлга кириб, ватанига, оиласига хиёнат қилган минглаб ёшлар сони ортиб бормоқда. Бунга сабаб нима? Мафкуравий бўшлиқ ва энг зарарли бўлган лоқайдлик ва бепарволик. Бепарво одам душмандан-да хавфлироқ эканлигини доноларимиз азал-азалдан келажак авлодларга уқтириб келмоқдалар. Бу борада машҳур файласуфларимиздан бири “Душманлардан қўрқма- нари борса, улар сени ўлдириши мумкин.  Дўстлардан қўрқма- нари борса, улар сенга хиёнат қилиши мумкин. Бефарқ одамлардан қўрқ- улар сени ўлдирмайди ҳам, сотмайди ҳам, фақат уларнинг жим, бепарво қараб туриши туфайли ер юзида хиёнат ва қотилликлар кўпаяверади” дея нақадар ҳақ эканлиглари барчамизга аён.

Диний экстремизм ва террорчи ташкилотлар ўзларининг ғаразли мақсадларидан келиб чиқиб, ислом таълимотининг айрим ғоя ва тамойилларини мазмун-моҳиятан тамомила ёки бир ёқлама ўзгартириб, ўзларича талқин қилиб одамларни тўғри йўлдан – ҳидоят йўлидан адаштиришга уринмоқда. Марказий Осиё ҳудудида яшовчи аҳолининг  аксари, шу жумладан, юртимиз мусулмонлари ҳам неча асрларки минтақа халқлари учун анъанавий бўлган ханафий ва мотрудия ақидаларига риоя этишади. Диний экстремистлар эса ана шу мазҳаб ва ақидаларни рад этган ҳолда аҳоли онгига сиёсийлаштирилган ислом ғояларини сингдиришга уринмоқдалар. Бу уринишлардан кўзланган ягона мақсадлари “халифалик” ёки “ислом амирлиги” давлати тузиш шиори остида сиёсий ҳокимиятни эгаллашдир.Кишиларнинг осойишталиги ва хавфсизлигига тахдид соладиган террорнинг барча куринишлари бузғунчилик, фасод ишлардан саналади. Куръонда («Бакара» сураси 205-оятидаги) «Аллох эса бузғунчилик- фасодни севмайди» деган оят тушунчаси исломнинг террорга булган ўта салбий муносабатини белгилайди. Мутаассиблик, экстремизм ва террорчилик одатда бегунох одамларнинг қони тўкилишига олиб келади. Қуръони Карим оятларида бундай холатлар «Бирор жонни ўлдирмаган ёки ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худи хамма одамларни ўлдирган кабидир» дея қатъий қораланган.  Минг –минглаб бегуноҳ мусулмонларнинг қонини тўкиб, гўёки бу билан ўзларига жаннатни нақд қилиб қўймоқдамиз, деб хом хаёлга берилаётганлар, аслида Аллоҳнинг лаънати ва ғазабини юклаб олмоқдалар. Дунё шиддат билан ўзгартириб барқарорлик ва халқларнинг мустаҳкам ривожланишига рахна соладиган турли янги таҳдид ва хавфлар пайдо бўлаётган бугунги кунда маънавият ва маърифатга, ахлоқий тарбия, ёшларнинг билим олиш, камолга етишига эътибор қаратиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир.

 Бугун терроризм умумбашарий даражада жамият хавфсизлигига таҳдид соладиган ва ўзаро ҳамкорлик алоқаларига эга бўлган йирик террорчилик гуруҳларидан иборат тизим сифатида шаклланганини, содда қилиб айтганда, халқаро терроризмга айланганини таъкидлаш зарур. Ҳозирги кунда айрим араб мамлакатларида диний ҳаракатлар ниқобида инсонийликка зид қабиҳликлар этилаётганидан ҳабаримиз бор, албатта.Биргина мисол, неча йилки  Ироқ ва Сурияда давом этаётган  ўзаро низо,фуқоролик уруши айрим диний экстраместик гурухлар учун айни муддао, яъни ўзига хос “палегон” вазифасини бажараётгани хеч кимга сир эмас. Айни шу зиддиятлар ва тўқнашувлар натижасида ҳозирги бутун дунёга хаф солиб турган ёвуз ташкилот-ИШИД дунёга келди. “ Ироқ ва Шом ислом давлати ”  тамасининг қисақартмасидан олинган бу атама ортида жиҳодий йўналишидаги террорчи гурухлар турибди. Яқин  Шардқаги  бир  қанча гуруҳларни бирлаштирган бу ташкилот 2006-йилда Ироқда тузилган. Сурияда кечаётган ички низоларга бевосита қуролли кўшин билан аралашган мазкур ташкилот,ўз сиёсий манфаатлари доирасидаги Сурияни ҳам қўшиб олди ва бош максади – халифалик тузиш йўлида қонли, бузғунчилик ҳаракатини бошлади. Уч йил давомида Сурияда 200 минг нафарга яқин тинч аҳоли қуролли тўқнашувлар қурбони бўлди.У ерларда кечаётган уруш манзаралари, кишиларнинг ожиз ҳолатларини кўриб қайси одам зотининг қалби ўртанмайди? Улар қандай мусулмон бўлишдики, ҳатто ёш гўдакларнинг чирқирашлари, бегуноҳ аёлларнинг дардли нидоларини эшитишмаса? Инсоф қани, қани адолат? “Қуръон” оятлари, муборак ҳадислар ва аллома аждодларимиз асарларида экстремизм ва террорчиликка қандай муносабат билдирганидан хабардорми улар? Ислом байроғи остида бузғунчилик қилаётган бу гуруҳларни тинчликсевар башарият лаънатламоқда. Минг афсуслар бўлсинким, бу ташкилотлар орасида “ўзбек” деган номга доғ тушириб, юртига, халқига, ўз оиласига хиёнат қилаётган “иблис”ларнинг нағмаларига учиб, даҳшатли жиноятларга қўл ураётган юртдошларимиз ҳам борлиги ачинарлидир. Уларни “юртдош” дегани уялади киши.

Бу ҳавфли иллатлардан соқит бўлиш учун биз қандай йўлни танламоғимиз керак. Қандай чора-тадбирлар билан бу хатарли ботқоқдан зарарсиз ўтиб олиш мумкин? Бунинг учун биз, аввало, Президентимиз Шавкат Мирзиёев кўрсатган йўл биз учун катта намунадир. Уларнинг БМТ нинг 72 сессиясида илгари сурилган ғоялари “ Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясини аҳамияти беқиёсдир. Маърифат орқали инсон илмга ва тафаккури ривожланади, илм ва тафаккурли инсон албатта диний экстримизм ва терроризмнинг мақсадини ва олдига қўйган манфаатларини яхши тушунади ва унга қарши илм тафаккур орқали курашади.   Халқимизда маънавий хаётида бўшлиқ, бошқалар салбий чиркин ғояларини сингдира олишлари мумкин бўлган ҳоллардан ўзимизни сақлашимиз керак. Ҳозирги очиқ ахборот тизими даврида, аввало, ёшларда ҳар қандай ахборотга нисбатан мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш, четдан келаётган турли хил ахборотларни қабул қилишда анализ-синтез қила олиш қобилиятини шакллантириш лозим. Чунки ҳозирда қуролли ҳужумлардан кўра маънавий ҳужумлар ҳавфли тус олиб бормоқда, бунда эса ахборот уларга жуда қўл келувчи воситага айланди. Энг ахборот тез ўз таъсирини ўтказувчи қатлам ёшлар, ёшлар эса юртимиз келажаги. Уларда бундай иллатларни олдини олиш учун юртимизда жуда кўплаб ижобий тарғиботлар амалга оширилмоқда. Жойларда, илм даргоҳларида дин билимдонлари томонидан диний экстремизм ва терроризм балоси нима экани ва у қандай таъсир кучига эга экани ҳақида маърузалар, тадбирлар уюштирилди. Диндан ниқоб сифатида фойдалана олмасликлари учун, биринчи ўринда, халқнинг диний саводхонлигини ошириш, дин нималиги, унинг мазмун моҳиятини яхши англаб етиш керак. Ҳар биримиз атрофимизда содир бўлаётган воқеликлардан хабардор бўлишимиз, бепарволик, беписандлик билан ўзимизни чоҳга итаришдан сақланиш, инсонларни огоҳликка даъват қилиб яшашимиз керак.

 Шундай экан, огоҳ бўлайлик, гўзал, осойишта, жаннатмакон юртимизни жонимиздек асрайлик.

    Р. Отажонов

Янгиариқ туман бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *