ИНТЕРНЕТДАН ҚАЙСИ МАҚСАДДА ФОЙДАЛАНМОҚДАМИЗ

Аввало бу сўзнинг маъносига тўҳталиб ўтсак. «Интернет» сўзи инглиз тилидаги қисқартирилган жумла бўлиб, тилимизда «халкаро маълумотлар тури» деган маънони англади. Аммо бу ном ихтиёр қилинганидан кейин интернет тинмай ривожланиши оқибатида у фақат маълумотлар тақдим ва қабул қилиш билан чекланиб қолмай, бундан хам катта хажмдаги ишларни олиб боришга хизмат қиладиган бўлиб кетди. Хаётнинг барча сохаларида интернет ёрдамида осонлик, арзонлик ва тезлик билан фойдалари кўзланадиган бўлди. Ҳозирги вақтда дунёни интернетсиз тасаввур қилиш мушкл, чунки у ҳаётимизнинг бир бўлагига айланиб улгурган.Айниқса ёшлар интернетсиз ҳаётни тасаввур этишлари жуда қийин бўлиб қолди.

Бу чексиз виртуал (ҳаёлий) оламдаги ҳамма маълумотлар ҳам асосли ва ишончли деб бўлмайди. Ёш авлодлар кўрган, эшитган маълумотларни барчасини тўғри деб ҳисоблашлиги кузатилган. Шунинг учун хозирги давр боласи ўзи ишончли деб “Кибердўст” (интернет)ни танлаган. Фарзандлар шу зайлда ўзи учун энг қадрли бўлган ота-онадек, ака-укадек, яқинларини руҳан йўқотишмоқда. Тўғри, компютерга ҳимоя воситаси сифатида “Киберпатрул” каби маълумотларнинг барчасини филтрлайдиган дастур ўрнатиш мумкиндир, аммо бу дастур ҳам тўлиқ кафолатланмаган.

     Халқаро замонавий алоқа ва ахборот воситаси бўлмиш интернетдан фойдаланишнинг одоблари хақида қисқача тўхталамиз :

     Интернетдан фойдаланмоқчи бўлган одам ниятини яхши қилган бўлиши керак.

Интернетга киришдан олдин вақтни зоя қилмаслик учун умрнинг қадрини эсга олиши зарур.

     Интернетга киришдан олдин иш режасини яхшилаб тузиб олиши керак.

Интернетда кўриладиган, ўқиладиган ва эшитиладиган нарсаларнинг барчаси шариат рухсат берган нарсалар бўлиши шарт.

     Сайт эгаларининг маънавий-маърифий ҳуқуқларига тўла риоя қилиш чин мусулмонлик бурчидир.

     Ишхона ёки бошқа бирор шахснинг интернетидан рухсатисиз фойдаланиш мумкин эмас. Болаларнинг интернет ва компютердан фойдаланишини оқилона ва эътибор билан йўлга қўйиш керак.

     Али ибн Хусайн розияллоху анхумодан ривоят килинади: Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Албатта, кишининг ўзи учун бефойда нарсаларни тарк қилиши Исломининг ҳуснидандир», дедилар.

     Ҳаётимизга диққат билан назар соладиган бўлсак, кишиларнинг кўп вақти, зехн-заковати, ақл-идроки ва имкониятлари бехуда нарсаларга сарф қилинаётганини кўрамиз. Бехуда нарсалардан четда бўлган киши факат фойдали иш билан машғул бўлаётганини яхши англаб етиши лозим. Бинобарин, бефойда ишлардан ўзимизни ҳамиша четда тутишимиз керак бўлади.

Барчамизга маълумки ҳозирги даврда ҳаётимизни интернетсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Дунё бўйлаб интернетнинг шиддат билан ривожланиши натижасида ундан фақатгина маълумотларни қабул қилиш ҳамда тарқатиш билан чекланиб қолмасдан, балки бунданда катта ишларни бажариш имкониятлари туғилди. Интернет орқали инсонлар узоқдаги дўстлари, яқинлари билан бемалол кўриб гаплашадиган, бир-бирига хабарлар юборадиган бўлди. Тасаввур қилиш учун биргина мисол келтиришнинг ўзи кифоя қилади деб ўйлайман. Оддийгина талаба уйга берилган вазифани қилиш учун кутубхонага бориши, у ердан керакли китобларни қидириб топиши, ҳамда у ерда ўтириб икки уч соат ўқиб дафтарга ёзиши керак бўлади. Ҳудди шу ишни уйида интернет орқали бажарса жуда кўп фойдали томонлари бўлади. Ўша талаба кутубхонага бормайди, у ерда вақтини кетказмайди, керакли маълумотларни интернет орқали яхшилаб ўқиб ўзига маълумот сифатида олиб қолиши ҳам мумкин бўлади. Яна бир мисол, авваллари бир инсон ўзининг яқинига ҳат ёзмоқчи бўлса, у хат ёзиш учун қоғоз қалам олиши, унга гапларни ёзиши, уни эса пўчтага олиб бориши керак бўларди. Хат ташувчи уни олиб керакли жойга элитиб бергунича орадан бир неча кун вақт ўтарди. Ҳозирда эса бундай ишлар оддийгина бир ҳол бўлиб қолди. Ўша ишларни интернет орқали инсон узоғи билан беш дақиқада бажариши мумкин. Бунга ўхшаш мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Ҳар бир нарсани яхши томони бўлгани каби ёмон жиҳатлари ҳам бор. Интернетда фойдали маълумотлар билан бир қаторда, зарарли беҳаё, бузуқ маълумотлар ҳам кенг тарқалгандир. Инсон маънавиятига таъсир қиладиган фохишабозлик, беҳаёликни, ахлоқсизликни тарғиб қилувчи сайтлар жуда ҳам кўпайиб бормоқда. Баъзи одамлар интернет орқали бир-бирларини алдамоқда, бир-бирига тухмат қилмоқда, у туфайли кўпгина ёш оилалар ажрашиб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда ва ҳоказо. Интернет орқакли нафақат ахлоқий бузуқликлар, балки сиёсий, иқтисодий, молиявий ва бошқа кўпгина соҳаларда ҳам кўплаб жиноятлар содир этилмоқда. Юқорида келтириб ўтилган гаплар шуни кўрсатиб турибтики интернетни биз ҳам яхшиликка, ҳам ёмонликка ишлатишимиз мумкин экан.

Бизни вазифамиз ундан фақатгина яхшилик йўлида фойдаланишимиз керак. Бунинг учун эса динимизнинг умумий таълимотлари асосида интернетдан фойдаланиш одобларини йўлга қўйишимиз керак бўлади. Аввало интернетдан фойдаланмоқчи бўлган одам ниятини тўғри қилиши керак. Ана шунда бу ишдан фойда топади. Интернетдан фойдаланишдан олдин вақтни зоя кетказмасликни, унинг ҳар лаҳзаси ҳисобли эканини ўйлаш керак. Интернетга киришдан олдин иш режасини яхшилаб тузиб олиш керак. Интернетда узоқ вақт ўтириш ҳам зарарли бўлиб, у сабабли инсон ўзига хос хасталикларга чалиниши мумкин. Бундан ташқари интернетда кўриладиган, эшитиладиган ва ўқиладиган маълумотларнинг барчасига шариат рухсат берган бўлиши керак. Аммо, минг афсуслар бўлсинки, сайтга кирадиган баъзи одамлар ҳаётда ўзларига раво кўрмайдиган нарсаларни сайтда бемалол эп кўришади. Улар ўзларича, “бу иш ҳаётдаги савияда эмас-ку”, деган хаёлга боришлари мумкин. Аслида эса, бу ношаръий ишларни сайтда ўзига раво кўрганларнинг аҳлоқий савиясида нуқсон бор. Шунинг учун инсон ҳар бир ишни қилаётганда Аллоҳ таоло уни кўриб турганлигини унутмаслиги керак.

Б.Ходжаев

Хива шаҳар бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *