МИССИОНЕРЛАР МАКРИ

Тинчлик, хотиржамлик тенгсиз неъматдир. Бугун дунёнинг қайсидир чеккасида қандайдир бузғунчилар айнан бизнинг юртимиздаги бу улуғ неъматни кўролмай, зўр бериб уруш оловини ёқишга уринаётганлари хеч кимга сир эмас.

Қаерда бефарқлик, лоқайдлик авж олса, бузғунчиларнинг бозори чаққон бўлади. Турли мамлакатлар мисолида буни кўриб турибмиз. Миссионерлар шулар жумласидандир. Миссионерликнинг асл мақсадини хамма хам дархол илғаб олавермайди. Унинг хавф- хатари хам шунда. Уларнинг муддаоси ўз сафларини кенгайтириш, кўп миллатли халқимизнинг хамжихатлигини бузиш, миллатлараро бағрикенглик, диний тотувликка рахна солиш. Аслида бу гурух фақат диндан, имондан, алал-окибат , одамгарчиликдан хам чиқаради, манқуртлик ғоясига хизмат қилишга ундайди .

  Улар яширин фаолият олиб боради, макр-хийлалардан усталик билан фойдаланади. Улар айрим мухтож бўлиб турган одамларга , кам таьминланган оилаларга, ногиронларга моддий ёрдам бериб, алдаб, тўғри йўлдан оздиришга эришишади. Миссионерлар гўёки мухтожларнинг дардига малхам бўлгандай, ўз ғояларини онгларига сингдиради. Натижада бир мусулмон имондан айрилади. Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» ги қонунига биноан бундай қонунсиз хатти- харакатлар килган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади. Буни қарангки , миссионерларга қўшилиб қолган одамнинг ўлиги хам одамлар орасини бузушга, фитналар чиқаришга хизмат қиларкан. Чунки хар доим мусибатли хонадонга ёрдамга шошадиган халқимиз диндан қайтган одамга буни раво кўрмайдилар. Миссионерлар ана шундай вазиятларни келтириб чиқариб, тотувлигимизга рахна солмоқдалар . » Аллох эса , фасодни ( бузғунчиликни ) ёқтирмайди » ( Бақара , 205 ).

 Миссионерлар асосий эьтиборни аралаш миллат вакилларидан иборат оилаларнинг аьзолари , оғир хасталикка , жудоликка , моддий қийинчиликка дуч келган , ахлоқ тузатиш муассасаларидан чиқиб келган, яъни моддий ва маънавий кўмакка мухтожларга қаратмокдалар .

       Шунингдек, кар-сақовлар, ногиронлар орасида фаол иш олиб боришади. Шу Билан бирга, зиёлиларнинг турли қатлам вакиллари ўқитувчилар, врачлар, санъаткорлар орасида тарғиботни кучайтиришга интилиши хам мавжудлигини таъкидлаш зарур .

      Афсуски, бундай тарғиботга эргашаётганлар орасида мусулмон бўлган фуқаролар бор эканлиги ачинарли холатдир.

 Ён — атрофимизда қийналиб колган одамларга, кам таъминланган оилаларга, ногиронларга имкони борича моддий ва маънавий ёрдам бериб борсак, хеч — ким уларни буюк аждодларимз тутган хидоят йўлидан адаштира олмайди .

З.Собиров 

Урганч шахар “Мискин Бобо” масжиди имом- ноиби

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *