ВАТАН ТИНЧЛИГИГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ

Ислом дини инсоният оламини тинчликка ҳамжиҳатликка даъват қилади. Тинчлик бу улуғ неъмат экани ва унинг қадрига етиш унга шукрона айтиш ва бошқаларга ҳам тушунтириш ҳар бир имондан, мусулмончиликдан, яхшиликдан насибаси бор инсонларнинг вазифаси эканлигилигини эсдан чиқармаслигимиз керак.  Ҳурматли азизлар, тинчлигимизни қайси бир юртларда орзу ҳавас қилиб юрибдилар, қайси бир юртларда тинчлик қадрига ета билмай юрибдилар, шунинг учун ҳам бунга яна бир бора барчамиз бу тинчлигимизга масъулдирмиз.

Пайғамбаримиз (САВ) марҳамат қиладилар: “Икки неъмат борки, умматим унинг қадрига етмайди, биринчиси тинчлик неъмати, иккинчиси сиҳат саломатлик неъматидир. Кимки бу неъматларни қадрига етса янада зиёда бўлиб бораверади. Ватанимизни тинчлиги Аллоҳ таоло томонидан бутун инсониятга берилган улуғ неъматдир. Ислом дини тинчлик тушунчасини ўзининг бош ғояси ва муҳим ишларга айлантиргани ҳам бежиз эмас.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда баён қиладики: “Эй иймон келтирганлар! Барчангиз ёппасига тинчлик ишига киришингиз” (Бақара сураси 208-оят). Ҳақиқатдан ҳам, Аллоҳ таолонинг бу улуғ неъматидан ҳамма ҳам баробар баҳраманд эмаслигини кўриб турибмиз. Чунки дунёнинг турли жойларида террорчилик томонидан ноҳақ қон тўкилишлар содир бўлиб келмоқда. Шундай мудҳиш воқеаларни ёмон ниятли бузғунчи гуруҳлар, тинчлигимизни кўра билмаслик, бутун дунё тинчликсевар халқларини шулар қаторида Ўзбекистон халқининг қалбини ҳам қаттиқ ларзага солади. Ҳаммамизга маълумки, биз доимо тинчлик ва меҳр оқибатни ўзида мужассам этган муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, турли хил ғаразли туҳмат ва бўхтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини униб ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларидан долзарб вазифа эканлигини биламиз. Ислом динини ниқоб қилиб, ўзларининг ғаразли мақсадларига етишишга уринаётган ҳаракат ва кучларга қарши доимо сергак ва хушёр бўлмоғимиз керак. Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорилк қилманг дейилган (Моида сураси 2-оят). Бу ояти каримадан маълум бўладики, эзгу, яхши ният йўлида ҳамжиҳат бўлиш, ер юзида тинчликни барқарор бўлишига бош омилдир.

Ҳурматли азизлар, халқ орасида фитна қўзғатиш, туҳмат ва иғво тарқатиш буларнинг барчаси тинчлик ва ҳотиржамликни издан чиқарувчи ҳодисалардан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, бундай ҳаракатлар ислом моҳиятига мутлақо зид ҳисобланади.

Бақара сурасининг 11-12 оятларида: “Миш-миш тарқатганлар учун бу дунё ва оҳиратда тайинланган жазолар ҳақида хабар берилган. Огоҳ ва хушёр бўлиб яшаш Ватанимизни тинчлигини таъминлаш турли хил кўнгилсизликларни, хавф хатарларни олдини олиш учун барчамиз масъулдирмиз.

Аллоҳ таоло тафаккур қилмайдиган, ўзининг кимлигини англаб етмайдиган, бугуннинг ҳузур ҳаловати билан яшаб, эртаси ҳақида қайғурмайдиган бепарво кимсалардан  ўзи асрасин.

Аллоҳ таоло юртимизни тинч, юртбошимизни умрларини зиёда қилсин. Омийн.

 

Н.Яқубов

Хива тумани “Гулланбоғ” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *