МУСУЛМОНЧИЛИКДА АЗА МУДДАТИ

Аллоҳ таоло яратган маҳлуқотлари ичида энг азиз ва мукаррам инсон зотдир, унинг ёши ҳам улуғи ҳам, аёли ҳам эркаги ҳам бирдек қадр қимматга эга. Муқаддас ислом динида инсон қадрини шу даражада юқори қилганки, ҳатто унинг тириги билан ўлигининг ҳурмати бирдек қадрланади. Ҳар бир нарсани одоб аҳлоқи бўлгани каби, ислом динида ҳам азанинг муддати уч кун деб белгиланган. Пайғамбаримиз (С.А.В) Оиша онамиз (Р.А) га аза мудддати уч кун деганлар. Шундан маълум бўладики, уч кундан кейинги барча амаллар шариатимизда кўрсатилмаган. Аллоҳ таоло бу дунёда инсонни турли хил синовлар ва мусибатлар билан имтиҳон қилади. Бундан мақсад иймони қай даражада мустаҳкам эканлиги синов давомида маълум бўлади. Агар банда мана шу имтиҳонлардан муваффақиятли ўтса Аллоҳ таолонинг олий мукофотларига сазовор бўлади. Бақара суранинг (155-157 сураларида) “Сизлардан бир оз хавф хатар, очлик азоби билан мол жон мевалар ҳосили камайтириш йўли билан синагаймиз, (шундай ҳолатлар) уларга мусибат етганда албатта, биз Аллоҳнинг мулкимиз ва албатта биз унинг ҳузурига қайтувчилармиз дейдилар, айнан ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловот (мағфират) ва раҳмат бордир ва айнан улар ҳидоят топувчилардир.  Мана шу ояти каримадан маълумки, инсон бошига келган мусибатга доду фарёд уриб сенинг ўрнингга мен кетсам бўлмасми деб ношаръий сўзларни айтиб, одамларни безовта қилиш ўрнига, сабр билан истиғфор айтиб, Яратгандан гуноҳларини кечришини сўраб, бошқаларни ҳам яхшиликка чақирса, савоб иш қилган бўлар эди. Ҳар биримиз билишимиз керак бўлган янада савобли амалладан бири шуки, ўтиб кетган марҳум яқинларимизни, доимий яхши сифатлари билан эслаш, барча инсонларнинг бурчи эканлигини эсдан чиқармаслигимиз керак. Пайғамбаримиз (С.А.В) марҳамат қиладилар: “Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар” (Термизий ривояти). Яна Пайғамбаримиз (С.А.В) марҳамат қиладиларки: “Ўлим насиҳат олиш учун етарли ходисадир” деганлар.

Чиндан ҳам дунёга бутунлай берилиб, унинг ғурурига ботган одамнинг қалби, шубҳасиз, ўлимнинг зикридан ғафлатда бўлиб, уни асло эсга олмайди. Агар зикр этса ҳам, уни ёмон кўриб, ундан нафратланади. Одамлар ё дунёга бутунлай берилган, ё тавба қилишда бошловчи, ё дунё миннатли деб билувчиларга бўлинади.

Дунёга бутунлай берилиб, ўлимни эсламайдиган киши агар ўлимни эсласа ҳам, дунёсига таассуф эслайди ва ўлимни мазаммат қилиш билан машғул бўлади. Ўлимнинг зикри бундай одамни Аллоҳ таолодан узоқлаштиради, холос.

Тавба қилувчи ўлимни хушламаслигидан узрли бўлса, ориф ўлимни севиш ва уни ҳоҳлашида узрлидир. Бу икки даражанинг энг олийси – Аллоҳ таолога ўз инон-ихтиёрини топшириш. Бундай киши ўзига ўлимни ҳам, ҳаётни ҳам танламайди, балки Парвардигорига маҳбуб нарсалар унга севимлироқ бўлади. Аллоҳга ҳаддан зиёд муҳаббат ва ўзлигини Унга таслим этиш ва рози бўлишни яхши кўриш энг асосий ва сўнгги ғоядир.

Нима бўлганда ҳам ўлимни эслашда савоб ва фазилат мавжуд. Чиндан ҳам дунёга бутунлай берилувчи киши гоҳо ўлимнинг зикри билан дунёдан кечишида фойда олиши мумкин. Зеро, ўлимнинг зикри роҳат ва фароғатга футур етказиб, неъмат ҳаловатини бузади.

 

Ш.Атажонов

Хива тумани “Шайх Мавлон бобо”

масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *