ОГОҲЛИК ДАВР ТАЛАБИ.

Бугунги кунга келиб, муайян мамлакатни забт этиш, бирор халкни бўйсундириш воситалари тубдан ўзгариб кетди. Илгари бу мақсадларга эришиш учун қанчадан-қанча қурол-аслахалар, қимматбахо техника, минглаб аскарлар ва анча-мунча вақт хам керак булар эди. Хозирда эса бирор мамлакат ёки халкни буйсундириш учун оммавий ахборот воситаларининг узи кифоя килмокда. Куч ишлатиш, мажбурлаш, зуравонлик ахборот оркали таъсир килиш, одамларни бирор бир гояга ишонтириш, онгни бошкариш технологияларига урин бушатмокда.

Хозирда «глобаллашув» хамда «оммавий маданият» ёхуд «олмонча маданият» деган ялтирок ва жозибадор номлар билан кенг куламда таргиб этилаётган тушунчалар хам мустамлакачиликнинг янги куринишида асосий восита булиб хизмат килмокда десак, сира муболага килмаган буламиз.

Хўш, оммавий маданият нима узи? Оммавий маданият ёки оломонча маданият дея таржима килаётганимиз тушунча гарбда «популяр» ёки кискартирилган холда, «поп-культура» (инглизча pop culture яъни «оломонча маданият») деб аталади. Бу ном дунёни бошкариш ва бутун дунё устидан хукмронликка эришишни максад килган айрим гарб давлатлари томонидан уйлаб топиб, муомалага киритилган булиб, «оммавий маданият» ёхуд «оломонча маданият» деган сузлардан кузланган асл максадни никоблаш учун ишлатилади.Оломонча маданият халкларнинг неча минг йиллардан бери калбида ардоклаб келаётган кадриятларини, одоб-ахлок тамойилларини тагидан емиришга, одамларни онгу шууридан, жамиятидан, иймон-эътикодидан айириб, маънавиятсиз, ахлокий тубан манкуртга айлантиришга хизмат килади.

 Айрим мутахассислар (файласуф ва жамиятшунос олимлар)нинг фикрича, бу жихатдан аслида мазкур окимни «маданият» деб аташлик нодуруст ва нотугри хисобланади. Лекин, хали илм-фанда «антикультура» «гайримаданият» ёки «аксилмаданият» тушунчалари илмий шаклланмаганлиги учун «оломонча маданият» деган ном ночорликдан кулланмокда. Чунки, «оломонча маданият», аслида маданиятсизлик, маънавиятсизлик ва ахлоксизлик синонимидир. «Оломонча маданият» шу боисдан, энг аввало, юксак истеъдод ва улмас маънавий-ахлокий гоялар байрокдори булган мумтоз маданиятга, санъатга, унинг бойликларига карши тиш-тирноги билан курашиб, уни инкор этиб келаяпти.

Оломонча маданият никоби остида аввал муайян халк ва элатларнинг кадриятлари кадрсизлантирилади. Одамлар азал-азалдан инсоний фитратга зид деб санаб келган ахлокий разилликларга табиий ва чиройли тус берилади. Кино, театр ва  оммавий ахборот воситалари, жумладан, телевидение ва интернет тармоги оркали турфа хил бузукликлар, зино ва хамжинсбозлик нихоятда оддий ва кундалик     нарсалар сифатида намойиш килиниб,  таргиб ва ташвик этилади. Одамларнинг энг паст инстинктлари, хайвоний хирс ва гаризаларини кондиришга кенг йул очиб берилади. Натижада кишилар факат хайвоний  хирсига кул булган манкурт кимсаларга  айланиб боради.

«Оломонча маданият» таркибидаги кишиларнинг дастурий караши шундайки, улар инсонни эмас, аксинча,  нарсалар ва буюмларни эъзозлашади. Маънавий дунёни эмас, маиший-истеъмолчилик хис-туйгуларини кадрлайдилар ва уларни кенг оммалаштиришга интиладилар. Уларнинг маънавий позицияси — маънавиятни улдириш ва «нарсаларга куллик»ни рагбатлантиришдир. Американинг таникли адиби Р.Бредбери айтганидек, «оломонча маданият» мактабидан утган авлод учун хаётнинг маъноси — автомобил, телевизор, компютер ва шунга ухшаш техник воситаларгагина эга булишдир. «Оломонча маданият» да «Оломонча мусика»  алохида урин тутади. «Оломонча мусика» ни «Янги рок» белгилайди. «Янги рок», таъбир жоиз булса, кучайтирилган ритмик тузилмали мусикадир. Яъни жазавали ритм, зарб,  шовкин ушбу мусиканинг киёфасидир. Бу мусика тинглаб маънавий озука олишга  эмас, балки вужуд харакатига, талвасали раксга йуналтирилган.

Оломонча маданият балосини кенг куламда ёйишда глобал тармокдан хам кенг микёсда фойдаланилаётганини алохида кайд килиш лозим. Аслида яхшиликка хизмат килиш учун яратилган бу нарса таассуфлар булсинки, яхши нарсалар билан биргаликда бузгунчилик материаллари билан хам тулиб тошган. Ахлоксизлик, порнография, келажакка ишончсизлик, алкоголизм ва гиёхвандлик каби иллатларни таргиб этувчи фото, аудио, видео ва бошка куринишдаги материаллар глобал ахборот тармогига жойлаштирилган миллионлаб сайтлар оломонча маданиятни таргиб этувчи гаразли кучлар учун кул келмокда. Улар катталарга нисбатан ёшларни осонрок жалб этадилар. Чунки хар кандай дарахтга унинг нихоллигида шакл бериш келажакда тугри усишига олиб келади. Ёшлар ахборотларни осон узлаштирадилар, уларнинг кийиниш, юриш-туришларига таклид киладилар,  муомала-муносабатларни уз хаётларида хам синаб куришга интиладилар. Миллатнинг кухна кадриятлари, миллийлик, узлик, маданият ва маънавиятига путур етказиш эса инсон калби ва онгини ана шундай эгаллашдан бошланади. Шу боис, фарзандларимизда янгиликка нисбатан онгли муносабатни шакллантиришга жиддийрок ёндошишимиз, калбларида маънавий бушлик юзага келишига йул куймаслигимиз зарур.

Бизнинг узбек миллатимиз аввало, мусулмон миллатдир. Мусулмончилик анъаналари бизнинг кон-конимизга сингиб кетган. Халкимиздаги барча эзгу хислатлар, гузал урф-одатлар динимиз асосларидан келиб чиккан десак айни хакикатни айтган буламиз. Боз устига халкимиз мукаддас динимиз Исломга чукур хурмат билан карайди. Президент Ислом Каримов сузлари билан ифодалаганда, «дин бизнинг кон-конимизга, онгу шууримизга шу кадар теран сингиб кетганки, уни хеч кандай куч, хеч кандай ташвикот билан чикариб булмайди».

 Динимиз тинчлик дини, у инсонларни гузал хулкли булишга, узганинг хакидан хазар килишга, бировга хасад кузи билан карамасликка, тирик мавжудотга озор  бермасликка, кушничилик хакларига риоя килишга, вактни бехуда утказмасликка, умрнинг кадрига етишга, барчага эзгулик улашишга, ота-онага яхшилик килишга, кексани хурмат, кичикни иззат килишга чакиради. Зино, баччабозлик, ґугрилик, котиллик каби барча иллатлардан кайтаради.

 Шундай экан, ёшларимизни тарбиялашда динимиз курсатмаларига мурожаат килиш хам оломонча маданият, глобаллашув каби маънавий тахдидлар хатарини бартараф килишда мухим ахамият касб этади, деган фикрдамиз. Бинобарин, ёшларимизга миллий кадриятларимиз, урф одатларимиз, Ислом динини тугри етказсак уларни бугунги кун офатлар исканжасидан саклаб колган буламиз.

 Дарахтнинг танаси канча йугон, шох-новдалари канчалик куп, сербарг ва сермева булмасин, унинг илдизи бакувват эмас экан курийди, ёхуд арзимас шамоллар уни гупиллатиб кулатади. Бугун миллат хакида хам шундай дейишимиз мумкин… Дарахтни илдиз ушлаб туради, миллатни эса улуг кадриятлар тутиб колади. хар кандай мафкура буронлари илдизи, мафкураси чукур кетган халкни йикитолмайди.

Қ.Искандаров.

Боғот тумани Абдол бобо

масжиди имомхатиби.

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *