МИССИОНЕРЛИК БУ ДИН ЭМАС.

 Миссионерлик (миссия-лотинча юбориш, топшириқ)-бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир дини тарғиб қилиш демакдир. Миссионерлик асосан, христианликка хос бўлиб, бу харакат христианлик Византия имперасида давлат дини сифатида эълон қилиганидан эътиборан олиб борилади. Мазкур харакатнинг илк даврида христиан миссионерлари ўзларининг миссионерлик харакатларини Европа ва Яқин Шарқдаги кўп худоликка сиғиниб келган аҳолини якка худоликка тарқиб қилишдан иборат деб кўрсатганлар.
Кейинчалик бундай қарашлари эскирди, хусусан ҳозирги вақтда келиб, жаҳон аҳолисининг деярлик 80-90 фоизи ўз динига, аксарият ҳолларда якка худоликка эга бўлган даврда «Миссионерлик» ва айниқса, «прозелитизим» салбий бир ҳолатга айланиб қолди.

Бугунги кунда мўътабар ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг хайрихоҳ ва тарафдорлари кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бунинг асосий сабаби муқаддас динимизнинг ҳаққонийлиги ва поклиги, инсонпарварлиги ва бағрикенглиги, одамзотни доимо эзгуликка чорлаши, ҳаёт синовларига ўзини оқлаган қадрият ва анъаналарни аждодлардан авлодларга етказишдаги беқиёс ўрни ва аҳамияти билан боғлиқ.

Ушбу ҳаракат вакиллари бўлган миссионерлар ўз фаолиятларини Африкада кенг тарзда ёйиб, ўз мамлакатларини сиёсатини ўтказишга ёрдам бердилар. Миссионерларнинг турли давлатлар, жумладан, марказий Осиё минтақаси мамлакатларида олиб бораётган фаолияти христианликни тарғиб қилишда махсус адабиётлар, аудио, видео тасмаларни маҳаллий тилларда таёрлаш ва бепул тарқатиш масалаларига эътибор қаратадилар. Юқоридаги каби мисолларни яна давом эттириш мумкин. Аммо, шуларнинг ўзи ҳам миссионерлик ҳаракати турли миллат ҳамда дин вакиллари ўртасида умумий динлараро ва миллатлараро низоларни келтириб чиқаришга замин яратиш мумкин эканлигига далолат беради. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги кунда миссионерлик ҳаракати инсонлар орасида диний мутаассибликнинг ўзига хос кўриниш сифатида намоён бўлмоқда. Шунинг учун чет элларга чиқаётган фарзандларимизнинг қулоқларига қурғошиндай қуйиб, уларнинг пуч ваъдаларига алданиб қолмасликларини уқтирмоқлигимиз сув ва ҳаво каби зарур экан.

Бугунги дунё бўйлаб кечаётган глобаллашув жараёнида  инсон онги ва қалби учун кураш бораётганлиги яққол намоён бўлмоқда. Ушбу жараённинг ижобий ва салбий омиллари мавжуд бўлиб, салбий омиллар натижаси  сифатида инсон қалбини эгаллашга қаратилган диний экстремизм, терроризм, миссионерлик ва прозелитизм харакатларини  айтиш мумкин. Чунки ушбу харакатлар  мустақиллигимиз, ўзлигимизга таҳдид солувчи мафкуравий таъсир ўтказиш қуроли вазифасини ўташлиги билан мамлакатимиз тараққиётига хавф солувчи омиллардир.

Охирги пайтларда  минтақамизда миссионерлик ва прозелитизм харакатлари жиддий муаммо бўлиб келаётган фаолиятлардан бири бўлиб  у ОАВларда ҳам тез-тез акс эттирилиб келинмоқда. Мазкур фаолият қонуний тақиқланган бўлса-да, шунга қарамасдан унинг моҳиятини тушунмаётган айрим кишилар ушбу ҳаракатларга аралашиб  турли оқимларга кириб кетмоқдалар.Маълумки, давлатимизда дунёвий давлат сифатида барча фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш, диний бағркенглик ва ўзаро ҳамжиҳат бўлиб яшаши, тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун қабул қилинган(1998йил 15 май). Унда динлар хилма-хиллиги, миллий қадриятлари  уларнинг маънавий ҳаётининг ажралмас қисми эканлиги ҳисобга олинган, чунки мамлакатимизда 130дан ортиқ турли милат вакиллари истиқомат қилиб келмоқда.

Шуни айтиш лозимки, уларнинг бу ҳатти-ҳаракатлари бошида узоқ вақтни мўлжаллаган, муайян мақсадни кўзлаётган геосиёсий кучлар ва дунёга гегемонлик қилишга интилаётган ҳаракатлар ётганлигини ҳалқимиз англаб олиши  зарур. Бу борада вилоятимизда жойларда  аҳоли ўртасида диний экстремизм ва терроризмга қарши ва диний вазиятни соғломлаштиришга қаратилган  турли маънавий-маърифий ишлар олиб  борилса-да, лекин  айрим фуқаролар ушбу оқим ва ҳаракатлар таъсирига ҳанузгача тушиб қолмоқдалар.

Бундай (миссионерлик ва прозелитизм) оқим ва ҳаракатларга билим савияси пастлиги, моддий манфаатга ўч, маънавий қашшоқ ва дунёқараши тор, ўзлигини англамаган кишилар улар домига тушиб қоладилар. Ва бу ҳатти-ҳарактлари қандай оқибатларга олиб келишини ўз вақтида англаб етмайдилар.

 Хулоса қилиб айтганда,  “Сўнгги пушаймон ўзингга душман” деганларидек, ўзларининг қилган ҳатти-харакатларига пушаймон бўлган ушбу ўзлигини англамаган шахслар нафақат ўзига, балки оиласига, миллатига иснод келтириш билан бирга, халқи, ватани тинчлиги, барқарор тараққиётига хавф солишда гумроҳлик қилишди деб айтиш мумкин.

Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Уларнинг ҳар бири ўз миллий урф-одатлари, анъаналари, тилига эга. Айни вақтда республикамизда 140 дан ортиқ миллий-маданий марказлар фаолият юритмоқда. Уларнинг тенг ҳуқуқли муносабатда  бўлишлари учун  барча шарт-шароитлар яратилган.

Маълумки, истиқлолга эришгунимизча Ўзбекистон  ҳудудида жами 211 та  диний ташкилот фаолият олиб борган. Мустақиллик шарофати билан ҳозирги кунда республикамизда 2225 та диний ташкилот Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси томонидан рўйхатга олинган. Уларнинг 2050 таси исломий диний ташкилотлардир. Ҳозирда мамлакатимиз ҳудудида 175 та ноисломий диний ташкилот фаолият кўрсатмоқда.

             Миссионерлар кўпинча диний таълимот олишга мойил ёш болалар, олий таълим муассасаларининг талабалари, кексалар, айниқса, эндигина нафақага чиққан ва ёлғиз қариялар, ҳаётда ўз ўрнини топишга интилаётган ўсмирлар, кучли руҳий изтироб ҳолатини бошидан кечираётганлар, қочоқлар ва ишсизларни ўз таъсир доирасига олишга интиладилар. Шунингдек, зиёлиларнинг турли қатламлари вакиллари орасида тарғиботни кучайтиришга интилиш ҳам мавжуд. Минг афсуски, бундай тарғиботга эришаётганлар орасида келиб чиқиши мусулмон бўлган фуқаролар кам бўлсада борлиги ачинарли ҳолдир.

      Шундай экан, миссионерлик миллий менталитетимизга салбий таъсир қилади.  Республикамиз аҳолиси тинчлиги ва осойишталиги учун жиддий  таҳдид эканини чуқур англаш, унинг олдини олиш ҳамда бу иллатга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Чунки, тажриба айнан эътибордан четда қолган ижтимоий гуруҳлар ва жамоалар фаол миссионерлик ҳаракатларининг объектига айланиб қолаётганини кўрсатмоқда. Бунинг учун миссионерликнинг асл моҳиятини очиб ташлаш, унинг олдини олишга  қаратилган доимий ва узлуксиз тарғибот ва  маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш зарур. Бу борада масалага комплекс ёндошиш, яъни бирор-бир ижтимоий қатлам ёки ташкилот, муассаса жамоасининг бундай тадбирлардан четда қолмаслигига эришиш муҳим аҳамиятга эга.

Х.Матяқубов.

Хонқа туман бош имоми хатиби                                    

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *