ПАНДЕМИЯ ВАҚТИДА ҚУРБОН ХАЙИТИ

Қурбонлик қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган ҳайвондир. Фуқаҳолар истилоҳида қурбонлик «Махсус ҳайвонни махсус вақтда сўйишдир». Қурбонлик шариатга иккинчи ҳижрий санада киритилган. Ҳанафий мазҳаби бўйича қурбонлик қилиш вожибдир.

Қурбонлик қилинадиган ҳайвонлар мол, туя, қўй ва эчкилардан иборатдир.Бу ҳайвонларнинг эркаги ҳам, урғочиси ҳам, бичилгани ҳам, бичилмагани ҳам қурбонлик қилинса бўлаверади.Бошқа ҳайвонларни қурбонлик қилиб бўлмайди.

Қурбонлик қилиш ҳур, оқил, муқим ва закот нисобига молик бўлган мусулмон шахсга вожиб бўлади. Ҳанафий мазҳаби бўйича мусофирга қурбонлик қилиш вожиб бўлмайди.

Қурбон ҳайити кунларида ҳам эпидемик ҳолат мавжудлиги ва одамларнинг ҳаётига хавф сақланиб қолиши сабабли жума ва бошқа намозлар каби Ийд намозини ҳам жамоат бўлиб ўқишнинг иложи бўлмайди.

«Шу сабабли 2020 йилги Қурбон ҳайити намозини пандемия даврида жамоат бўлиб ўқиш имконияти мавжуд эмаслиги нуқтаи назаридан мўмин-мусулмонларнинг зиммасидан ушбу ибодатни адо этиш соқит бўлади».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан Рамазон ҳайит куни қуёш терак бўйи кўтарилгандан кейин ўз хонадонларида тўрт ракатли нафл намози ўқишлари тавсия этилган эди. Худди шу вақтда Қурбон хайити куни хам тўрт ракатли нафл намозини уқишни тавсия этамиз.

«Ижтимоий тармоқларда бу йилги Қурбон ҳайити намозини уйда ўқишга рухсат берилгани ҳақида хабарлар тарқамоқда. Бироқ ҳайит намози дуруст бўлиши учун ҳайит намози ўқилишига умумий рухсат (изни омма) бўлиши ва ҳайит намозини одамларга муфтий томондан тайинланган киши ўқиб бериши керак. Ҳайит намози уйда ўқилганда мана шу шартлар топилмайди. Бунинг натижасида намоз дуруст бўлмайди. Демак, бу йил карантин сабабли уйда ҳайит намози ўрнига нафл намоз ўқилади» , — дейилади хабарда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгашининг Баёнотида карантин талабларидан келиб чиқиб, муборак Қурбон ҳайити арафасида ва ҳайит кунлари ўтган марҳумларнинг ҳақларига қилинадиган дуои фотиҳаларни қатъий равишда хонадонларда, оила даврасида бажаришлари, ёши улуғ кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиш ҳамда ҳайит билан табриклаш, мухтожларга қурбонлик гўштлари тарқатиш ва бошқа миллий урф-одатлар билан боғлиқ анъаналарни карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда бажаришлари тавсия этган бўлар эдик.

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким қурбонлик қилса, учинчи кундан кейин уйида ундан бирор нарса бўлган ҳолда тонг отдирмасин», дедилар. Келаси йили бўлганда: «Эй Аллоҳнинг Расули, ўтган йили қилганимиздек қилайликми?» дейилди. У зот: «Енглар! Таомлантиринглар! Сақлаб қўйинглар! У йили одамлар қийинчиликда эдилар. Уларга ёрдам беришингизни хоҳлаган эдим», дедилар”. Бешовлари ривоят қилган.

Ушбу ҳадиси шарифга биноан уламоларимиз оддий ҳолатларда қурбонликнинг гўштини учга бўлиб, бир қисмини егани, иккинчи қисмини камбағалларга бергани, учинчи қисмини сақлаб қўйгани яхши, дейдилар.

— Муҳтожлар кўпайганда эса, уларнинг риоясини қилиш зарурдир. Яъни хорзирги пандемия шароитида ўша қурбонликни хаммасини мухтожларга тарқатиб юборган яхши амалдир.

Р. Отажонов

Янгиариқ туман бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *