“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги лойиҳаси диққат эътиборда!

Ушбу қонун лойиҳаси ҳақида гап кетганда, аввало, уни ишлаб чиқишда Ўзбекистон халқининг кўп асрлик ўзига хос тарихи, маданий-тарихий анъана ва қадриятлари инобатга олинганини  алоҳида қайд этиш   лозим. Ўзбекистон қадимдан турли миллат  ва  элат  ҳамда  конфессия  вакиллари ўзаро тинч-тотув яшаб, ўз диний ибодат ва  расм-русумларини  эмин-эркин бажариб келган бағрикенг диёр сифатида қадрланади.  шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги янги тахрирдаги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мақсадга мувофиқ ишлардан ҳисобланади. 

Ушбу қонунинг асосий мақсади хар бир шахснинг виждон эркинлиги ва диний эътиқод хуқуқини динга муносабатдан қатий назар фуқороларнинг тенглигини таминлаш ,шунингдек динлараро ва миллатлараро тотувликни сақлаш мақсадида ваколатли давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солишдан иборат . 6-маддада  Қонунда белгиланган хеч ким диний эътиқодни рўкач қилиб қонунда белгиланган мажбуриятлардан бош тортмаслиги тушунтириб ўтилган. Шу билан биргаликда ҳеч бир динга бошқаларига нисбатан чеклашлар белгиланишига йўл қўйилмайди дейилган .Албатта бу хам халқимизни манфати учун . 27 –моддасида кўрсатилганидек солиқ тўлашда бир қанчи белгиланган имтиёзлардан фойдоланиш хам кўрсатиб ўтилган.

Қонуннинг янги таҳрири яна шу томони билан ҳам эътиборга сазоворки, у ўзидаги бир қатор хусусиятлар билан бир қаторда 12-моддада белгиланганидек фуқароларнинг диний таълим муассасаларида профессионал диний таълим олиш ҳуқуқига эгалиги белгилаб берилган бўлса 11-моддасида ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз фарзандларига диний амалиёт асослари ва одоб-ахлоқ қоидаларини (уй шароитида диний таълим бериш) ўргатиш ҳуқуқи белгиланган. Шунингдек Қонуннинг 3-моддасида диний соҳадаги қонун ҳужжатларида қўлланиладиган асосий тушунчаларга кенг таъриф берилганлиги; 31-моддасида давлат хизматлари кўрсатишнинг электрон тизимига ўтиш орқали диний ташкилотни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби ўрнатилганлиги ҳамда 34-моддадаги диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун талаб қилинадиган шахслар сони камида эллик нафар қилиб белгиланганлиги (аввалги қонунда 100 нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон республикаси фуқаролари бўлиши шарт қилинган эди ) айни муддао бўлиб, бир қанча енгилликларни  ўз ичига олганлиги билан аҳамиятлидир. 

Қонун лойихаси хар кимнинг виждон эркинлигига бўлган хуқуқини динга бўлган муносабатдан ташқари фуқоролар тенглигини жамиятда миллатлараро  келишувни таъминлаш борасида давлат органлари ва диний ташкилотлар  ўртасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилганлиги билан хам ахамиятлидир.

М.Матяқубов

Қўшкўпир тумани бош имом хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *