ЯНГИ ТАХРИРДАГИ “ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ

           Аллоҳга шукрлар бўлсинки, Мустақилликка эришганимиздан кейин барча соҳаларда миллий қадриятлар устуворлиги асосий тамойил сифатида ўз аксини топди. Буни исботи сифатида Муҳтарам Юртбошимиз томонидан маърифий исломнинг қўллаб қувватланиши юртимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар туфайли амалга оширилмоқда.

          Мустақил Ўзбекистонни янги тахрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши – ушбу соҳадаги ҳуқуқий асосларни яратиш ва доимий такомиллаштириш нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга бўлиб, жахон ҳамжамиятининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ютуғларини тўла мужассам қилади. Ушбу Конун инсон ҳуқуқлари соҳасидаги барча муҳим қоидаларни: инсоннинг яшаш, эркинлик ва шаҳсий дахлсизлик ҳуқуқи каби қоидаларни ўз ичига олган.

          Бу қонунимиз нафақат юридик ҳужжат, балки у миллий мафкурамизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий асосини ташкил этувчи умуминсоний ғояларга хизмат қилади. Давлат ва жамият ривожланишининг муҳим йўналишларини ва уларнинг тузилишларини белгилаб берадиган, тартибга келтирадиган олий юридик ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

            Мазкур қонун лойиҳаси мутахассислар томонидан барча ҳамкорлар, шу жумладан Ҳуқуқшунослик ва диншунослик бўйича халқаро марказидаги экспертлар тавсияларини ўрганган ҳолда янада такомиллаштирилган ва қўшимчалар киритилган.

           Фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришларини, диний ташкилот ва диний ходимларни тинч тотувлигини таъминлашни асосий мақсадлардан бири деб эълон қилган ушбу қоидаларни рўёбга чиқариш асосида уни ҳаётимиз қомуси деб билишимиз ва қадрлашимиз катта аҳамиятни касб этади. Босчқичма босқич босиб ўтган даврига назар ташлайдиган бўлсак, шу қисқа вақт мобайнида мамлакатимизда асрларга татигулик ишлар амалга оширилганлигига гувоҳ бўламиз. 

          Ушбу Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳаётимизнинг гарови бўлмиш тинчлик, осоишталик, тотув ҳаётнинг асослари белгилаб берилган. Энг муҳими, инсон ҳуқуқи, инсон эркинлиги мустаҳкам муҳрлаб қўйилган. 

Х.Матяқубов

Хонқа туман бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *