Янги таҳрирдаги қонунлойиҳасининг қабулқилиниши доимий такомиллаштириш нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга

Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши

Ушбу қонун лойиҳаси ҳақида гап кетганда, аввало, уни ишлаб чиқишда Ўзбекистон халқининг кўп асрлик ўзига хос тарихи, маданий-тарихий анъана ва қадриятлари инобатга олинганини алоҳида қайд этиш лозим. Ўзбекистон – қадимдан турли миллат ва элат ҳамда конфессия вакиллари ўзаро тинч-тотув яшаб, ўз диний ибодат ва расм-русумларини эмин-эркин бажариб келган бағрикенг диёр сифатида қадрланади.  Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги янги тахрирдаги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мақсадга мувофиқ ишлардан ҳисобланади. 

 1- боб, 9-модда — давлат турли динларга эътиқод қилувчи ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, ҳар хил эътиқодларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади, диний ақидапарастлик ҳамда экстремизмга, муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймайди.

8-модда.Диний ташкилотлар ўз фаолиятини давлат органлари ва ижтимоий муассалар билан ҳамкорлида очиқ ва шаффоф амалга оширади.

12-моддада. фуқароларнинг диний таълим муассасаларида профессионал диний таълим олиш ҳуқуқига эгалиги белгилаб берилган бўлса 11-моддасида ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз фарзандларига диний амалиёт асослари ва одоб-ахлоқ қоидаларини (уй шароитида диний таълим бериш) ўргатиш ҳуқуқи белгиланган.

Хулоса қилиб айтганда, ушбу қонун лойиҳасида  диний соҳада умумэътироф этилган ҳуқуқ ва эркинликлар, юртимиздаги ҳозирги диний вазиятнинг ўзига хос хусусиятлари ва бевосита Ўзбекистон шароитида динлараро муносабатларни шаклланишининг тарихий шароитларини ўз ичига олгани билан аҳамиятлидир.

Муҳаммадамин Муҳаммад Зариф ўғли

Урганч туман бош имом хатиби 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *