МУСТАҚИЛЛИК ИНСОННИ ЭЪЗОЗЛАЙДИ

Хаммамиз учун таббарук бўлган учта сўз бор. Иймон, Ватан ва Истиклол. Бу сўзларнинг мазмун моҳиятини бугун ҳар биримиз юракдан ҳис этиб турибмиз.

 Иймон – буюк Аллоҳ ва Расулига ишониш Унинг раҳмати ва мағфиратидан умидвор бўлиш ва Унинг амр фармонларига итоатда бўлишдир.

Ватан – бу муқаддас замин, буюк аждодларимиз юрти ва келажак авлодларимиз ифтихоридир. Уни авайлаб асраш, унинг бағрида эртанги кунга умид билан яшаш иймон ва муҳаббат таянчидир. «Ватанни севмок иймондандир» деган ҳикматли сўзда кенг маъно бор. Албатта қалбида иймони бор ҳар бир киши ватанни севади.

            Истиклол – Аллоҳнинг улуғ неъматларидан бўлиб, у ҳаётимиз мазмуни, ғурур ва ифтихоримиз рамзи тимсоли ва ифодасига айланган. Аллох таолога бўлган иймонимиз ва ихлосимиз истиқлол шарофати билан янада мустаҳкамланиб, зиёда бўлиб бормоқда. Истиқлол туфайли она диёримиз мусулмонлари ҳаётида ҳам катта ижобий ўзгаришлар юз берди. Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришгандан сўнг, мамлакатимизда халқимизнинг азалий муқаддас дини исломга катта эътибор берила бошлади. Чунки, ислом дини юртбошимиз таъкидлаганларидек: -«Ота-боболаримиз дини у биз учун ҳам иймон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифат эканини унутмайлик.

У қуруқ ақидалар йиғиндиси эмас, ана шу маърифатни кишиларимиз жон-жон деб қабул қиладилар ва яхши ўгитларга амал қиладилар».  Истиклол туфайли мамлакатимизда ислом дини равнақи йўлида кенг имкониятлар очилди. Эътикод эркинлиги қонуний равишда кафолатланиб қўйилди. Барча миллий ва диний қадриятлар тикланди. Масжид ва мадрасалар бинолари, нодир тарихий манбалар, осори атиқалар мусулмонларга қайтариб берилди. Мусулмонларнинг эмин-эркин ибодат қилишликлари, диний таълим олишликлари, диний адабиётларни нашр этишлари ва оммавий  ахборот воситаларидан баҳраманд бўлишликлари учун барча шароитлар яратилди. Рўза ҳайити ва Қурбон  ҳайитининг биринчи куни дам олиш куни деб белгиланиб, байрам сифатида эълон қилинди. Ҳар йили минглаб ватандошларимиз ҳаж ва умра ибодатларини адо этишга муяссар бўлмокдалар.

Жаҳон ислом тамаддунига фан ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган Ҳожи Ахмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Бухорий, Имом Ат-Термизий, Имом Мотурудий, Бурҳониддин Марғилоний, Аҳмад Фарғоний, Абдухолиқ Ғиждувоний, Ҳожи Аҳрор Валий каби атоқли ислом олимлари ва тассавуф уламоларининг таваллудлари кенг нишонланди, қадамжолари обод қилинди, асарлари нашр этилди. Ўтган давр мобайнида диний маърифий мазмундаги бир қанча адабиётлар нашр этилди. Қуръони карим ва унинг маънолари ҳадислар тўпламлари бир неча маротаба чоп қилинди. Буларнинг барчасига истиқлол шарофати билан эришдик. Истиқлол неъматига шукур қилмғимиз лозим. Неъматларга шукр қилишлик, уларни янада зиёда бўлишини кафолатидир. Аллох таоллога беадад шукроналар бўлсинким, юртимизда тинчлик- осойишталик ҳукм сурмоқда. Бу тинчлик неъматини қадрига етмоғимиз, уни асраб авайлаш учун ҳар биримиз ҳаракат қилмогимиз лозим. Чунки, бу дориломон кунларга ўз –ўзидан эришилгани йук. Иброҳим сурасининг 7 оятида: Аллоҳ таоло айтади — «Агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта (уни янада) зиёда килурман».

Ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: – «Ким инсонларга улардан кўрган яхшиликлари эвазига шукр килмас экан, демак Аллоҳга ҳам шукр қилмабди» дедилар. Термизий ривояти.Аллоҳ таоло Ватанимизни тинч ва осуда айласин. Мутақиллигимиз абадий бўлсин.

 

 

Х.Матяқубов

Хонқа туман бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.