Қўпол сўз инсонга олов бўлади, айтган олдин куяди

Ҳар бир мусулмонга берилган ҳаёт имтиҳон эканлигини билишимиз керак, шунинг учун ҳам инсонни кўз олдига биринчи бўлиб иродали инсон келади. Сўзи билан иши бир, ҳар қандай қийинчиликлардан қўрқмайдиган, ор номусли кишида жасур инсон гавдаланади. 

Пайғамбаримиз (САВ): “Албатта, Оллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севади.” деганлар. (Имом Муслим ривояти) Мўминнинг ибодати, оилавий ҳаёти, инсоний муносабатларни, кийиниши, еб ичиши, туриш турмуши, ибратли умр бўлмоғи керак. Пайғамбаримиз (САВ): “Мен гўзал хулқларни камолга етказиш учун юборилдим.” деганлар.     

Ҳар биримиз ҳам ҳаётни имтиҳон эканлигини билиб, уш юртда умримизни ибратли қилиб ўтказмоғимиз, ширин сўз ҳам садақа эканлигини билмоғимиз лозим. Оллоҳ зикридан бошқа нарсаларни гапиравериш қалбни қаттиқлаштиришини билдирдилар, одамлар ўртасида гап ташиб фитна-фасодларга сабаб бўлганлар жаннатга кирмаслигини хабарини берганлар. Муттафақун айлаҳи умматни фойдасиз иш ва сўздан қайтардилар, беҳуда нарсаларни тарк этиши ҳам ислом гўзалликларидандир (Имом Термизий).

Пайғамбаримиз (САВ) марҳамат қиладилар: “Сизлардан менга энг маҳбубингиз ва Қиёмат куни мажлиси энг яқинингиз ҳусни хулқли бўлганингиздир. Сизлардан менга энг ёқмайдиганингиз ва Қиёмат куни мажлиси энг узоғингиз сергап, тили узун ва мутакаббир кимсалардир.” деганлар.   (Имом ат-Термизий)

Қиёмат куни Пайғамбаримиз (САВ) га яқин бўлишни ҳоҳлаган уммат хулқини чиройли қилиши ва ҳар сўзини ўйлаб айтиши керак. Ҳадиси шарифда марҳамат қиладики: “Кимки Оллоҳга ва оҳират кунига имон келтирса, яхши гап айтсин ёки жим турсин (Муттафақун алайҳи). Шунинг учун ҳам азизлар яхшиликдан иймондан насибаси бор инсон сукут сақласин. Луқмони ҳаким ўғлига қилган насиҳатида: “Индамаганим учун асло пушаймон бўлмадим, сўз кумуш бўлса, сукут олтиндир” деганлар.

Албатта билмоғимиз керакки, сўз эгасини разил ҳам, вазир ҳам қилиши мумкин. Мавлон Румий айтадилар: “Оғиздан бехос чиққан сўз камондан учган ўқ сингаридир, ҳеч қачон ўрнига қайтмади.” Сўз борки дунёни ҳароб қилади, сўз борки ўликдан турган тулкига арслонни жасоратини беради.

   Хива тумани бош отинойиси:            М.Абдуллаева

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *