Аллохнинг рахмати газабидан устундир

 Бугунги кунда ён атрофимизда булаётган вокеалардан яни коронавирус тугрисидаги тахликали куркув ва хадиклардан гарангсиб колгандек эдик гуё.

Мухтарам юртбошимизнинг уз халкига мурожати ва куллаб куватлашларини куриб шундай юртбошимиз борлигига Аллохга яна такрор ва такрор шукроналар айтяпмиз.Хозир хамманинг, катта-ю кичикнинг нигохи зангори экран оркали берилаётган «коронавирус инфо» хабарларига каратилган.

Юртбошимиз рахнамолигида Ватанимизнинг асл фидойи фарзандлари ва шифокорларимизнинг кахрамонликлари тахсину мактовларга лойик. Элу-юртнинг, бирдамлиги ва огиз бирчалиги юрт бошига иш тушганда билинади деб бекорга айтилмаган экан.

Мустакил Узбекистон-келажаги буюк давлат деб тарифланган давлатимиз ва халкимиз бу башоратнинг хакикат эканлигини яна бир бора исботлади десак муболага килмаган буламиз.Юртбошимизнинг катта ишонч ва мехр тула созлари амалда уз тасдигини топмокда.Юртбошимизнинг чакирикларидан катта куч ва шижоат олган рахбарларимиз ва халкимиз бир тану бир жон булиб бутун инсоният бошига келган бу кузга куринмас ёвни талофатларсиз енгиб утиш учун махкам белни боглаб курашмокдалар. Бир майиз топса дусту-ёрига, кушнисига илинган аждодларнинг авлодларимиз. Мана шундай синовли кунларда аввалдагиданда мехр-окибатли хайр-саховатли булиш, кийналаётган инсонларга бегараз ёрдам бериш, хар биримизнинг, узини шу азиз Ватанимизнинг, элу-юртнинг хакикий фарзанди деб хисобланган юртдошларимиз учун хам фарз, хам карз деб биламиз.

«Биз кечаю кундуз тиним билмасдан уз халкининг соглиги ва саломатлиги, тинчлиги ва омонатлигини ва хизмат килаётган инсонларга Аллохдан куч-кувват ва панох сураб дуолар киламиз!

 Биз отинойилар хам элу-юрт дардига дармон булиб, махаллаларимиздаги мухтож оилаларга ёрдам бериб уз хиссамизни кушсак Аллох таоло олдига хам, халкимиз олдида хам юзларимиз ёруг болади, иншаоллох. Зеро Курони каримда айтилганидек, Аллохнинг рахмати газабидан устундир уз навбатида аёллар, онахонлар, бувижонлар оиламиз багрида фарзандларимиз, невараларимизга янада купрок мехр ва этибор бериб, уларни дарсларини узлаштириб олишларига ёрдам берсак, бадий китоблар мутоала килишга кизикишларини орттирсак вактимизни, умримизни хайрли ишларга сарфлаган боламиз чунки эртага буларнинг хаммасидан сураламиз.

Хозир айни экин-тикин, деккондорчилик билан шугилланадиган паллада бир карич ёрин хам бекор колдирмасдан ховлиларимизнинг томоркасида оиламиз билан биргаликда мехнат киладиган болсак, оиламиз бюджетини кутаришга хам эришамиз.

 Биз хаммиз биргамиз ва буну албатта енгиб утамиз, иншаоллох!

Азиза Тураева

 Урганч тумани бош отинойиси

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *