ТАВБА ХАМ ИБОДАТДИР

    Аллох таолага хамду санолар, умматларига чексиз муҳаббат ва саҳоват  кўрсатган хабибимиз Мухаммад Мустафа (с.а.в.)га салоту саломларимиз бўлсин.Аллох бу дунёдаги  ҳар нарсани яхшилик бўлсин, яхшиликга сабаб бўлсин деб яратган. Яшаб турган бу дунёмиз роҳат ва изтироблар билан чанбарчас боғлик. Бу имтиҳон дунёда ҳамма истакларимиз ҳам берилавермайди ва унда  кўп яхшиликлар бор. Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо (с.а.в.) “Эй мухожирлар ва ансорийлар жамоаси  бешта  хислат борки уларни содир килишингизда  Аллохдан панох сўрайман”, “Қайси қавмда фахш ишлари ошкоралик даражасига борса ораларингда бўлмаган вабо касалиги ва очлик ёйилади. Тарозида уриб қолганлар қахатчилик билан жазоланади. Молларини закотини бермасалар осмон ёмғирларидан махрум бўладилар. Аллох ва Расулига берган ахтини бузсалар душманларини улардан устун қилиб қўяди. Аллох китоби билан хукум қилмасалар ораларида ихтилоф пайдо қилади” деб мархамат қиладилар. Азиз биродар оддий зарра бўлган вирусдан қаттиқ қўрқасан қилган гунохларингдан қўрқмадингми?. Очиқ сочиқ юриб кўз зиносию фахиш ишларингдан қўрқмадинг. Махрам бўлмаган аёл ёки эркак билан қучоқлашиб ўпишиб кўришишдан қўркмадинг. Лекин бугун анашу вирусдан қўрқиб кийимларга ўрали олмадингми. Кўча куйда сабабсиз тентираб чойхонаю рестронларда базим уюштириб фарзандларингни рисқини қирқиб қўймадингми? Хали чилласи чиқмаган 2-3 ой хам яшаб улгирмаган келин-куёвлар  никох ахдини бузиб Аллохга оси бўлмадими ёки бе никох қўшилиб  зинодан фарзандлар туғилсада бе парво бўлиб насил насабимизни хароб қилмадингми? Азиз биродар Аллох субханаху ва таолодан ўз каломида “исломда сочи оқарган кишини азоблашдан уяламан”  деган. Сочи оқарган киши гунох қилишга ўз химоясидаги ўғлини хасму халолига  кўз олайтиришдан уялмадигми? Айтиб адо бўлмас бу гунохлар, Аллохни ғазабини қўзғатмадими? Азиз биродарлар келинг кеч бўлиб қолмасидан  Аллохнинг қахру ғазабидан панох сўраб  товба қилайлик. Бизларга берилган имконятлардан унимли фойдаланиб оиламиз даврасида қолиб Аллох берган нематни ғанимат билиб  фарзандлар тарбияси билан машғул бўлайлик. Халол-харом одоб-ахлоқ гунох-савоб хақида фарзадларимизга тарбия берайлик ва ўзимиз хам ўрнак бўлишга харакат қилайлик. Аллох рози бўладиган савобли ишларга шошилайлик. Хозирги келиб чиққан вазият гуноху савобларимизни сархисоб қилиб товба килишга имконият берди. Бу хам синов хам сабр хам ғофил қолган инсонлар учун танбехдир. Аллох мехрибон товбаларни қабул қилиб айбларни кечргувчи рахмли зотдир. Келинг хар бир олган нафасимизга шукир қилиб тоат ибодатга машғул бўлайлик. Ҳар бир қилган гуноҳ ишларимиз учунтавба қилиб Аллохнинг розилигини қозонайлик .  

Феруза Атобоева

Қўшкўпир тумани бош отинойиси       

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *