ЁТ ВА ҒАРАЗЛИ ҒОЯЛАРДАН ЁШЛАРНИ АСРАЙЛИК.

Ахборот глобаллашуви туфайли турли мафкуравий таъсирлар, айниқса, ёшлар тафаккурини эгаллашга қаратилган ғаразли хуружлар тобора кучайган бугунги даврда бундай хатарларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Юртимизда ёш авлоднинг маънавий-ахлоқий тарбиясини тўғри шакллантириш, уларни турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш, онгу тафаккурини юксалтириш маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг асосий йўналишларидан биридир.

Информацион воситаларнинг юксак ривожланиши натижасида интернет, уяли телефон, телекоммуникациялар ва турли ахборот нашрларининг кириб келиши. Бу воситалар орқали таклиф этилаётган “қадриятлар” кўп ҳолларда ёшларимизни ўзимизнинг миллий қадриятларимиздан узоқлаштириб қўймоқда, ўз тарихий илдизларидан узоқлашувига олиб келмоқда.

Маънавият ва қадрятларни йўқ қилишга қаратилган “оммавий маданият” турли хил кўринишларининг ёшлар орасида тобора кенг тарқалиши. Булар асосан кийинишда, қизиқишларда, бўш вақтни ўтказишда, миллий қадриятларга муносабатда намоён бўлмоқда. Ёт маданият қадриятларини ўзида ифода этаётган “оммавий маданият” ёшларимизда индивидуализм, эгоцентризм, андишасизлик, беҳаёлик ва зўравонлик, миллий қадриятларга ва ижтимоий манфаатларга беписандлик билан муносабатда бўлиш каби иллатларни келтириб чиқармоқда.

Ёшлар орасида тақлидчилик, ғарбон аиллатларга кўр-кўрона эргашиш каби ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. Бунда, хорижда кенг тарқалган ахлоқий ва маънавий юриш-туриш андозаларининг кинофильмлар, мода ва турли хил рекламалар орқали ёшларимизнинг онгини чулғаб олаётганлигини сезиш қийин эмас. Оқибатда, ёшлар ўртасида китоб ўқишдан кўра компьютер ўйинлари олдида вақтини ўтказиш, мазмунан саёз бўлган турли хил жанрдаги фильмларни томоша қилиш одат тусига кириб бормоқда.

Бу каби тадбирлар юртимиз аҳолиси, хусусан, ёшлар ва аёллар онгини заҳарлашга уринаётган кучларга алданмаслик учун ғоявий иммунитетни ошириш ва огоҳ бўлишга хизмат қилиш шубҳасиз.

Бундай ғаразли ёт ғоялардан ёшларимизни сақлашимиз мумкин. Бунинг учун ақлий тарбияни ривожлантиримиз лозим.

Ислом динида ёшларни ақлан тарбия қилиш деганда уларни манфаатли илм соҳиби қилиб тарбиялаш, фикрий ва илмий жиҳатдан етук инсон қилиб камолга етказиш назарда тутилади. Ислом тарихидан маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга илк бора нозил қилинган оятлар инсонни ўқишга, илм олишга тарғиб қилади. Қуръони каримда ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида илмга тарғиб қилувчи кўплаб оят ва ҳадислар мавжуд.

Илм-маърифатли бўлишнинг фазилати не чоғлик юксак эканлиги барчага маълум. Илм билан дунё обод, инсоният ҳаёти фаровон, илмли кишининг йўли доимо нурафшон бўлади. Шу боис, илм исташ, унга етиш йўлида машаққат чекиш энг савобли амаллардан саналади. Ислом динида илм деганда ҳам диний, ҳам дунёвий илмлар тушунилади. Диний илм инсоннинг руҳий ҳаёти, унинг эътиқодига оид бўлиб, охирати учун зарур бўлса, дунёвий илм унинг жисмоний ҳаёти, дунё ободлиги учун зарурдир. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда: “Сизларнинг энг яхшингиз бу дунёни деб охиратини унутмаган, охиратини деб бу дунёсини унутмаган ва ўзгаларга қарам бўлмаганингиздир” дейилган.

Ахлоқий тарбия эса инсон маънавиятини шакллантирувчи асосий омилдир. Тарбиянинг бу жиҳатида ёшларни асосан ростгўйлик, ваъдагавафо, омонатдорлик, каттага ҳурмат, кичикка иззат, ўзгаларга меҳр-оқибатли бўлиш каби фазилатлар соҳиби қилиб вояга етказишга аҳамият қаратилади. Айнан манашу фазилатлар кишининг одамийлигини ифодалайди. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота ўз боласига чиройли одобдан кўра яхшироқ нарса бера олмайди”, деганлар (Термизий ривояти). Одобли, ахлоқли фарзандгина, аввало, ота-онанинг қадрини улуғлайди ва халқ ва Ватан учун манфаатли ишлар қилади. Унинг қўлидан ва тилидан бошқалар зарар кўрмайди. Шунинг учун бошқа бир ҳадисда: “Аллоҳга қасамки, мўмин эмас, мўмин эмас, мўмин эмас, дедилар. Ё, Расулуллоҳ! Ким мўмин эмас?-деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ёмонлигидан қўшни озор чекадиган киши мўмин эмас”, дедилар” (Бухорий ривояти). Бугун ёшларимизни ёт ғоялардан ҳимоя қилишни мақсад қилар эканмиз аввало, уларни ахлоқий тарбиясини, жамиятдаги ҳар бир инсонни ҳақ ва ҳурматини ўз жойига қўйишни ўргатишимиз лозим.

Жамиятимиз равнақи учун зарур бўлган илмларни олиш ҳар бир ёш йигит-қизнинг зиммасидаги бурчларидан бири ҳисоблашади. Ватандошимиз буюк муҳандис Имом ал-Бухорий: “Нажот фақат илмдадур”, деб бежиз айтмаган. Чунки билимсизлик – жаҳолатдан, жаҳолат эса – такаббурлик, мутелик ва бузғунчиликдан келиб чиқади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Кимки динни илмсиз даъво қилса, ўзи ҳам адашади, бировни ҳам адаштиради”, — деб айтган ҳадислари ўз мазмунини йўқотган эмас.

Шундай экан ёшларимизни ҳар қандай ғаразли ёт ғоялардан сақлашимизда миллий ва диний қадрятларимиздан кенг кўламда фойдаланишимиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Қ.Искандаров 

Боғот тумани “Абдолбобо”

масжиди имом-хатиби.

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *