ЎЗГА ЮРТДА САРСОН БЎЛМАНГ ЎЗ ЮРТИНГИЗ БОР.

Яратганга минг шукурки юртимиз йилдан йилга тараққий этмоқда.Ривожланган техналогиялар олиб келиниб,янги иш ўринлари яратилмоқда.

Тўғри ҳамма жойда бўлгани каби хато- камчилик ва етишмовчилик бизда ҳам борлигини тан олишимиз керак лекин бу дегани эхтиёжимиз тушса тушмаса ўзга юртга қараб чопиш керак дегани эмас.Шундай йигитларни кўрасиз рўзғори бут,озроқ бўлса ҳам ойлик оладиган иши бор лекин топганига қаноат қилмасдан ўзга давлатларга иш қидириб кетади.Кўп вақтлар уйда бўлмагани сабабли уйдаги фарзандлари ва аҳлининг тарбиясида жиддий салбий тарафга ўзгаришлар рўй беради.Фарзандлари хулқ атворида қўполлик ва бемеҳрлик пайдо бўлабошлайди.Чунки унга тарбия бергувчи ота ёки она ўзга юртда овора.Бизда кўпинча тирикчилик деган баҳона бор.Тирикчиликдаа.. рўзғор учун ва болаларим учун шу ерларда юрибман деган гапларни кўп ишлатамиз.Аммо фарзандларга моддий таминотдан ташқари маънавий ахлоқий тарбия таминоти муҳум эмасми?

Ўзга давлатларда бир неча йиллар ишлаб уйига қайтган йигит шундай ҳикоя қилади:Мен тирикчилик деб,оиламни боқишим керак деб, ўзга юртларда сарсон бўлиб юраверибман.

Пул ҳам топдим,уйга ҳам қайтдим лекин уйда аввалги оиламни топаолмадим.Чунки улар ўзгариб кетган,менга нисбатан меҳру этибордан асар ҳам йўқ.Ота онам мен йўқлигимда ўтиб кетишган,энди беш ёшга чиққан фарзандим мени кўрса амаки деб чақиради,ўз дадасини танимайди.Хотиним эса парвойипалак кечаси билан кимлар биландир телефонда гаплашиб чиқади.Бир сафар телефонини қўлидан тортиб олиб кимлигини билмоқчи бўлсам бир эркак кишининг овози эштилди.Ким бу? деб хатинимдан сўрасам синифдошим дейди.Шунда билдимки Хотинимнинг менга хиёнат қилишига,ўз болам мени танимаслигига,ўз уйимда бегона бўлиб қолишимга ўзим сабабчи эканман.Менинг қаноатсизлигим сабабчи экан.деб бошини чангаллаб армонда қолганини айтади.

Афсус шунча ўтган умр,шунча қаро меҳнат эвазига орттирилган натижа ўзи кутгандек бўлмади чунки ўзи этироф қилганидек қаноатсизлик,бой бўлиш орзуси ундан ота она дийдоринию фарзандлар меҳрини тортиб олди.

Шундай ҳолатга тушмаслик учун биз бугун боримизга қаноат қилишни ўрганайлик.Ўзга юртларда сарсон бўлмасдан ўз юртимизнинг гуллаб яшнаши учун ҳисса қўшайлик.Анашунда ўз оиламиз бағрида ва ўз юртимиз ривожига ёрдамчи бўлиб,оила тинчлиги ва юрт равнақига эришамиз ҳудо ҳоҳласа.

Қ.Искандаров

Боғот тумани “Абдол бобо”

масжиди имом хатиби

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *