Исроф ношукурлик

     Исроф қилдикми, тўқликка шўхлик қилдикми, Аллоҳ бизни синамоқда. Хозир юртимизда бўлаётган, дунёнинг ҳамма жойида бўлиб турган Тожли вирус хаммамизни ваҳимага солиб турибди. Биз, энди ҳаётнинг қадрига етдик. Хохлаган ишимизни қилиб, ҳечкимни менсимай, етимлар холидан хабар олмай, тўшакка михланиб қолганларни бориб кўрмай, эхтиёжманд оилаларга ёрдам бермай фақат ўзимизни ўйладик. Исроф қилдик. Аллоҳ берган неьматни тўғри йўлда ишлата олмадик. Аллоҳ таьола Қурьони каримда исрофгарларни суймаслигини баён қилган.

    “У исроф қилувчиларни севмагай”.   (Аьроф сураси, 31-оят)

Биз ўзбек халқи, мехмондўст, қўли очиқ халқмиз, шунинг учин ҳам хилма хил маросиму тадбирларимизнинг тури кўп. Аммо бу тадбирларда исроф қилиб, манманлик қилиш катта гуноҳдир. Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳам ҳадисларининг бирида:

“Енглар, ичинглар, кийининглар ва садақа қилинглар, исроф ва мақтанчоқлик қилмаган холда” дедилар.          (Имом Буҳормй ривояти).

Биз  кўпинча исроф деганда таомнинг ортиб қолишини ёки ортиқча сарф харажат қилишнигина тушинамиз. Бу ҳам тўғри. Аммо, ортиб қолмасин деб тўқ қоринга ейиш ҳам исроф саналади. Ислом дини мўьтадил дин бўлиб исрофдек оғир гуноҳдан қайтаради. Исроф қилган киши Аллоҳнинг муҳаббатидан узоқда  бўлиб, қаҳрига учрайди ва шайтонни хурсанд қилади. Шу кунларда тожли вируснинг тарқалиши ҳаммамизни қўрқувга,  ваҳимага солиб турган бир пайитда ибодатимизни қилиб, эхтиёжманд оилалар холидан хабар олиб, қилган ҳайрияларимизнинг савобига, келаётган турли офатларни қайтаришини ва бундан баттаридан сақлашини Аллоҳдан биргаликда  сўраймиз, биз ҳамма нарсанинг қадрига етдик. Кексаларимиз айтганидек, ”Нимани хор қилсанг, Аллоҳ шунга сени зор қилади”, деган сўзларининг хақиқатдан тўғри эканини энди англадик. Аллоҳим  бизни хатоларимизни кечир, тавба қилдик. Дунёдаги фақир ва мискинлар, уйсиз жойсиз, оч нахор юрган халқларни кўз олдимизга келтириб, биз ҳам шундай бўлмаслигимиз учун тинмай ҳаракат қилайлик,  шифокорларга, азиз уломаю олимларимизга кўмакдош бўлиб дуо қиламиз. Аллоҳ бизга ҳаёт берди тириклик неьматини берди, мана шу иккала неьматнинг қадрига етайлик. 

   Аллоҳ таоло, кўринмас,  кўз илғамас офатини юбориб бизни синамоқда. Аллоҳга шукур, тавба қиламиз, бўлаётган офатларга сабирни қалқон қилиб курашамиз.  Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

“Сизларни бироз хавф-хатар, очлик  (азоби) билан молу жон ва мевалар (хосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай холатларда) сабр қилувчиларга ҳуш хабар беринг.(Эй Муҳаммад)! Уларга мусибат етганда: “Албатда биз Аллоҳнинг иҳтиёридамиз ва албатта биз унинг ҳузурига қайтувчилармиз”дейдилар. Айнан ўшаларга парвардигорлари тамонидан саловат (мағфират) ва рахмат бордир ва айнан улар ҳидоят топувчилардир”.

    (Бақара сураи 155-оят) 

Демак имонли кишилар хаётда хеч қачон тушкунликка тушмасликлари,  яхшиликка умид боғлаб яшашлари керак. Азиз опаларим, сингилларим, вақтимизни бекорга сарфламай Аллоҳга ёқадиган ишларни қилайлик, оиламизни ва фарзандларимизни сабр ва қаноат каби гўзал фазилатлар сохиби қилиб тарбиялайлик. Аллоҳ бизнинг хатоларимизни кечирсин, бошимиз омон бўлсин, биз биргамиз, қалбан биргамиз, бу синовларни биргаликда енггамиз.

Аллаберганова Қурвонбика

Боғот туман бош  отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *