ТИЛНИ ТИЙИШ ЯХШИЛИККА БЎЛАДИ

Аллоҳ таоло инсонга сўзлаш неъматини ато қилган, шунинг учун инсон гапирганда фойдали сўз бўлса гапириб зарарига бўлса тийилмоғи керак.
Ҳакимлар айтадилар: “Мўмин кишининг тили қалбини ёнида бўлади, гапирмоқчи бўлса қалбига қарайди, инсон фойдаси учун бўлса гапиради, зарари учун бўлса гаирмайди. Мунофиқ кишининг тили оғзининг учида бўлади. Оғзига нима келса гапираверади, у қалбига қармайди.”
Уламоларимиз айтадилар: “Жоҳил инсон олти ҳислат билан билинади.:
1)Беҳуда нарсаларга ғазаб қилиш, яъни одам фарзандига ғазаб қилгандек, ҳайвонга ёки унга ёмон кўринган ҳар нарсага ғазаб қилади.
2)Фойдасиз калом оқил киши ўзига фойда бермайдиган гапларни гапирмайди, балки дунё ва оҳиратда ишларида манфаат берадиган сўзни яхши кўради.
3)Кераксиз жойга бормоқ, яъни молини ажр беришга нолойиқ, уни бериш мумкин бўлмаган жойга сарф қилиш, бу жоҳиллик аломатларидандир.
4)Ҳар кимнинг олдида сиирини очавериш.
5)Ҳар инсонга ишонавериш.
6)Жўстни душмандан ажрата олмаслик, яъни кишига дўстини топиб, унга итоатда бўлмоғи, душманини билиб, ундан ҳазар қилмоғи лозимдир.
Кишининг гапирган гапи салоҳиятли бўлса, бошқа амалларда ҳам билинади. Агар гапирган гапи фойдали бўлса, бошқа амалларида ҳам билинади. Авзоий айтадилар: “Мўмин каломини камайтиради ва амалини кўпайтиради, мунофиқ эса каломини кўпайтириб амалини камайтиради.
Луқмони Ҳаким ўғлига шундай васият қилган: “Эй ўғилгинам, ким ёмонлик эгасининг суҳбатида бўлса, омон бўлмайди, ким ёмонлик кирадиган жойга кирса туҳматланади ва кимки тилига эгалик қилмаса пушаймон ейди.”
Олимларимиз айтадилар: “Агар қалбингда қаттиқликни ва баданингда заифликни, ризқингдаозгина маҳрумликни кўрсанг, билгинки сен кераксиз, ортиқча гапларни гапиргансан.”
Луқмони Ҳаким: “Жим туриш ҳикматдир ва ундай қилкувчилар озчиликдир” деди.
-Илм-зийнат, жим туриш омонликдир.
-Гар гапирсанг, кўп сўзловчи бўлма, тек тур.
-Гар жим туриб бир марта бўлса пушайман
-Кўп сўзласанг гар, кўп марта бўлдим пушайман.
Ҳурматли азизлар, жим туришда етти минг яхшилик бордир. Уларнинг ҳаммаси етти калимада жам бўлади. Ҳар бир калимада минг яхшилик бордир.
1)Жим туришчарчоғи йўқ ибодатдир.
2)Безаксиз зийнатдир.
3)Давлатсиз ҳайбатдир.
4)Деворсиз қўрғондир.
5)Бировларга узр айтишдан важохатликдир
6)Яхшилик ва ёмонлик амалларини ёзувчи фаришталарга роҳатдир.
7)Айблари учун беркитувчидир.”
Ҳакимлар айтадиларки: “Жим туриш олим учун зийнат, жоҳил учун сатрдир (пардадир), шунинг учун кимнинг сўзи кўпайса, хатоси кўпаяди, кимнинг моли кўпайса, гуноҳи кўпаяди, кимки хулқини ёмон қилса, ўзига азоб беради”.
Ҳар бир оқил киши учун уч нарсага амал қилмоқлик лозимдир:
Яхшиликни ҳурмат қилмоғи, оҳирати учун ёлғиз бўлмоғи, ҳаром бўлмаган нарсалардан лаззатланиши, ҳар биримиз тилимизни сақлаб инсонларни яхшиликка чақирсак шундагина Аллоҳни суюкли бандаларидан бўлмоғимиздир.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ўзининг ҳидоятидан адаштирмасин.
Буюк Раббимиз юртимизни тинч, юртбошимизни умрларини зиёда қилсин.

Ш.Бойназаров
Хива тумани“Хон Иммоил Журжоний”
масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.