УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ

Аллоҳ таоло инсонни улуғ ва мукаррам қилиб яратган, ҳар бир инсонни таълим берган устози ҳам отадек улуғ ҳисобланади.

Халқимизда “Устоз отангдек улуғ” деган яхши мақол бор. Албатта, ота ота инсоннинг дунёга келишига сабачи бўлса, устоз унга ҳаётни, яшашни ўргатади, таълим беради. Шунинг учун ҳам мўмин мусулмонлар намозларининг оҳирида Пайғамбаримиз (с.а.в) га саловот айтиб, устози ота-оналари ҳақларига Аллоҳдан мағфират сўраб дуо қиладилар. Ҳозирги вақтда барча таълим муассасаларида ёшларга турли соҳалар бўйича таълим бераётган устозларни эсга олиб, уларни иззат икромларини ўрнига қўйишҳар бирмизнинг вазифамиз ҳисобланади.

Ҳазрати Одам (а.с) ва у зотнинг зурриётларининг даражаси фаришталардан юқори бўлиши ҳамда уларнинг таъзим қилишларининг асосий боиси илм эканлиги барчамизга маълум. Илм ва илм аҳларини даражаси ҳар қайси жамиятда ҳам юқори қўйилган. Бундан маълум бўладики, илм ҳунарни устозсиз эгаллаб бўлмайди. Илм ва ҳунар ўргатиш улуғ ва муқаддас иш бўлгани боис ҳам устозни улуғлиги айтлаяпти. Чунки уламоларимиз айтадилар: “Кимнинг устози бўлмаса унинг устози шайтондир.” деганлар. “У инсонга билмаган нарсаларни билдирди. Илм ва ҳунарнинг барчаси ҳам Аллоҳ таоло томонидан инсонга берилган ҳикмат ҳисобланади. Пайғамбаримиз (с.а.в) марҳамат қиладилар: “Албатта Аллоҳ таоло, унинг фаришталари, самовот аҳли ва ер аҳли, ҳаттоки кавагидаги чумоли ва денгиздаги балиққача (барчаси) яхшиликни ўргатувчи кишига саловот айтиб турадилар (Имом Термизий).

Шунинг учун ҳам барча пайғамбарлар инсонлар учун муршид, муаллим ва устоз бўлганлар. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай баён қилинган. Аллоҳ ўз ичларидан /Аллоҳнинг оятларини ўқиб берадиган, уларни (ширк ва гуноҳлардан/) мусаффо қиладиган ҳамда уларга китоб ва ҳикматни таълим берадиган Пайғамбарни юбориш билан, мўминларга инъом этди. Улар эса бундан олдин  аниқ гумроҳликда эдилар” (Оли Имрон сураси 164-оят).

Азилар ушбу оятдан маълум бўладики, инсонларга яхшиликни ўргатувчи, ёмонликдан қайтарувчи, илм ҳикматлардан таълим берувчи устоз мураббийларнинг борлиги Аллоҳ таолонинг улуғ неъматидир.

Яхши амал қилувчиларнинг ажрлари нақадар яхши ажр. (Оли Имрон сураси 136-оят)

Ҳар бир инсон яхшилик илм маърифат талабида бўлса жаннат талабида бўлади. Агарда масъият гуноҳ талабида бўлса дўзах у талабида бўлади деганлар. Аллоҳ таоло барчаларимизни устозларни ҳурмат қиладиган ва дуосини оладиганлардан қилсин. Буюк Раббимиз юртимизни тинч, юртбошимизни умрларини зиёда қилсин.

Ш.Отажонов

Хива тумани “Шайх Мавлон бобо”

                                                        масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *