ҚАРИШДОШЛИК РИШТАЛАРИНИ БОҒЛАШ СИЛАИ РАҲМДИР.

 Муқаддас ислом динида силаи раҳм аввалги одатлардан ҳисоблансада, ислом динида инсониятни барча омиллардан яхшиликка чақиради.

Қариндошлик риштасини узган инсон катта гуноҳ қилган бўлади. Чунки қариндошликни узиш мўминни раҳматдан қайтаради. Мусулмон кишига силаи раҳмни узгандан кейин тавба қилмоғи, истиғфор сўрамоғи ва силаи раҳимни бошқадан боғламоғи вожиб бўлади.

Пайғамбаримиз (с.а.в) айтадилар: “Силаи раҳм савобидек тез келадиган яхшилик йўқ, дунёда тезгина азоб бериб, оҳиратда ҳам азоб бўладиган гуноҳ силаи раҳмни узишдир.

Ҳакимлар айтадилар: “Уч иш жаннат аҳлининг аҳлоқларидандир, улар фақат яхши кишилардагина топилади, ёмонлик қилувчига яхшилик қилиш, зул қилган кишини авф қилиш, бирон нарсадан маҳрум қилган кишига яхшилик қилиш дедилар.

Ибн Умар (р.а) айтади: Ким Аллоҳдан қўрқса, силаи раҳм қилса умри зиёда бўлади, моли кўпаяди, аҳлини яхши кўради.

Ҳозирги вақтда мол-дунёси кўпайиб инсонларни беписанд қилиб, силаи раҳим қилмасдан мамнманлик қилиб юрганлар ҳам йўқ эмас, чунки уларда мусулмончиликдан, яхшиликдан насибаси йўқ.

Анас Ибн Молик (р.а) айтадилар: “Уч тоифа инсон қиёмат куни Аршнинг соясида бўлади:

  • Силаи раҳм қилувчи, унинг умри ва ризқи силаи раҳм билан зиёда бўлган эди.
  • Бир хотинни эри ўлиб, етимлари билан қолибди, уларни Аллоҳ беҳожат қилгунича, тарбияласа
  • Бир киши, таом тайёрлаб етим мискинларга едирса.

Азиллар, мўминни хурсанд қилиш амалларнинг афзалидир, билгинки, силаи раҳмда ўнта мақталган ҳислат бордир:

  • Силаи раҳимда Аллоҳнинг ризоси бор, чунки Аллоҳ таоло шунга буюради;
  • Уларга (мўминларга) хурсандчилик етказиш бор, бу ҳақда хабар келган;
  • Силаи раҳм малоикаларнинг хурсандчилиги бор, чунки улар силаи раҳим билан хурсанд бўладилар;
  • Силаи раҳмда мусулмонларга яхши мақтов бордир;
  • Силаи раҳмда иблисга ғам етказишбордир;
  • Умрнинг зиёда бўлиши;
  • Ризқда барака бўлиши;
  • Ўлганлар хурсандчилиги бор, чунки ота-она, боболар силаи раҳмнинг боғланиши билан хурсанд бўладилар.
  • Дўстликнинг зиёда бўлиши бор, чунки бир сабаб ўртага тушиб, хурсандчилик ёки ғамдан тўпланишиб, унга ёрдам берадиганлар ва уларда дўстликнинг зиёда бўлишига омил бор.
  • Дунёдан ўтгандан кейин ҳам ажрнинг зиёда бўлиши бор, чунки қариндошлар уни ўлгандан кейин ҳам дуо қиладилар, ҳамма вақт яхшиликларини эслаб юрадилар.”

Инсонни гўзал амалларидан бири силаи раҳим экан. Албатта инсон ўзининг гўзал хулқи, силаи раҳми билан бошқаларга ибрат бўлса у инсон ҳақиқий мусулмон бўлади.

Пайғамбаримиз (с.а.в): “Аллоҳ таоло менга бир бирингизга нисбатан камтар бўлинг, токи бирон кимса бировга нисбатан мутакаббирлик қилмасин, бирон кимса бошқа кисага зулм қилмасин, деб ваҳий қилди.”деганлар

Аллоҳ таоло барчаларимизни меҳр оқибатли силаи раҳмда собит қадам қилсин, барчаларимизни ўзининг ҳидоятидан адаштирмасин. Буюк Роббимиз юртимизни тинч, юртбошимизни умрларини зиёда қилсин.

Ш.Жуманиязов

                                                                         Хива тумани “Мулла Абдуқодир бобо”

                           масжиди имом-хатиби.      

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *