ДАВР ТАЛАБИ ОГОҲЛИК.  

Мусулмон киши адолатпарвар бўлиши, барчага эзгулик улашиши, ожиз ва муҳтож кишиларни қўллаб-қувватлаши, уларга раҳм-шафқат кўрсатиши, ҳимоя қилиши, бошқаларни ер юзида бузғунчилик қилишдан қайтариши, дунёда фаровонлик ва осойишталикни қарор топтириш учун ҳаракат қилиши лозим.

Ислом дини инсониятнинг душмани бўлган, жамият барқарорлигига таҳдид солувчи ҳар қандай ёмонлиқдан қайтаради.

Ислом дини инсонларни бир-бири би-лан тортишишдан, мусулмонларни ҳақорат қилишдан қайтаради. Тарихда арзимаган гап-сўзлар, иғволар сабаб урушлар, жанжаллар кўп бўлган.

Огоҳлик бугунги замонамизнинг энг муҳим ва асосий шартларидан биридир. Негаки, ҳаётда огоҳ бўлган инсон ҳеч қачон тубанликка, парокандаликка юз тутмайди.

Юсуф Хос Ҳожибнинг огоҳлик ва ҳушёр-лик борасида: «Халқ ҳушёрлиги элга фойда келтиради, шу туфайли элда тинчлик ва тотувлик қарор топади», деган ҳикматли ўгитининг маъноси шуки, халқ қанчалар

хушёр ва огоҳ бўлса, юртга шунча кўп фойда келтиради. Эл фаровон ва осуда ҳаёт кечиради. Зеро, юрт ва халқ манфаатлари йўлида хизмат қилиш энг эзгу ва савобли амаллардандир.

Бугунги низо ва зиддиятлар инсонидтлинА доимо огоҳ бўлишини тақозо этмоқда.Бу бо рада, айниқса, мусулмонлар ғаламисларнинг у найрангига учмасдан, ҳушёр бўлишлари лозим. Зеро, Аллоҳ таоло ундайлар фитналаридан огоҳ    бўлишга буюриб: «…Огоҳ бўлингки, албатта, улар айнан ёлгончилардир!..» (Мужодала, 18)дебтаъкидлайди.  Минг афсуски мукаддас динни ниқоб қилиб олиб хар хил ғаразли ниятларини амалга ошириш учун, бузғунчилар энди энг илғор технологиялардан ҳам унумли фойдаланмоқда. Бугун ҳаётимизни компьютерсиз, қўл телефонларисиз тасаввур қила олмаймиз. Бу эса уларга қўл келмокда. Интернет орқали кишиларнинг соғлом эътиқодига таҳдид солаётганлар ижтимоий тармоқларда дастлаб ўзларини гўё дўст кўрсатиб, асл мақсадини яширади. Интернетдан ақл билан фойдаланилмаса, етган зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайди. Бу ҳолатни баъзи минтақаларда рўй бераётган фожиалар мисолида яққол кўришимиз мумкин. Ғўр, эндигина ҳаёт пиллапояларидан одимлаётган ёшларимизни ахборот хуружларидан асрашимиз керак. Уларга нима фойдаю, нима зарар эканини ўргатиш лозим. Ўқиган, эшитган хабарига кўр-кўрона эргашиб кетавериш оқил одамнинг иши эмас. Бу ҳақда Аллоҳтаоло марҳамат қилади: «Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабаркелтирса сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларин гизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!»

Ҳадисларда, олинган ҳар қандай маълумотни текширмай, асосли ёки асоссизлигини аниқламай туриб, ўша маълумотга қараб иш тутиш шайтон йўлига кириш билан баробар экани таъкидланади.

Ҳозирги кунда айрим давлатларда ғулувга кетган, қўли қонга ботган бир қанча экстремистик гуруҳлар фаолият олиб бораётгани сир эмас. Ғарб мамлакатларининг баъзи оммавий ахборот воситалари ушбу экстремистик гуруҳларнинг қўпорувчилик ҳаракатларини Ислом дини билан боғлашга уринмоқдалар. Ваҳоланки, Ислом дини экстремизмни, терроризмни қаттиқ қоралайди, лаънатлайди. Динимиз экстремизмга қарши курашни ўн беш аср олдин бошлаган. Исломнинг мўътадил дин экани унинг ҳар қандай экстремизмга, хунрезликка қаршилигининг яққол исботидир.

Турли экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолган кимсаларнинг гумроҳлиги шундаки, кўр кўрни қоронғида топибди деганидай, улар фақат ўзларига ўхшаш кишиларнинг гапларига ишонишади. Самимий насиҳат қилиб, тўғри йўлни кўрсатган олимлар у ёқда турсин, баъзан айримлари ота-онаси акасини ҳам тан олмайди. Булар ҳақида Қуръони каримда: «Парвардигорининг оятлари билан насиҳат қилинганидан сўнг, улардан юз ўгирган кимсадан кўра ким ҳам золимроқдир?! Албатта, Биз (ундай) жиноятчилардан (дунё ва охиратда) интиқом олувчидирмиз» (Сажда сураси, 22-оят), деб марҳамат қилинган. Шунга фарзандларимиз интернет тармоғига кираётганида нималарга кираётганини, кимлар билан гаплашаётганини текшириб туришимиз керак. 

Хулоса қилиб айтганда, биз ( ёшларнинг онгу шуурини ҳар қандай зарарли мафкуралардан, ғоялардан ҳимоя қила олсак, одамларга бугунги тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етишни ўртага олсак, дунёнинг айрим минтақаларида кузатилаётган урушлар, қонли тўқнашувлар, вайронагарчиликлар, дин ниқоби остида содир этилаётган ваҳшиёна ҳаракатлардан огоҳ эта олсак, динимизни, юртимизни турли бузғунчи кучлар адоватидан сақлаган бўламиз. Зеро, зарарни даф этиш фойдани жалб қилишдан муқаддамдир.

                                Х.НУРИЕВ 

                            Қўшкўпир тумани “Ибн Ямин бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *