КЕЧИРИМЛИ БЎЛАЙЛИК

Аллоҳ таоло инсонларни яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтариб камтарона ҳусни хулқ билан умр ўтказишимизга даъват қилади. Аллоҳ таоло инсонларнинг суратини гўзал шаклда яратиб қўйган. Агар у ўз сийратини ҳам гўзал қилса, ҳақиқий комил инсон бўлади. Албатта барча яхши хулқ ва сифатларни ўзида жамлаган инсонлар учун намуна бўлган зот бу Расулуллоҳ (с.а.в) дирлар. Қалам сураси 4-оятда, яъни: “Албатта Сиз буюк хулқ узра дурсиз.” Ушбу ояти Каримда Расуллоҳ (с.а.в) нинг хулқлари улуғлик билан сифатланмоқда. Камтарга камол деб бежизга айтилмаган ҳар бир инсон камтарона, тавозели бўлса, ҳусни хулқ яъни чиройлм хулқли бўлса, у эл-юрт олдида мартабаси, улуғ ва юксак бўлади. Яъни: “Муҳаммад алайҳиссалом Қуръондаги олий хулқлар ҳақида сўрашганда “Хулақлари Қуръон эди” деб жавоб берганлар.

Пайғамбаримиз (с.а.в) нинг ўзлари “Мен яхши хулқларни мукаммал қилиш учун юборилганман” деганлар, “Инсон яхши хулқи билан кундузни рўза тутиб, кечани намоз ўқиб ўтказадиганлар даражасига етади” деганлар. 

Ана шундай яхши сифатлардан бири камтарликдир. Унинг акси эса ёмон хулқлардан бири бу кибрдир. Камтарлик билан тавозелик инсонга муносиб физилатдир. Улуғлик эса фақат Аллоҳ таолога хос бўлган сифатдир. Қуръони Каримда, яъни: “Осмонлар ва ердаги барча буюклик ёлғиз Уникидир. У қудратли ва ҳикматли зотдир. (Жосия сураси 37-оят)

Ҳурматли азизлар, барча буюк инсонларни юксак мақомга чиқарган сифат мутавозелик бўлса, барча тубан кишиларни ўша тубанликка қулатган бу манманликдир, кибр ва мақтанишлик бу ёмон сифатлардандир. Гуноҳларнинг асоси бу кибрдир, шунинг учун ҳам кибр туфайли шайтон Аллоҳ таолонинг раҳматидан маҳрум бўлди. Аллоҳ таоло Одам (а.с)ни яратган вақтда барча фаришталарни унга сажда қилишга буюрди. Шунда фаришталар уни сўзсиз бажардилар. Ва Одам (а.с)га сажда қилдилар, лекин Иблисгина ушбу амрга бўйсунмади,  яъни Аллоҳ таоло айтди: “Сени буюрганимда сажда қилишингга нима монеълик қилди?” У деди: “Мен ундан яхшиман, мени оловдан яратгансан. Уни (Одамни эса) лойдан яратдинг” (Аъроф сурати 12-оят)

Азизлар, мана шу нарса дунёдаги барча исённинг бошидир. Лаънати Иблим Аллоҳнинг биру борлигини ҳеч қачон инкор қилмаган, унинг холиқ -яратувчи, розиқ рўз берувчи, рабб-тарбия қилувчи, ҳоким-ҳукм қилувчи эканини ҳеч қачон қайтармаган, энг ёмони гуноҳни қилиб қўйиб тавба этмасдан қилган ишини оқлашга ўтишликдир.

Шунинг ҳам инсон доимо каттага ҳам кичикка ҳам камтарона муносабатда бўлмоғи керак. Берган неъматларга шукроналик билан яшаб умрини ўтказса Аллоҳ таоло унинг икки дунё саодатига муяссар қилади. Бу дунёда амал қилгани учун, оҳиратда эса ажру-савобини наъмои аъмолига битилади.

Аллоҳ таоло барчаларимизни ўзини суюкли бандаларидан қилсин.   

    Н.Яқубов   Хива тумани “Гулланбоғ” масжиди имом-хатиби 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *