БУЗҒУНЧИ ОҚИМЛАРНИНГ МУСУЛМОНЛАРГА ЗАРАРЛАРИ.

Дарҳақиқат бор ислом дини инсоният оламини ҳидоятга бағишлайди. Шунинг учун ҳам ислом дини самимийлик, ҳамжиҳатлик, силаи раҳм дини деб айтилади.

Оқимлар ҳақида гапирар эканмиз, бузғунчи оқимлардан “Ҳизб-ут-таҳрир” фирқаси мутаассиб оқимлар тоифасидан бўлиб, унинг мақсади мусулмонлар ўртасини бузиш, улар орасида турли фитналарни тарқатишдир. Бу оқим ислмо дини ҳақида етарли маълумотга эга бўлмаган кишилар хусусан, ёшлар онгига ҳалифаликни тиклаш ғоясини сингдириб, уларни катта орзу умидлар билан молларини, куч-қувватлари, ҳаттоки жонларини ҳам қурбон қилишга тарғиб қиладилар ва буни шаҳидлик деб баҳолайдилар. Минг афсуски, ҳеч ким қабул қилмаган бу оқимни диёримиздаги айрим илмсиз кишилар, ислом динидан бохабар мусулмон дейишдан бошқа ўзининг мусулмонлигига бирон бир далил келтира олмайдиган ёшлар қабул қилдилар.

Айрим ёшлар дин деб ўйлаб унга кириб кетдилар, натижада мусулмонларнинг жамоаси бўлиниб қолди, бу бўлинишига эса мана шу оқимлар асосий сабабчи бўлди.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: “Ҳаммангиз Аллоҳнинг аркони (Қуръон)ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг” дейди. (Оли Имрон сураси 103-оят)   

Муқаддас ислом динида зарур ишга иттифоқликка буюрган, бундан маълум бўладики, динимизнинг моҳияти биз мусулмонларга аниқ баён қилинган. Қуръони Карим кўрсатмасига амал қилган ҳолда биргаликда, ҳамжиҳатликда яшаб бормоғимиз, иккинчидан эса, фирқаларга бўлинмасликка буюради.

Ҳалифалик икки хил бўлиб, бири Расулуллоҳ (САВ)га, иккинчиси Аллоҳга халифа бўлишдир. Расулуллоҳ (САВ)дан кейин, у зотга ўринбосар бўладиган халифаликдир. Пайғамбаримиз (САВ) га халифа бўлиш муддати ўттиз йилдан сўнг ўз ниҳоясига етган.

Инсонлар тўрт хил бўлади:

  1. Ҳамма нарсани билади ва билишилигини ўзи ҳам билади, у киши олимдир, эргашмоқ керак.
  2. У билади, лекин билишлигини билмайди, у гўё уйқуда ётибди, уни уйғотмоқ керак
  3. Ҳеч нарсани билмайди ва билмаслигини ўзи ҳам билади, у жоҳилдир, унга ўргатиш зарур.
  4. Ҳеч нарсани билмайди ва ҳеч нарсани билмаслигини ўзи ҳам билмайди, у аҳмоқдир, ундан қочиш керак, дейилган.

Ҳизбчилар айнан тўртинчи тоифадаги кишиларга ўхшайдилар, уларни тўғри йўлга солишга қанчалик уринилмасин буни тўғри қабул қилишмайди. 

Исо (АС) айтган эдилар: “Мен Аллоҳни изни билан қанчадан қанча беморларни даволадим, кўрларни кўзини очдим, ўликларни тирилтирдим, аммо аҳмоқларни йўлга сола олмадим”.

Азизлар хулоса ўрнида шуни айтамизки, Аллоҳ таоло инсонларга динни уларни қийнаш ёки азоблаш учун эмас, балки дунёда Аллоҳни таниб, ҳалол ва пок ҳамда ҳотиржам ҳаёт кечиришлари учун нозил қилган. Исломни шиор қилиб олган фирқаларнинг ўзларига эргашган гуноҳларини дунё ҳаётидан бездириб, уларни одамлардек яшашдан чалғитишлари, дин шунга буюрган деб, турли бузғунчилик лар қилиш, ўзгаларнинг ҳаётига хавф солишлари ислом таълимотига асло тўғри келмайди. Аллоҳ таоло барчамизни ўз йўлидан адаштирмасин.

Ш.Жуманиязов Хива тумани “Мулла Абдуқодир бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *