ТИНЧЛИК ОЛИЙ НЕМАТ

 

Аллоҳ таола бандага каттами

Кичикми бир неъмат берсава

Банда унинг шукронаси учун

“Аллоҳга ҳамд бўлсин” деса,

Шунда ўша неъматдан ҳам

       Афзалроқ нарсага эришган бўлади -деганлар

Аллоҳ таолога беадад ҳамду сано ва шукрлар бўлсинки,Тинчлик осойишталикт жуда улуғ нематлардан шу тинчлик сабабидан юртимиз равнақи кундан-кунга яхшиланиб ривожланиб бормоқда оилалар тинч қишлоқ шахарларимиз обод бўлмоқда.Юртдошларимиз тинчлик нематидан бахраманд бўлиб ёшу-қарибирдай шод  ёшларимиз хар жабхада ўзларини номоён қилиб тинчлик осойишталикка ўз хиссалирини қўшиб халқимизни хотиржамлиги, фаровонлиги йўлида куч ғайратини аямай мехнат қилишмоқда. Қарияларимиз  тинчлик кунлари бардавом бўлишлиги учун  Юртбошимизга шу тинчликни сақлаш учун кеча-кундуз хизмат қилаётган юртдошларимиз ҳақларига дуолар қилишмоқда.Аллоҳ таоло Қуръони каримда баён қиладики: “Эй иймон келтирганлар!Барчангиз ёппасига тинчлик ишига киришингиз”(Бақара,208).

Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тинчлик ва хотиржамлик  ҳақида  шундай  деганлар: “Тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неъматдирки , бундан  кўп  одамлар  бебаҳрадир” (Имом Бухорий ривояти)

Ҳақиқатан ҳам Аллоҳ таолонинг бу улуғ неъматидан ҳамма ҳам баробар баҳраманд эмаслигини кўриб турибмиз .Чунки дунёнинг турли бурчакларида террорчилик бузғинчилик ноҳақ қон тўкишлар ёки турли офатлар сув тошқинлари ,зилзила шу каби табий офатлар рўй бермоқда бундан табийки ўша мамлакатларда яшаётган аҳоли жуда катта зарар кўрмоқдалар.Аллохга бе адад шукроналар бўлсинки тинчлик энг олий немат эканлигини Роббимиз    Аллоҳ қурони карим оятларида Пайғамбаримиз Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муборак хадисларида баён қилганлар  Ҳақ субҳанаҳу ва таола бу ҳақда бизларга:Агар (берган нематларимга) шукр қилсангиз, албатта,(уларни янада) зиёда қилурман” ,-деб таъкидлаган

Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,

Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.

Тинчлик  омонликда  отган  ҳар бир тонг,

Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир…

Инсон ўзидаги неъмат ҳақида мулоҳаза юритиши, шу нематдан ўзгалар ҳам баҳраманд, ёки бебаҳра эканлигини ўйлаб кўриш билан унинг қадрини билади. Бу эса янада кўпроқ Аллоҳга шукир қилишга ундайди .Албатта,бу Аллоҳ таолага ҳуш келади .Натижада неъматнинг янада зиёда бўлишига сабаб бўлади.

     Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хадисларининг бирида:

“Қайси бирингиз тонгда уйқудан уйғонганда оиласи тинч ,тани соғ ва уйида бир кунлик егулики бўлса, билсинки, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан”,-деганлар (Имом Термизий ривояти)

Ҳақиқатан бу муборак ҳадисда барча нематлар жам бўлган. Тинчлик,  соглик, оила, ризқ , буларни ҳар дойим бардавом бўлишлиги учун ёшларимизни тинчлигимиз қадрига етишлигини бод-бод тушинтиришимиз.    Ҳар-ҳил диний номдаги  ёт  ғоялар  тасиридан  сақлашлигимиз.Чин маънода тинчлик осаийишталик “Ривожланиш,тарққиёт.эркинлик”  эканлигини онгу-тафаккурига сингдиришимиз лозим.

А.Бобоев Шовот тумани “Ваянган бобо” жоме масжиди имом-ҳатиби  

 

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *