Иқтидорли имомларимиз Ислом цивилизацияси марказида

Бугун, 17 октябрь куни  Хоразм вилоятида диний сохада хизмат қилиб келаётган обрў-эътиборли, тажрибали имом-хатиблар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаббуси билан Ислом цивилизацияси маркази қурилиш жараёни ва келгусидаги фаолияти билан яқиндан танишдилар. 

Тадбир давомида мутасадди вакиллар томонидан  тингловчиларга Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган қурилиш ишлари таништирилиб, ушбу марказнинг аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, унинг маънавий ва маърифий соҳадаги ҳамда аждодларга муносиб авлодлар етиштиришдаги ўрни айтиб ўтилди.

 

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *