ЗАМОН БИЛАН ҲАМНАФАС.

          Инсоният XXI асрда ахборот технологияси, компьютер ва интернет технологияси ривожланган асрида яшамоқда. Ўзбекистон ҳам замон билан ҳамнафас ҳолда тараққиётнинг юксак чўққилари сари ривожланиб бормоқда. Шундай мураккаб таҳликали, жадаллашган даврда ҳалқимиз айниқса, ёшларимизни сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-руҳий, аҳлоқий жиҳатдан етук баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. “Бугунги кунда ёшларимиз нафақат ўқув даргоҳларида, балки радио-телевидиние, матбуот, интернет каби воситалар орқали ранг-баранг ахборот ва маълумотларни олмоқда. 

                Мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш масаласи ўта долзарб вазифа бўлиб, фарзандларимизнинг нафақат жисмонан шу билан бирга, сиёсий, маънавий ва аҳлоқий етук комил инсон бўлиши зарурлиги алоҳида аҳамиятга эга. Бу жуда муҳим масаланинг ечими сифатида тарбиянинг миллий бўлиши, ёшларни миллий ва замон талабига мос руҳда вояга етказиш лозим деб ўйлаймиз.

                Ҳозирги ахборотлашган даврда компьютер технологияси, интернет тизими жаҳон мафкуравий ахборот майдонини қамраб олган. Статистик маълумотларга қараганда дунё аҳолисининг 82 фоизи, ёшларнинг 90 фоизи интернетдан фойдаланади. Ёшларнинг замонавий технология воситаларидан фойдаланиши ижобий жараён бўлиб, замон талабидир. Лекин улар ахборот технологияларидан қандай ахборот маълумотларидан фойдаланаяпти, бу ҳолат энг муҳим бўлиб қолаяпти. Бунда албатта ота-оналар, ўқув муассасалари, маҳалла фаолларининг маъсулияти алоҳида аҳамиятга эга. 

            Айтиш жоизки, ҳозирда мамлакатимиз миллий таълими янги босқичга қадам қўйди. Билим масканлари дунё стандартлари асосида қайта таъмирланиб, мутлақо янги қиёфага эга бўлди ва узлуксиз таълим тизими тўлиқ шакллантирилди. Эндиги асосий мақсад — таълим мазмунини бойитиш,  сифат жиҳатидан уни юксалтиришдан иборатдир.

              Аллоҳ Таоло бандаларига фоний дунёда бахт-саодат, охиратда эса ўзининг абадий ҳидоятига эришиш йўлини кўрсатиб, ислом динини яратди. Муқаддас китобларда инсонлар ушбу динга эътиқод қилиб, унда кўрсатилган тартибларга амал қилсалар, албатта, икки дунё саодатига эришишлари баён этилган.

            Набий соллаллоху алайхи васаллам бир чизик чиздиларда сунг: ”Бу Аллохнинг тўғри йули”, дедилар. Унинг ўнг ва чап тарафига бир неча чизиқлар тортиб: “Булар шундай йулларки, хар бирининг бошида биттадан шайтон унга чорлаб туради”, дедилар. Сунг куйидаги оятни укидилар: ”Албатта мана шу Менинг Тўғри Йулимдир. Бас, шу йулга эргашинглар!(Бошка) йулларга эргашмангизки, улар сизларни унинг йулидан узиб куяр”(Анъом : 153). Дарҳақиқат, ислом тинчлик ва эзгулик динидир. Ислом ҳар қандай замон ва маконга, ҳар қандай шароитга мос тушувчи мўътадил диндир. У инсон камолоти ҳамда маънавияти йўлида хизмат қилади. Диннинг асоси, энг аввало, илм олишга, инсоний эҳтиёжлар йўлида ҳалол меҳнат қилишга рағбат уйғотади ҳамда жоҳиллик ва нодонликни қоралайди. Қачонки илм сусайса, иллатлар юзага келади. Иллатлар эса жамият тараққиётига салбий таъсир кўрсатади. Афсуски, ислом дини ҳақида тўғри тушунчага эга бўлмаганлар ҳам топилади. Ислом динининг шаънига путур етказувчи турли ёлғон ва бўҳтонларни тарқатаётган, исломни ниқоб қилиб олиб ҳар хил жирканч ишлар қилаётганлар, ундай фитначиларнинг асл мақсадини кўра билмаслик ҳам илмсизликдан келиб чиқади.

          Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, “Ёшларни ўз фикрига эга, турли маънавий хуружларга қарши собит тура олишга қодир бўлган иродали, фидоий ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашга эришиш” ва ёшларимизни жамият бошқарувига кенгроқ жалб этиш, бу билан демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти пойдеворини мустаҳкамлашдан иборат.

Э.Қутлиев Хонқа тумани “Жирмиз ота” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *