БОЙЛИК ҚАНОАТДА БЎЛАДИ.

 Азизлар аслида одам фарзандини саодат ва саломатлик қаерда эканлигини етарли даражада билмаслиги, нотўғри йўллар ва ғализ ишларга киришиши доим юзага келаётган ҳолатларда ҳисобланади. Ҳаттоки баъзан фойдали деб ўйлаган улкан фалокатларга сабаб бўлади. Пайғамбаримиз (САВ) бизларни огоҳлантириб шундай деганлар: “Эй одам фарзанди, Сен қўл остингдаги егулик, ичгулик, кийгулик неъматларнинг, яшашга етарли мол-мулкинг даромадинг бўла туриб, Сен ўз вазифанг бўлмиш, бу неъматларнинг шукрини бажо келтиришни амалга ошириб, янада кўпроғини сенга фойдали бўлмаслигини идрок қила олмайсан.”

Бугунги кунда бошимизга тушаётган дардаларнинг тамали ҳам шулардандир. Инсон ўз эҳтиёжларидан зиёдасини сўраши учун умрини сарфлаши, вақтини бекор ўтказиши шартми? Йўқ албатта, шунинг учун умрнинг ва вақтнинг қадрини билиб, коинот ва борлиқнинг эгаси, барча нарсага қодир Аллоҳнинг амрларига қаттиқ итоат қилиб, буюрганларини бажариб, ман қилганларидан тийилиб, ҳайрли амалларни адо қилиб, Аллоҳ севган ва рози бўлган солиҳ бандалардан бўлмоғимизни насиб қилисин.

Пайғамбаримиз (САВ) яна бир насиҳатларида шундай марҳамат қиладилар: “Эй одам фарзанди, на озига қаноат қиласан, на кўпиган тўясан.” Ҳақиқатдан ҳам шундай эмасми? Инсон озига қаноат қилмаган, кўпига ҳам тўймайди. Одам фарзанди озига қаноат қилиб яхшилик талабида бўлса, албатта у икки дунё саодатига мушарраф бўлади. Ҳар бир мусулмонни вужуди саломат, соғлигида жойида, ғам ғуссадан узоқда, уйидан ишига, ишидан уйига хавфсиз ҳолда бориб келса, бир кунлик егулиги бўлса, ана шу инсон энг бахтли инсон бўлади. Чунки қаноат қилишлик битмас тугунмас хазинадур, биз шуни ҳам билмоғимиз керакки, қаноат бу дунё ва оҳират саодатининг бошидир. Инсоннинг топгани маблағи ҳалол бўлиши, ибодатда нуқсон ва камчилик юзага келтирмаслиги, ҳеч кимга зарар бермаслиги, қалбини оғритмаслиги, бировнинг ҳаққига ҳиёнат қилмаслиги керак. Энг тўғри йўл бу қаноат йўлидир, қаноат бу буюк ишларни амалга ошириш учун асло монеълик эмас, фақат бу иш ҳалол бўлиши керак. Ҳеч кимнинг ҳаққига қўл узатмаслиги керак, бадавлат бўлганда ҳам, ўзини йўқотиб қўймаслиги, бузуқлик, исроф, гуноҳ ва ёмон йўлларга кирмаслиги, кибрланиб кетмаслиги керак.

Аллоҳ таоло барчаларимизни ўз ҳидоятидан адаштирмасин.

Р.Жуманиязов

Хива тумани “Абдулла Румий” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *