АҚИДАПАРАСТ МАЪРИФАТДАН ЙИРОҚДИР.

 Маълумки мустакилликдан кейин Юртимизда виждон эркинлиги тулик таъминланди. Бу эркинлик фукароларнинг у ёки бу динга эътикод килиш ёки хеч кандай динга эътикод килмаслик хукукини беради. Мамлакатимиз аҳолисининг 90 фоизидан ошиғи мусулмон бўлиши билан бирга бошқа динга эътиқод қилувчилар ҳам бор ва уларга мусулмонлар қаторида барча эркинликлар тўлик кафолатланган. Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда кизикиш ва интилиш кучайиб, унинг хайрихох ва тарафдорлари купайиб бормокда. Бунинг асосий сабаби мукаддас динимизнинг хакконийлиги ва поклиги, инсонпарварлиги ва багрикенглиги, одамзотни комиллик ва эзгуликка чорлаши билан боглик.Таассуфки, хозирда ислом динини никоб килиб, манфур ишларини амалга ошираётган мутаассиб кучлар хали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, гур ёшларни уз тузогига илинтириб, улардан узларининг нопок максадлари йулида фойдаланмокда. Бундай ножуя харакатлар аввало мукаддас динимизнинг шаънига дог булишини, охир- окибатда эса маънавий хаётимизга салбий таъсир курсатишини барчамиз чукур англаб олишимиз ва шундан хулоса чикаришимиз зарур. Бугунги кунда диний шиорлар остида сиёсий хокимятга интилаётган диний экстремистик ташкилотлар Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Узбекистондаги ижтимоий – сиёсий вазиятни издан чикаришга харакат килаётгани ачинарли бир холдир.

           Буни олдини олиш учун хар бир ота-она уйида, укитувчи ва мураббийлар укув муаассасаларда, кексаларимиз махаллада фарзандларимизнинг онгидаги бўшликни яхшилик, эзгулик, ватанпарварлик, халоллик, ростгуйлик каби фазилатлар билан тўлдиришлари лозимлигини уктиради. Фарзандларимиз хаммамизга маълум ёшликларида кўп савол беришади. Уларнинг берган саволларини кўпчилигимиз малол олиб ёки жавоб беришга кийналганимиз сабаб мени тинч куй, кўп гапирма, тинч ўтир ёки бориб уйинингни уйна деб, қўполлик билан саволларини жавобсиз колдирамиз. Бунинг натижасида уларнинг онгида бўшлик пайдо бўлади. Шунинг учун яхшилик билан, уларни берган саволларига акллари доирасида тушунчани берсак бу бўшлик хосил бўлишини олдини олган буламиз.

         Ҳозирги кунда шу бушликни тўлдиришга уринадиган ва гаразли максадларини амалга оширишни уйлаб юрганлар баъзилар манқуртлар тўлдириши мумкин. Окибатда эса бундай мафкуравий хуружлар натижасида баъзилар ўзи туғулиб ўсган юртидан, ота-онасидан тониб, унга хиёнат килиб, ватанпарварлик туйгуларидан махрум бўлиб, инсонийлик табиатидан хам чикиб кетишлари мумкин. Мухтасар килиб айтганда, ёшларимизнинг маънавий оламида бушлик булмаслиги учун уларнинг калби ва онгида соглом хаёт тарзи, миллий ва умуммиллий кадриятларга хурмат-эхтиром туйгусини ёшлик пайтидан бошлаб шакллантириш зарур. Иккинчидан фарзандларимизни онгида мафкуравий иммунитетни хосил килишимиз лозим.

          Бугун, 21 аср глобаллашув жараёнида ёшларимиз радио-телевидение, матбуот, интернет каби воситалар оркали хар хил ахборот ва маълумотларни олмокда. Баъзи бир акидапарастлар ўз ғаразли максадлари йулида мафкуравий таъсир ўтказишга уриниб, қабих ишларини амалга оширмокда. Маълумки, хар кандай касалликни олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга карши иммунитет хосил килинади. Президентимиз « Фикрга карши фикр, ғояга карши ғоя, жахолатга карши маърифат билан курашиш хар качонгидан кўра мухим ахамият касб этмокда » деганлар. Демак, биз бундай вазиятда ёшларимизни мустакил фикрлайдиган, маънавиятлик, миллий кадриятларига содик, дунё қараши кенг, иродаси мустахкам, сабр – бардошли, ошкора ва пинхона кўринишдаги маънавий тахдидларга доим тайёр турадиган,замон билан баробар қадам ташлайдиган инсон килиб, болалик пайтидан бошлаб тарбиялашимиз лозим. Расулуллох ( с.а.в.) муборак сўзларида « Мусулмон, унинг қўли ва тилидан бошка бировларга азият ва озор етмайдиган кишидир » дегеанлар. Қуръони каримда уруш чиқариш йўлидаги фитнани қотилликдан ҳам ёмон жиноят ҳисобланган. Динларнинг бирортасида зулм, қотиллик, одам ўлдириш ёқланмаган, аксинча меҳр-оқибатли, сулҳпарвар, инсонпарвар, раҳм-шафқатли бўлишга чорланган. Аллоҳ таоло инсонларга қарата бундай дейди:“Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёлдан (Ҳавво) яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик…” (Ҳужурот сураси, 13-оят).

              Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам кўплаб ҳадисларида бу ғояни илгари сурганлар. Охирги (Вадо) ҳажларида: “Бир-бирингизнинг қонингиз ва обрўйингизни тўкишингиз, мол-мулкингизга тажовуз қилишингиз барчаларингизга ҳаромдир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).Шу нуктаи назардан караганда,мукаддас ислом динимизни пок саклаш, уни турли хил гаразли хуруж ва хамлалардан, тухмат ва бўхтонлардан химоя килиш, унинг асл мохиятини униб –усиб келаётганёш авлодимизга тугри тушунтириш, ислом маданиятини эзгу гояларини кенг таргиб этиш асосий вазифамиз хисобланади.

        Айрим ота-оналар бола тарбияси хусусида жуда бепарволик қиладилар. Улар учун бу дунёда фақат ўз шахсий юмушлари, кўча-кўйдаги улфатлари билан узок вакт овкатланиб ўтиришлари, моддий маблағ тўплаш йўлидаги борди-келдилари биринчи ўриндаги вазифаю, оила аъзоларининг, фарзандларининг ахлоқий ва маърифий тарбиялари билан шуғулланиш иккинчи даражали иш бўлиб колган. Ўтган асрдаги мутафаккир олимимиз Абдулла Авлоний таъбири билан айтганда, “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”.

        Ёшларнинг илмли ва маърифатли бўлишларига жиддий эътибор қаратишлари лозим. Фарзандларимизнинг одоб-аҳлоқи, таълим-тарбиясининг масъулияти биринчи навбатда, уйда ота-она, боғчада тарбиячи, ўрта ва олий ўқув юртларида муаллим ва устозлар, кўча-кўйда эса маҳалла оқсоқоллари зимасида эканини унутмайлик. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида “Ҳар бирингиз бир раҳбарсиз ва қўл остингиздагилар ҳақида масъулсиз”, — деганлар.Ҳозирги кунда айрим ўқувчи ва талабаларнинг дарс ҳисобига бозорга, баъзиларининг турли ношаръий, кўнгилочар жойларга кетиб қолишлари жоиз эмас. Ҳар қандай бўлганда ҳам дарс соати бола учун ғанимат дамлар бўлиб саналиши даркор. Айрим болаларнинг бири гиёҳванд, бири ўғри, яна бири мутаассибликка берилиб кетиши назоратнинг сусайгани оқибатидан келиб чиқмаяптимикан?

          Мамлакатимизда ёшларнинг илм олишлари, касб-билим ўрганишлари учун барча зарурий шароитлар яратиб қўйилган. Бугунги кунда илм олиш учун ҳеч қандай монеълик йўқ, аксинча имконият бор. Юзлаб олий ўқув юртлари,очиб қўйилган. Динимизни ўргатадиган ўнта олий ва ўрта махсус ўқув юрти ишлаб турибди. Китоб-дарсликлар узлуксиз чоп этилиб турибди. Аммо бизларда рағбат ва ихлос сустроқ.

      Вақтимизни ғанимат билиб, узимизни хам болаларимизни хам илм, касб-хунар, спорт ва манфаъатли ишлар билан машгул килишимиз барчамиз учун фойдалидир. Чунки халкимизнинг эртанги куни кандай булиши фарзандларимизнинг бугун кандай таълим ва тарбия олишларига боғлиқ.Бешинчидан фарзандларимизга Ватан, миллат ва динига мухаббатли бўлиш хиссинини уйготиш, хиёнат, соткинлик, бепарволик каби иллатларга қарши курашишни шакллантириш лозим.

И.Аллаяров Хонқа туман “Сайид ота” масжиди имом-ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *