“ҒАМХЎР БЎЛАЙЛИК” АКЦИЯСИ ХОРАЗМДА

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “ВАҚФ” хайрия жамоат фондининг ташаббуси билан 2020 йил 23 ноябрда “ВАҚФ” хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти филиалида “Ғамҳўр бўлайлик” хайрия тадбири бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси “ВАҚФ” хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти филиали раҳбари Ф.Бабажанов бошчилигида барча туман масжид имомлари билан биргаликда жамоа Мамлакатимиздаги эпидимиологик вазиятда ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш, меҳр-оқибатлилик муносабатларини янада ривожлантириш мақсадида Хоразм воҳаси бўйлаб барча туманлар жумладан Урганч шаҳри, Урганч тумани , Хонқа тумани, Боғот тумани, Ҳазорасп тумани, Тупроққалъа тумани, Янгиариқ тумани, Хива шаҳар, Хива тумани, Қўшкўпир тумани, Шовот тумани Янгибозор тумани ҳамда Гурлан туманларида ўтказилди. Акция доирасида ногиронлиги бўлган ҳамда темир дафтарда бўлган ва боқувчисини йўқотган 100(бир юз) та хонадонларга жами 12 694 440 (ўн икки миллион олти юз туксон тўрт минг тўрт юз қирқ) сўмлик озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Ушбу тадбирда ногиронлиги бўлган хонадон соҳиблари ўксик қалбларга нажот бўлаётган “ВАҚФ” хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти филиалига алоҳида ташаккур изҳор қилдилар. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади. “Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса,(қиёмат куни) уни кўрар” (Залзала сураси, 7-оят). «Вақф» хайрия жамоат фонди юртимиз мўмин-мусулмонларини Аллоҳ таоло розилиги учун кўпроқ саховат кўрсатишга чақиради. Эҳсонлар минглаб инсонларнинг оғирини енгил қилишда муҳим ўринга эгадир.

 

 

Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси

ҳузуридаги “Вақф” ҳайрия жамоат фонди

Хоразм вилояти филиали раҳбари 

С.Ф.Бабажанов.

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.