ВАТАНДАН ТАШҚАРИДА ВАТАН ЙЎҚ

Ватан ҳақида сўз кетар экан, бу борада кўп ва хўп гапириш мумкин. Ватан тушунчаси баъзилар ўйлагандек, шунчаки оддий тушунча эмас. Ватан бу хар бир инсон кўнгли ҳаловат топадиган жойдир, айниқса у обод манзилда хотиржам яшашдек бахтни хадя етса.

Хабарингиз бор 8-декабр куни “Меҳр-3” операциясининг навбатдаги босқичи амалга оширилди ва бўлиб ўтди ҳамда Суриянинг жанговор харакатлари олиб борилаётган ҳудудлардан 98 нафар Ўзбекистон фуқаролари ватанимизга қайтарилди. Асосийси уларга ўз ватанида яшаш бахти насиб этди. Улар ўзга юртда қийин аҳволда аёллар эрсиз бева ҳолида фарзандлари билан ёлғиз қийналиб болалар бўлса отасиз чин етим холида шундай қийинчиликлардан уларни олиб келинди. Айни пайтда улар соғломлаштириш муассасаларига жойлаштирилди уларнинг хаётларини янгидан бошлашлари учун имкониятлар давлатимиз томонидан яратилган. Мутахассислар томонларидан уларга хар томонлама ёрдам кўрсатилмоқда ғоят қийин аҳволга тушиб мана шундай қийинчиликларни бошдан кечирдилар. Инсон ҳукукининг оддий кўриниши барча нарсалардан маҳрум бўлган эдилар. Очлик нотинчлик хўрлик ертанги кундан қўрқиб яшаш тақдиридан ховотирда яшаш буларнинг барчаси уларга бегона эмас эди. Ана шундай оғир дамларда Ўзбекистон яна ўз бағрига олди. Обод ва озод манзилда яшашдек улкан имконият инъом этди. Фарзандлари келажагидан ва соғлигидан кўнгиллари тўқ. Ўзга юртларда топаолмаган бу бахтларни ўзлари бир пайтлар билиб билмай ташлаб кетган бағри кенг Ўзбекистон берди. Таассуфки хали хам айрим ақидапарастларнинг маккор алдовларига учаётганлар йўқ эмас. Бундай инсонларга Суриядан қайтган ушбу ватандошларимизнинг афсус надомат тўла сўзларини ешитишлари зарур. Чунки улар ўта оғир вазиятни кўзлари билан кўриб мислсиз азоб уқубатларда яшадилар. Уларку бир адашибди, аммо қолганларнинг адашишга ҳаққи йўқ чунки энг оғир дамларда хам бошимизни силайдиган битта у ҳам бўлса жаннатмакон Ўзбекистондир. Зеро ватандан ташқарида ватан йўқ.

Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган асримизда бузғунчи ғояларни тарқатиб тинч юртларни вайрон қилаётганларнинг борлиги ҳам айни ҳақиқат. Нима эмишки, ислом динида Ватан тушунчаси йўқ, унга ҳеч қандан таъриф берилмаган.

Инсон эга бўлган нарсалар ичида энг қимматбаҳоларидан бири туғилиб ўсган Ватанидир. Бирор инсон йўқки, Ватанини улуғламаса. Қандай улуғламасин?! Чунки, Ватан_ унинг киндик қони тўкилган, гўдаклик чоғи ўтган, илк қадамларини қўйган, ёшлик, кексалик  даврларини сурган, хотиралари муҳрланган, ота – боболарининг юрти, фарзанд – у набиралари улғайган заминдир!

Ёлғиз инсон эмас, ҳаттоки ҳайвонлар ҳам ўз Ватани – инини бошқа ҳеч бир нарсага алишмас. Унга рози ҳам бўлмайди. Унинг йўлида ҳар қандай қиммат ва нафис нарсаларини қурбон қилади. Қушлар инида бахтиёр яшайди. Бирор нарсани ҳас – чўпдан бўлган инига алишмайди. Балиқлар денгиз ва океанлар оша минглаб чақиримларни сузиб ўтадилар. Яна барибир ўз Ватанларига қайтадилар. Митти чумолини кўринг, ризқ талабида қанча жойларга боради, тепаликларга қийналиб чиқади. Бу ҳам ўз инига – Ватанига қайтади. Баъзи ҳайвонлар асл Ватанидан бошқа жойга кўчирилса нобут бўлиб қолади. Кўряпсизми, ҳамма ҳазрати инсондан тортиб то майда ҳашоратларгача ўз Ватанини севадилар. Демак, бу мавжудотлардаги Шундай экан, Исломда инсонни фитратида жойлашган, ери устида покиза неъматларини еб ҳаёт кечирадиган, осмони остида тинч осуда Роббисига ибодат қиладиган Ватанининг қандай ҳақлари бор?

Инсоннинг Ватани олдида бир неча ҳақ ва вазифалари бор. Уларнинг энг муҳимлари учта: Биринчи ҳаққи: мана шу Ватаннга чин муҳаббат қўйишдир.

Иккинчи ҳаққи: уни ерини обод этиш. “У сизларни ердан пайдо қилди ва унга сизни ободлиги учун қўйди”. (Ҳуд сураси 61 – оят). Учинчи ҳаққи: унда фасод ва бузғунчилик ишлари билан машғул бўлмаслик. “Ва ислоҳ қилингандан кейин ер юзида фасод қилманг”. (Аъроф сураси 56–оят). Ҳамаср олимлардан шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ Ватан ҳақида оз ва соз, зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қўядиган, жуда гўзал  таъриф айтган:

«Башарият ўз ерини ундаги нарсалари билан, гарчи у ҳеч ким яшамайдиган чўл бўлса ҳам яхши кўраверади. Ватанни севиш юракка сингиб кетган, инсонни унда бўлганда хотиржам, йироқ кетганда талпинадиган, ҳужум қилинганда асрайдиган, камситилганда ғазабланадиган қилиб қўядиган туйғудир».

Имом Шофеъий (раҳматуллоҳи алайҳ): “Инсоннинг хору зор бўлиши учун Ватани ва яқинларидан айрилишнинг ўзи кифоя!”, деган. Ватанни севиш ва унга ошиқишни уламолар мустаҳаб, деганлар. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан қайтаётиб Мадина кўчаларини кўрган вақтларида туяларини тезлатардилар. Агар уловда бўлсалар уни ниқтардилар”. Ҳумайднинг ривоятида эса: “Уловни уни (Мадинани) севганларидан ниқтардилар”, дейилган. (Бухорий ривояти) Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ: “Ҳадисда Мадинанинг фазилати, Ватанни севиш ва унга ошиқишнинг шариатда борлигига далил бор”, – деганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нима учун уловларини ниқтадилар? Жавоб ҳадиснинг ўзида айтилмоқда. Бу ишни ўз Ватанлари Мадинани севганларидан қилдилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Сафар азобнинг бир бўлагидир. Сизларни таоми, шароби ва уйқусидан тўсади. Қай бирингизни сафаридан мақсади ҳосил бўлса аҳлига шошилсин». (Муттафақун алайҳ) Ватан тупроғини ўзига хос хислатлари мавжуд. Бунинг тагига етишдан ақллар ожиз қолади. Ислом Ватанга муҳаббат қўйиш ва мансубликни ақидани бир жузи этиб, Ватан тупроғини ҳимоя қилишни муқаддас бурч қилиб қўйди. Муборак набавий сийрат бизга исломда Ватаннинг ўрнини гўзал тарзда гавдалантириб, кўрсатиб беради. Тарих китобларида ёзилишича Нажмиддин Кубро раҳматуллоҳи алайҳга  Чингизхон томонидан бизга қўшилинг деган таклиф бўлганда рози бўлмаган экан. Ундан ташқари у зотга Хоразм Шоҳ томонидан ҳам Ватандан чиқиб кетиш таклифи айтилганида кўнмаган эканлар. Ватан муҳаббати борасида ўтган тасаввуф намоёндаларининг ибратли ҳаётлари биз учун катта тажриба мактаби. Инсонлар азалдан Ватанга хиёнат қилишни энг ёмон жазога лойиқ қабиҳлик деб билишган.

М.Хабибуллаев

Гурлан тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *