ЁШЛАР ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК!

   Барча сохалар қатори юртимизда диний манавий маърифий соҳаларда юксак ислохотлар амалга оширилди ҳамда ислом билим юртлари хам фаолият юртмоқда. Илохий ва муқаддас бўлган ислом динимиз бизга инсонларга, айниқса болаларга ниҳоятда раҳм шафқатли бўлишни буюради. Шунинг учун болаларга раҳм шафқат қилиш пайгамбаримизнинг суннатларидан хисобланади.

Мамлакатимизда диний соҳада кўплаб ислоҳотлар амалга оширилиб турган бир  вақтда, яширин тарзда ноқонуний равишда таълим бераётган кимсаларни биз оқлай олмаймиз. Бугунги кунда юртимиздаги ислоҳотларни ҳар қандай ақли бор инсон эътироф қилади. Жумладан, халқаро илмий тадқиқот марказлари очилиши, диний билим юртларида қабул квоталарининг оширилиши, айниқса Сурия ва Ироқда қолиб кетган ватандошларимизнинг юртимизга қайтарилиши ва уларнинг ижтимоийлашувига ёрдам берилаётгани эътирофга муносибдир.

  Мана шундай шароитлар яратилган бир пайтда баъзи бир қўштирноқ ичидаги кишиларни динни ўргатаман Қуръонни ўргатаман деб фарзандларимизни жигарпораларимизни қалбимизнинг самараси бўлган фарзандларимизни баъзи хонадонларга йиғиб олиб ва Қуръон ўргатаман деб уларнинг жонига рухига тазйиқ ўтказиб турганлиги уларнинг жисмларига зарар бериб турганлиги хатто уларни оч қолдириб уларни дўппослаб, уриб  рухиятига таъсир қилиб турганини гувохи бўлиб қалбимиз ачинади. Қалбимиз тилка пора бўлади. Наҳотки динни ўргатишлик шунчалик бўладиган бўлса. Наҳотки динимиз мана шундай нарсаларга йўл қўйиб берса. Шундай экан, диний таълим бераман деб, болаларни қўрқитиш, оч қўйиш, озор бериш уларни калтаклаш уларга озор бериш уларнинг ёшлигига қарамасдан дилларини оғритиш умуман инсонийликка тўғри келмайди. Динимизни кимдан ўрганаётганлигимизга қарайлик ва қарашимиз керак. Фарзандларимизнинг тақдирини унинг хаётини унинг келажагини кимни кўлига топшириб кўйяпмиз. Улар кимки мана шундай озор берса. Демак биз хушёр бўлишимиз керак. Бундай оқибати ёмон бўладиган ишлардан огоҳ бўлишимиз даркор.

   Шу ўринда таъкидлаш лозимки, давлатимиз қонунчилигида ҳужра ташкил қилиш таъқиқлангандан кейин яхши муомала қилинган ҳолда ҳам норасмий равишда бола ўқитиш мумкин эмас. Тегишли рухсатномаси, махсус билими бўлмаган шахсларнинг диний таълим бериши мумкин эмас. Фарзандларимизни расмий равишда ўқитиладиган таълим муассасаларида ва мадраса ва ўқув билим юртларида ўқиб тўғри маънода билимга эга бўладилар.

М.Хабибуллаев

Гурлан тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *