ИСЛОМ ДИНИ МЎТАДИЛ ДИН

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, оламларга раҳмат қилиб юборилган зот эдилар. Инсонларга, айниқса болаларга ниҳоятда раҳм шафқатли эдилар. Шунинг учун болаларга раҳм шафқат қилиш у зотнинг суннатларидан биридир.Бир куни Пайғамбаримиз сав хузурларида Ақраъ ибн Таймий ўтирганида Ҳасан ибн Алини ўпдилар .Шунда у Менинг ўнта болам бор,улардан бирортасини ўпмаганман  деди .Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга назар солдилар ва Раҳм қилмаганга раҳм қилинмас дедилар . Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, “ҳужралар” ташкил этиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширмоқда. Айниқса, интернет тармоғида ўзини жарангдор  номлар билан атаб олган террористик ташкилотлар гўёки ислом равнақи йўлида курашаётган “мужоҳид биродарлар гуруҳи” экани ҳақидаги тарғибот-ташвиқот кенг кўламда олиб борилаётгани, бунинг оқибатида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан мусулмон ёшлар “ҳижрат” қилиш ва “жиҳод”да иштирок этиш даъвосида уруш бўлаётган ҳудудларга бориб, ушбу гуруҳ сафига бориб қўшилаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Юртимизда диний соҳада кўплаб ислоҳотлар амалга оширилиб турган вақтда, яширин тарзда ноқонуний равишда таълим бераётган кимсаларни оқлай олмаймиз. Бугунги кунда юртимиздаги ислоҳотларни ҳар қандай ақли бор инсон эътироф қилади.Бугунки кунда мамлакатимизда диний ва дунёвий билим олишлик учун хамма шарт шароитлар давлатимиз томонидан яратилиб берилган. Норасмий равишда ёшларни ўқитиш баҳонасида яширин ҳужра ташкил қилиб, ҳужрада таълим олаётган болаларга тазйиқ ўтказган,уларнинг бу қилиб турган ишлари ислом динига зид бўлган амаллардан хисобланади. Динимизда шундай экан, диний таълим бераман деб, болаларни қўрқитиш, оч қўйиш,  озор бериш умуман инсонийликка тўғри келмайди.Жисмоний зарбалардан катта булган балалар рухан мажрух бўлиб етишади. Рухий зарба олган балалар  ўз қобиғига ўралиб қолади ,ундай болаларда қўрқиш жуда кучли бўлади.Эртага катта бўлганида ўз фикрларини эркин билдиролмайдиган бўлишади. Қуръони Каримда айнан шундай ҳолатлар ҳақида “Зулм қилганларга мойил бўлманглар. Яна сизни дўзах олови тутмасин…” (“Ҳуд” сураси, 113-оят), дейилган.Диний талим олишлик учун юртимизда бир қанча мадрасалар ва талим муассасалари фаолият кўрсатиб келмоқда.Шундай экан тегишли рухсатномаси бўлмаган , махсус билими бўлмаган шахсларнинг диний таълим бериши мумкин эмас. 

М.Матяқубов 

Қўшкўпир тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *