ҚОМУСИМИЗ-ҚАЛҚОНИМИЗ

        Фуқаролик паспортимизнинг сўнгги варағида рақам қилинмиш сўзларга ҳеч эътибор берганмисиз? Унда ўзбек ва инглиз тилларида “Паспорт Ўзбекистон Республикаси мулкидир. Ушбу паспортнинг эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидадир” сўзлари ёзилган.

             Ҳар бир давлатда қонунлар устуворлигини давлат тутумини белгилайдиган конституция белгилайди. Истиқлолга эришгач қабул қилинган Бош Қомусимиз шу маънода нафақат давлатмизнинг сиёсий йўлини белгилабгина қолмасдан, айни пайтда ҳар бир фуқаронинг барча ҳақ-ҳуқуқларини тўла ҳимоя қилиши, унинг яшаши, билим олишини кафолатлагани билан барчамизга қадрлидир.

             Бош Қомусимизда фуқароларнинг диний эътиқоди кафолатлаб қўйилган. Ҳар бир фуқаро диний эътиқодда эркин ҳисобланади. Яъни, фуқаро истаган динга эътиқод қилиши ва қилмаслиги ҳуқуқига эга.

             Динга эътиқод қилиш шунчаки қайд қилинмаган. Бунда фуқароларга ўзи эътиқод қиладиган диннинг барча амалларини адо этиши учун керакли шарт-шароитлар яратилиб берилиши ҳам қатъий назарда тутилган.

             Хоразм юртимизнинг энг чекка ҳудуди ҳисобланади. Воҳа аҳли дини исломдадир. Аммо, даврлар тақозоси билан бу заминни ватан тутган бошқа миллат ва дин вакил авлодлари ҳам биз билан ёнма-ён яшашмоқда. Уларнинг ўз динларига эътиқод қилишлари, диний амалларини бажаришлари учун шароитлар яратилган. Урганч шаҳрида бошқа дин вакиллари ибодат қилишлари учун давлатимиз томонидан шарт – шароитлар яратиб берилган.

  Буларнинг ҳаммаси юртитмиздаги диний бағрикенгликнинг ёрқин ифодаси, айни пайтда Бош Қомусимизда белгилаб берилган ҳуқуқларнинг ҳаётий амалиётидир.

             Бош Қомусимизнинг йигирма олти йиллиги байрами арафасида воҳалик мусулмонлар учун тарихий воқеа содир бўлганини мамнуният билан қайд қилишга ҳақлимиз. Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан қурилиши бошланган Урганч шаҳридаги Охунд бобо жоме масжиди қуриб битказилди. Бир йўла тўрт минг киши намоз ўқийдиган муҳташам, барча шароитлар муҳайё қилинган жоме масжиди нафақат юртимизда, балки Марказий Осиё минтақасида энг йрик жоме масжидларидан бириси эканлигини фахр билан эътиоф қилиш ўринли.

             Бугун янги масжидда ибодатга бош қўяётган мўминлар динимизга берилган имконлар учун Юртбошимиздан минг бора миннатдорликларии изҳор қилиб, юртимизга тинчлик, фуқароларимизга осайишта ва тўкин ҳаёт тилаб, дуога қўл очмоқдалар.

             Бош Қомусимиз санаси арафасида бизлар такрор ва такрор шундай ҳур, эркин кунларга етказгани учун Яратганга истиғфор айтишга бурчлимиз. Конституциямизнинг мукаммал ва собитлиги, унинг ҳар бир банди ижроси таъминланаётгани учун яратганга ҳамду санолардан дилимиз бўшамайди. Қомусимиз бизни ҳимоя қилувчи мустаҳкам қалқондир.

Р.Эрназаров

Боғот тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *