ЁШЛАР — БИЗНИНГ КЕЛАЖАГИМИЗ

Ҳаммамизга маълумки, фарзанд инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабни давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжиридир десак, муболаға бўлмайди. Бу йил юртбошимиз томонидан, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолини саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди. Бундан маълум бўладики, ҳар бир ёш ўспиринйигитларимизни улғайишида аввалом бор уларнинг илм маърифатига ва одоб аҳлоқига эътиборли бўлмоғимиз келажакда ёшларимиз ўзини ўрнини топиб эл-юртга манфаат келтирадиган олим қилиб тарбияламоғимиз керак. Ёшларимизни яхши, одобли, меҳнатсевар, соғлом ва ҳар томонлама салоҳиятли бўлиб ўсиши авваломбор оиладаги муҳитга боғлиқ бўлади.

Ойша (РА) дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (САВ): “Ҳеч бир ота-она ўз фарзандига одоб аҳлоқдан кўра яхшироқ нарса бера олмайди” деганлар. Ёшлик даврининг эътиборга молик жиҳати жуда кўп, ўспиринлик вақти инсоннинг феъл атвори ва руҳияти шаклланадиган аоссий даври бўлиб, айни шу даврда шу вақтда алоҳида эътиборли бўлишимиз керак. Ёшларимизни аҳли солиҳ кишилар билан ҳамсуҳбат бўлмоғи, улардан одоб аҳлоқни ўрганмоғи керак.

Халқимизда: “Қозонга яқин юрсанг қораси юқади” деган нақл бор. Ибн Масъуд (РА) илм талаб қилаётган ёшларни кўрсалар: “Марҳабо илму ҳикмат манбалари, зулматни ёритувчи чироқлар. Кийимлари юпун бўлсада, қалблари пок инсонлар” дер эдилар (Имом Байҳақий)

Азизлар, ёшлик даврида инсоннинг қалби беғубор, турли хилдаги қалб касалликларидан ҳоли бўлади. Аллоҳ таоло инсоннинг қалбида ўзи учун жойи бор, ўша қалб Аллоҳнинг назари тушадиган макондир. Ёшли даври қалбнинг мусаффолигини сақлаш, уни имон нури билан мужассам қилмоғимиз керак.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (САВ): “Аллоҳ таоло қиёмат кунида етти тоифа кишига ўз аршининг соясидан жой беради. Улардан бири, ўзини гуноҳлардан сақлаб, ибодатда нашъан намо қилган ўспириндир.”

Ҳурматли азизлар, ҳар қандай ота-она фарзандининг соғлом зеҳнли, касб ҳунарли ва эл юртига манфаатли қилиб етказмоғи керак,  чунки ёшлари соғлом юрт қудратлидир. Ислом дини инсониятни ростгўйликка чақиради. Ҳасан Басрий (РА) бир куни ёшлар тарбиясига эътиборни жалб қилиш мақсадида ҳам суҳбатларига: ”Эй кексалар, экин пишиб ҳосил йиғиб олинади” дейишди, шуни билингки, гоҳида экин пишиб етилмасидан олдин унга офат (касаллик) етиши мумкин” деб кишнинг ўспиринлик даврини қандай ўтказиши унинг келажакда ким бўлиб етишида муҳим ўрин тутишига ишора қилдилар. Ёшлик инсоннинг ақлий ва жисмоний ривожланиши даври бўлиб, айни шу онларда уларни илмига ва касб ҳунарга тарғиб қилмоғимиз керак.

Пайғамбаримиз (САВ) айтганлар: “Ёшликда ўрганилган илм тошга ўйилган нақш кабидир, кексаликда ўрганилган илм эса сувга ёзилган ёзув” деганлар.

Аллоҳ таолодан ёшларни илм-маърифатли бўлишларини сўраб қоламиз.

Ш.Бойназаров

Хива тумани “Хон Исмоил Журжоний” масжиди имом-хатиби  

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *