ИНСОН ҲАЁТИДА ИЛМНИНГ ЎРНИ

Ислом дини инсониятни эзгуликка самимийликка чақиради, илмли маърифатли инсон икки дунё саодатига мушарраф бўлади. Ҳар бир инсон илм олишдан мақсади, аввало Аллоҳ таолонинг розилигига етишиш бўлса, иккинчи ўринда ундан инсонга манфаат келтиришни ният қилмоғи керак.

Янги 2021 йил “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳакамлаш йили” деб эълон қилинганлиги, ёшларимизни илмли маърифатли қилиб тарбиялаш, ҳар бир нарса ҳар бир амал ниятга қараб оҳират учун фойда ёки зарарли бўлиши мумкин. Илм дунё ва оҳиратнинг чироғи, зулматни ёритувчи нурдир. Қуръони Каримда ҳам 811 марта илм тўғрисида зикр қилинган. Шунинг учун ҳам Қуръонда олимлар кўп мадҳ қилинган. Аллоҳ таоло Қуръонда кимни мадҳ қилса, уларни бошқа жойларда мулозама қилмаслиги ҳаммамизга маълум.

Ҳурмали азизлар, илм энг фазилатли амалдир, чунки у икки дунё саодатининг калитидир, инсон илм ва маърифат билан тўғри йўлни билиб олади, шунинг учун ҳам ўрганилган эмас, амал қилинган илм ҳақиқий илм бўлади. Ўқиган, билганига амал қилмаган одам бу илмнинг ҳаммоли бўлади. Пайғамбаримиз (САВ) манфаатсиз илмдан паноҳ сўрагандар.

Муқаддас ислом динида илм ўз эгасини манфаатли билимлар соҳиби бўлишини, жоҳилликни йўқ қилишга буюради, чунки инсоннинг яратилиш ғояси Аллоҳни таниш, Расуллуллоҳ (САВ) га уммат бўлиб, динимиз кўрсатмаларига амал қилишда иборат. Мавлоно Румий ҳазратлари айтадилар: “Жаҳолат зулматдир. Қоронғуда дарахт деб бўлиб, олма эса тош бўлиб кўринади. Жоҳил одамга ҳам оддий нарса қўрқинчли бўлиб, яхши нарса фойдасиз бўлиб кўринади. Бу иллатнинг даъвоси эса талаби илмдир. Илм ҳақ билан ботилни фарқлашнинг энг яхши воситаларидан бири десак муболаға бўлмайди, битмас туганмас хазинадир. Илмни ўрганишдан мақсад ҳам Аллоҳ розилигини топиш ва солиҳ амал қилиш мақсадида ўрганилади. Иҳлос билан ўрганилган илм инсонни Аллоҳга яқинлаштиради, ўтган азизларнинг барчаси, аждодларимиз бобокалонларимиз толиби илм бўлганлар, илм ўрганишни ўзларига фарз деб билганлар. Биз ана шундай улуғ аждодларнинг авлодимиз, улар қолдириб кетган битмас туганмас илмий мерос хазилар ворисларидирмиз.

Илм-маърифатсиз халқ ҳеч қачон пешқадам бўла олмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ўзининг оҳирги динини инсониятга икки дунё саодатига эришиш йўлини кўрсатиб берадиган динини ислом динини илм дини, маърифат дини бўлишига ирода қилган. Аллоҳ таоло ёшларимизни илм маърифатли элга юртга манффат келтирадиган солиҳ инсонлардан бўлишини насиб қилсин.

Н.Яқубов

Хива тумани “Гулланбоғ” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.