Мусибат етганда сабр қилган ажр олади!

           Бу дунёда инсон катта-ю, кичик турли мусибатларга учраши табиий ҳолатдир. Аллоҳ таоло ҳар бир бандани ўзига хос мусибатлар билан синайди. Баъзи инсонлар мусибатлар билан синалса, баъзилар инсонлар қилган гуноҳлари туфайли мусибатланади. Яна кимлар шу мусибатлар сабабли гуноҳларидан покланса, яна кимлар шу мусибат сабаб Аллоҳнинг ҳузурида даражаси кўтарилади. Бунинг ҳикматини Аллоҳнинг ўзи билгувчидир. Шариъатимизда мусибатга учраган киши нима қилиши кераклиги, қайси ишлардан тийилиши лозимлиги батафсил баён қилинган. Шунга кўра қуйида шулар ҳақида сўз юритамиз. Мусибатланган одам қуйидаги ишларга амал қилиши лозим:

          Мусибатга учраган одам сабр қилиши. Чунки, мусибатга сабр қилиш Аллоҳ таолонинг амридир. Аллох таола бақара сурасини 155- 156 оятида шундай мархамат қилади.”Абатта биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан,мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. ва сабрлиларга башорат бер” Улар мусибат етганда: Албатта,биз “Аллохникимиз а,албатта, биз Унга қайтгучимиз” дерлар. Катта масъулият қийинчиликларини кўтара олиш учун турли синовлардан ўтиш керак. Қийинчиликларда, синовларда одам тобланади. Ушбу оятдан олдин келган ояти каримада ўша синовлардан баъзилари саналгандир. “Албатта, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз” Қўрқинч деганда душмандан бўладиган хавф-хатар туйғуси тушунилади. Қаҳатчилик ёки бошқа сабаблардан келиб чиқадиган очарчилик ҳам Аллоҳ таолонинг бир нави синовидир.Шунингдек, мол-мулкка: ўғри олиш, офат етиши ёки золимларнинг тажовузи туфайли нуқсон етказиб; жонга; турли хасталиклар билан, яқин кишиларни, ёр-биродар ва шерикларнинг ўлими, касаллиги билан, меваларга офат етказиш, мусибат билан синаб кўрамиз, дейди. Бошга бундай синов келган, мусибат етган банда нима қилса яхши бўлади? Бу ҳақда Аллоҳ таоло Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга хитоб қилиб кўрсатма бермоқд: ”Ва сабрлиларга башорат бер.Улар мусибат етганда, “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз дерлар” Демак, мусибат етганда мусулмон киши сабрли бўлиши ва Жаноби Ҳақнинг Ўзи ўргатган дуони қилиши керак. Бу дуо Қуръон тилида:”Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун», деб талаффуз этилади. Буни айтишни қисқача «истиржоъ» дейилади. Эътибор қилинса, истиржоъда улкан маъно ётибди.”Албатта, биз Аллоҳникимиз” яъни, барчамиз, бор-будимиз Аллоҳники, ҳақиқий эга Унинг Ўзи. Нимани, қачон, қандай тасарруф қилишни Ўзи билади.”Ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз” яъни, эртами-кечми барибир, Унга қайтишимиз бор. Бизга етиб турган мусибат ҳам Унинг Ўзидан. Биз сабр қилишимиз лозим. Шу боис истиржоъга кўп савоблар ваъда қилинган.Демак, каттаю кичик ҳар бир кўнгилсиз ҳодисада сабр керак. Мусибат етгандан кейин дарҳол истиржоъ айтиб, сабр қилиш керак, ҳамма нарса Аллоҳники ва бари Аллоҳга қайтади, деган эътиқодни маҳкам тутиши керак.Юқорида зикр этилган машаққатларга сабр қилиб, истиржоъни айтиб, унинг маъносини ақида этиб яшашнинг мукофоти келаси оятда зикр қилинади: Ана ўшаларга Роббиларидан саловотлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир. Бу улкан тарбиянинг ёрқин мисолидир. Шунча синов ва машаққатларга мукофот қилиб Аллоҳнинг саловотлари, меҳр-шафқати ҳамда раҳмати ваъда қилинмоқда! Шунинг учун мўминлар доимо Аллоҳнинг розилигини кўзлаб иш қилишлари лозим бўлади.

          Бу дунёда ҳосил бўладиган баъзи бир натижалар охирги мақсад бўлиб қолмаслиги керак.Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:Қайси бир бандага мусибат етганда «Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун» деса ва сўнгра Эй Аллоҳим, менга мусибатимда ажр ва унинг ўрнига яхшироғини бергин деса, албатта, Аллоҳ унга ажр беради ва унга бунинг ўрнига яхшироғини беради», деганларини эшитдим. Бунда етган мусибатга сабр қилиш, Аллоҳнинг иродасига таслим бўлиш ва Аллоҳ таолонинг раҳматидан энг оғир пайтларда ҳам ноумид бўлмаслик сифатлари мужассам бўлган. Фақат шунда тўлиқ саодатга эришилади.

        Аллоҳ таолонинг ҳукмига рози бўлмай, ўзига етган балодан ғазабланса, ўша бандага Аллоҳ таолонинг ғазаби бўлади. Шунинг учун мўмин банда ўзига етган ҳар бир кўнгилсизликни Аллоҳ таоло томонидан синов деб билиб, сабр қилса, Аллоҳ таолонинг ҳукмига рози бўлса, албатта, Аллоҳ таоло ҳам ундан рози бўлади.Мусулмон инсон яқин кишиси вафот этиб, мусибат етганда сабр қилади, Аллоҳга дуо-фотиҳалар қилади, Аллоҳ таолонинг қазои қадарига рози бўлади. Мусулмон киши турмушини яхшилаш йўлида имкониятидаги барча ҳалол воситаларни ишга солиб ҳаракат қилаверади, аммо ризқни Аллоҳ таоло беришини ҳеч қачон унутмайди. Шунинг учун ўзига етган ризқ-насибани Аллоҳ таолодан деб билади. Оз бўлса ҳам бошини тик тутиб кунини кўради, норози бўлмайди, кўп бўлса, ҳовлиқиб кетмайди. Чунки мусулмон одам Аллоҳ таолонинг иродасига қарши чиқмайди. Ҳақиқий бойлик мол-дунёнинг кўплигида эмас, нафснинг тўқлигида эканини эсдан чиқармайди.Мўмин банданинг қилган яхшиликларига Аллоҳ таоло бу дунёда ҳам, охиратда ҳам мукофот ва даражотлар беради. Жумладан, турли бало-офатларга сабр қилгани учун ҳам. Шунинг учун икки дунё саодатига эришишни ва Аллоҳ таолонинг мукофотини кўпроқ олишни истаган мўмин банда кўпроқ яхшилик қилмоғи керак. Ана шунда у зоҳидлик мақомига эришади.

Ф.Матякубов

Хонқа туман “Бобо хўжа бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *