Жандилла Бекжигитов: «ОЧИҒИ, ХИВАДА БУНЧАЛИК КЎП МАСЖИД-У МАДРАСАЛАР БЎЛГАН ДЕБ ЎЙЛАМАГАН ЭДИМ»

Жорий йилнинг 26 январь куни Қозоғистон диний мусулмонлар бошқармаси делегацияси Хоразм вилоятига ташриф буюрди.  Делегациясига ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги Хаж ва Умра масалалари бўйича мутахассиси Ф.Бабажанов ҳамроҳлик қилди.
Кейинги йилларда юртимиз Қозоғистон Республикаси билан турли соҳаларда, айниқса, маданий аълоқалари, ҳамкорлиги тoбора мустаҳкамланмоқда. Тарих саҳифаларига назар солинса бу қон — қардошлик ришталари узоқ ўтмишга бориб тақалади.
Биргина мисол — XVIII аср охири XIX аср бошларида Қозоқ халқиниг атоқли фарзандлари, мутафаккирлари ҳисобланган Бекет ота Мирзақули ўғли, Қўнғир сўфи ва бошқалар Хивадаги Шерғозихон мадрасасида таҳсил олганлар. Ичан-Қалъа давлат музей қўриқхонаси худудида жойлашган ушбу мадрасада Бекет ота ва Қўнғир суфилар хаёти ва ижодига бағишлаган кўргазмалар ташкил қилинган.
-Маълумотларга қараганда биргина Хива шаҳрида 19 -асрларда 64 мадраса, 79 масжид фаолият юритган экан. Бу эса ўша даврларда Хива хонлигида диний ва дунёвий илмлар қанчалик аҳамият касб этганлигини кўрсатиб турибди. Ўша даврларда ҳатто халқимизнинг атоқли фарзанди Бекет ота Мирзақули ўғли ҳам ушбу ерда таҳсил олишга муяссар бўлган. Бундан кўринадики, ушбу маскан барча Осиё халқларига маърифат улашиб келган- дейди Қозоғистон диний мусулмонлар бошкармаси ҳаж ва умра сафари бўлими бошлиғи Жандилла Бекжигитов.-Мен қозоқ халқи атоқли фарзандларига кўрсатилаётган эҳтиром учун миннатдорчилик билдираман ва икки халқ ўртасида зиёрат туризмини ривожлантириш зарур деб ҳисоблайман.
Учрашув сўнггида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги номидан Қозоғистон диний мусулмонлар бошқармаси учун қимматбахо совғалар топширилди.

 

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *