ШУКРОНАЛИК ОЛИЙ ФАЗИЛАТ

         Катода (р.а.)ривоятқилади.Пайгамбаримиз (с.а.в.)айтдилар: Тўрт нарса кимга берилган булса,дунё ва охират яхшилиги берилибди:

1.Зикр қилувчи тил         

2.Шукур қилувчи қалб    

3.Сабрли бадан 

4.Мўмина солиҳа хотин

Айтишларича Довуд (а.с.) нингдуоларидан бири бундай булган экан:Эй парвардигоро,мен сендан тўрт нарсани сурайман ва тўрт нарсадан паноҳ тилайман.Сурайдиганларим:Зикр қилувчи тил,шукр этувчи калб,сабрли бадан ва дунёю охиратимга ёрдам берадиган солиҳа хотин. Аммо,менга хужайинлик қиладиган фарзанддан,сочим оқаришини бошламасдан оқ туширадиган хотиндан,менга азоб берадиган молдан ва менинг яхшилигимни яширадиган, ёмонлигимни ошкор қиладиган қушнидан паноҳ тилайман.

       Муовия ибн Абу Суфён(р.а.) данривоят қилинишича, у киши суҳбатдошларидан: Сизлар учун дунёнинг яхшилиги нимада-?деб сўради.Уларнинг хар бири фикрини айтишди.

ШундаМуовиядеди: Овият киши учун уч нарсадир: 

1.Бошпана буларлик уй  

  1. Қониқтирарлик яшаш шароит

3.Рози киладиган хотин

     Севимли Пайгамбаримиз(с.а.в.) ва салафи солиҳларнинг дунё ва охират яхшилигига элтувчи неъматлардан бири ,,мўмина солиҳа хотин,жумласига эътиборимизни каратсак.Авваламбор,мўмина солиҳа аёл қандай,у қандай хислатларга эга булмоғи лозим-?

Мўмина солиҳа аёл ҳаёт доим бирдек кечмаслигини, Аллоҳ яратган бандаларини баъзан ризқини танг қилиб синашини англаган, ҳар қандай холатда ҳам,унга шукроналик келтирадиган,эрига итоатли,топганига қаноатли,сабрли, ҳаёли, камтарин ва мехр-окибатли,туғрисўз, якинларига ва ўзгаларга самимий муносабатда бўладиган ҳусни-ҳулқ соҳибасидир.Баъзан ён-атрофимизда турмушдаги икир-чикирлар сабаб ҳаётидан нолийдиган, турмуш ўртоғининг топганига қаноатсизлик қиладиган,оилада учрайдиган қийинчиликларга сабрсиз аёлларимизни учратамиз.Инсонда ҳаётда,Аллох берган неъматларга шукроналик туйғуси барк уриб турмас экан,турмушда нохушликлар вужудга келаверади. Бу хусусда Куръони каримда субҳонаху ва таоло шундай марҳамат қилади:

Албатта,Роббинг одамларга нисбатан фазлу марҳамат соҳибидур.Лекин уларнинг кўплари шукр қилмаслар.» (Нахл сураси,73-оят)

      Маҳалламизда ҳаммага ибрат бўладиган бир ханодон бор.Бу оила фарзандларининг барчаси элда азиз, ҳурмат-эҳтиромга сазовор.Негаки,хонадон сохибаси ўғил-қизларни ажойиб инсоний фазилатлар эгаси қилиб тарбиялаган.Туманимизда ўтказилган ,,Энг ибратли оила” танловида ғолибликни эгаллаганларида бу муваффақиятларга қандай эришганлигини сўзлаб:“Фарзандлар тарбиясида нуқсон бўлмаслиги учун уларда ёшлигидан Аллоҳ берган неъматларга шукроналик туйгусини шакллантириш лозим.Шу боис инсонлар барча маҳлуқотларга ризқ берадиган Аллоҳни танийдилар ва унга шукроналик киладилар. Унинг неъматларини исроф қилмайдилар. Санасангиз саноғига ета олмайдиган Аллоҳнинг неъматлари сабаб инсонларда энг аввало қалб шукри мужассам бўлмоғи жоиз” — деган эдилар,онахон.

Дарҳақиқат, Аллох таоло Наҳл сураси, 53-оятида:Сизда қайсики неъмат булса “Аллохдандир”- дея марҳамат қилганлар.

       Пайгамбаримиз(с.а.в.)айтдилар: “Эй Оиша,менга етмоқни хохласанг,дунёдан йуловчи озуқасидек озука билан кифоялан.Бойлар билан ўтиришдан сақлан. Кийим йиртилмасдан олдин уни алмаштирма”.Пайгамбаримиз(с.а.в.) Оиша онамизни Аллоҳ берган неъматларга қаноатли бўлишга даъват қилдилар. Қаноатлилик ҳислати эса унинг берганларига шукроналик сабабли юзага келади.Мўминларнинг онаси Оиша (р.а.)онамизнинг бундай хислатлари эса жамики мўмина солиҳа аёлларга хосдир.

    Шукроналик Аллоҳнинг азобидан асровчидир.Аллоҳ азза ва жалла бундай марҳамат қилади: “Агар шукр қилсангиз ва имон келтирсангиз,Аллоҳ сизларни азоблаб нима қилади-?! (Нисо сураси,147-оят)

Илоҳим, жамиятимиздачинакам оқила, мўмина,солиҳа аёллар кўпаяверсин! Чунончи, аёлларбир кўли биланбешикни, бир кўли биландунёнитебратади.

З.Ражабова

Янгибозор тумани бош отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *