ТАРБИЯДА МАЪРИФАТНИНГ ЎРНИ

Пайғамбаримиз саллоллуху алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: Аллоҳга яқинроқ қиладиган илм ҳосил этмаган куним қуёшидан барака йўқ, деганлар. Бу ҳадисдан маълум бўладики, Аллоҳни таниш, қувват, амаллар уларнинг барчаси (тақво) парҳез билан бўлади, чунки парҳезгорлик маърифатнинг қўрғонидир.

Агар инсон ёмон ишлардан сақланса, ундаги маърифат, ўз поклигини ва хушбўйлиги йўқотмайди. Инсон қалбидаги маърифатни яхшилаб қўриқласа, ўзининг пок ва хуснихулқ ҳолатини сақлаб қолади, шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз саллоллуху алайҳи васаллам айтдилар: Иймон тотлидур, покдур, уни поклаб туринглар деб марҳамат қилганлар. Амаллар эса унинг қувватидур, чунки амал агар ҳайрли бўлса, яъни чиройли бўлса, Аллоҳ таоло ҳузурига кўтарилади ва унга кўрсатилади, унинг бу амалга тушган нигоҳидан нур чиқиб, қалбга қайтади ва уни яратади. Инсон амални бажариб, тана аъзоларидан узилгани билан, унинг асли бўлган ният қалбдан узилмайди, мўмин киши ният қилади, агар бажарса, тана аъзолари ундан бўшайди.

Аммо нияти доимий бўлган амалларни умр бўйи бажараверади. Шунинг учун ҳам мўминнинг нияти амалидан яхшидур дейилади. Амаллар якунига етади, ният эса, доимий бўлади. Буларнинг ҳаммасини бажаришда иҳлос ва шукр талаб этилади. Инсоннинг ҳар бир ҳаракатида ва ҳар лаҳзада мутакаббирлик, манманлик ва кибри туфайли Аллоҳ ҳузуридаги мартабаси фосиқлардан ҳам тубанлашиб кетади, чунки фисқ кўриниб турадиган нарса, кеккайиш ва кибр эса яширин ҳолатда бўлади. Агар банда барча ҳайрли амалларни қилса ўзида маърифатни тарбиялашга эътибор қаратса ҳар бир қилаётган ишига, эътиборлик бўлса, бажарга амалидан унинг қалбига қайтадиган, зиёдасини кўради. Шунинг туфайли нафси олий ҳиммат ва мамнун бўлади. Шу ерда банда ўз нафси уни алдаб қўймаслигидан огоҳ бўлиши даркор. Агарда ҳайрли ва яхши амаллар ҳароратини қалбидаги тавҳиддан топса, мана шу маърифат тарбияси ҳисобланади.

Унинг аломати шундан иборат Аллоҳ бандага қалбини нурга тўлдирадиган манфаат келтиради. Агар инсон амали бажариб қалбига назар солса, агар қалбида тавҳиддан хурсандлик ва шодлик топмаса, у йўлдан тойганини билади, аслида эса у роббисини танишга ва уни яккаю ягона деб билиш учун яратилган.

Аллоҳ таоло барчаларимизни ўзини танийдиган ва маърифатли умматларидан ва бандалиридан бўлишликни насиб айласин. Исломда собитқадам қилсин.

А.Хайитбоев

Янгибозор тумани “Саид Кучак бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *