ТИЛ ОФАТЛАРИДАН САҚЛАНАЙЛИК.

Динимизда мўминнинг сўзи амали каби эътиборлидир. Тилнинг тоати ҳам, исёни ҳам катта бўлади. Масалан, имон келтириш – тилнинг тоати ва куфр келтириш – тилнинг исёнларидан биридир. Никоҳ ва талоқ масалаларида ҳам мўмин ва мўминаларнинг бир оғиз сўзи ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Розиликни ифодаловчи сўз билан икки бегона инсон бир умрлик жуфтга айланади ёки ажралишни билдирадиган сўз билан эр-хотин бир биридан ажралади. Аллоҳ таоло бандаларининг ҳар бир сўзи ҳисобда эканини бизга билдириб,

 фаришталар одамлар гапираётган, амалга ошираётган савоб ёки гуноҳ сўз ва амалларни ёзиб борадилар ҳамда бу китоб қиёмат кунида ўқиб кўриши учун кишининг ўзига тақдим этилади.

Тилни сақлаш барча яхшиликларнинг аслидир. Чунки тилнинг исёнига: энг катта гуноҳ бўлган ширк, Аллоҳ таоло ҳақида билмаган нарсасини гапириш, ёлғон гувоҳлик бериш, сеҳр, бўҳтон, ғийбат, чақимчилик ва бошқа сўзга боғлиқ гуноҳлар киради.

    Ғийбат ҳам тил офатларининг каттаси ва жамиятда кенг тарқалганидир. Ғийбат – бир кишини йўқлигида унга ёқмайдиган гап (сифат) билан ёдга олишдир. Ғийбатни Қуръони каримда вафот этган биродарининг гўштини ейишга ўхшатилади. Агар ғийбат қилинаётган инсонда мазкур сифатлар мавжуд бўлмаса, бўҳтон бўлади. Бўҳтон эса, ғийбатдан ҳам оғир.

Қазф Зино ва ливота каби фаҳш ишлар билан ўзгаларни айблашдир. Пок одамларга бундай туҳмат қилиш Қуръон, суннат ва ижмоъ билан ҳаром қилингандир.

Маддоҳлик, яъни, инсонлар орасидан бировларни унга ёқиш, моддий манфаатдор бўлиш мақсадида ортиқча сифатлар билан сифатлаб, мақтаб юбориш.

Ёлғон гапириш Жаноби пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васаллам, “Ёлҳончи умматим эмас деб марҳамат қилганлар.

Ёлғон гувоҳ лик бериш. Инсон ўзи кўрмаган нарсасини гувоҳ бўлдим, кўрдим деб гувоҳлик бериши, ёки аксинча кўрган нарсасини, воқе, ҳодисади кўрмадим деб қасам ичиши энг оғир гуноҳлардан бўлиб, динимизда бу амлдан қаттиқ қайтарилган.

Чақимчилик – ўртани бузиш учун бир одамнинг гапини бошқасига етказиш.

Кўриб турганимиздек, бўҳтон ва асоссиз хабар тарқатиш, миш-миш тарқатиш жамиятимизга катта зарар етказади. Жамият аъзолари ўртасида келишмовчилик, бир-бирини ёмон кўриш, буғзу адоват уруғларини экади. Айниқса, халқ ғамида юрган раҳбарлар ҳақида асоссиз туҳматлар ва нолойиқ гаплар айтиш, халқ билан раҳбарлари ўртасини бузишга ҳаракат қилиш қадимдан миллат душманлари қўллаган усуллардир. Бунинг ёрқин мисоли, Усмон разияллоҳу анҳунинг шаҳид қилинишида намоён бўлди. Бир тўда фитначи, чақимчилар волийларни ҳазрати Усмонга қарши қайрашди, натижада тушунмовчилик келиб чиқди ва фитначилар мақсадларига эришди. Ҳозирги кунимизда яна бир халқ хизматида бўлиб турган жамоат – олимлар, имом-домлаларни ёмонотлиқ қилиш, улар ҳақида бўҳтон сўзларни айтиш, ҳар хил ҳақоратли расмларни ишлаш бу динимизнинг “илдизига болта уриш” ҳисобланади. Чунки халқ олиму уламодан дин диёнат, сабр-тоқат ва қаноат, қолаверса, одоб-ахлоқни ўрганади. Уларни халққа ёмон кўрсатиш Аллоҳнинг динига душманликнинг ўзгинаси! Душманликдан бошқа нарса эмас! Балки бу ишларни қилаётганлар ўзларини нақадар оғир гуноҳкор бўлаётганларини ҳис қилмаётгандирлар, лекин бу билан дунё ва охиратдаги жавобгарликдан қутилиб бўлмайдилар.

 Инсоният тарихига назар ташласак тил офатлари сабабли оилалар пароканда бўлган, жамиятлар, давлатлар ўртасида низо, урушлар келиб чиққан, қонлар тўкилиб, қанчадан қанча инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган. Аслида тил қамаб қўйиш учун энг муносиб нарса ҳисобланади. Аллоҳ таоло инсонга бир тил ва икки қулоқ беришининг ҳикмати ҳам кўп эшитиб, оз гапиришда. Имом Аҳмад Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳи, Кироман котибийн ҳар бир сўзни ёзиб бориши ҳақидаги ҳадисни эшитганларидан кейин ҳатто касаллик даврида инграшдан ҳам сақланганлар. Биз эса тилимизга келган гапни ўйламасдан гапиравериш даражасига етиб келдик. Аллох таъолодан сураймиз, бу ёлгончи дунё синовларидан ўзи рози бўладиган холда ўтишни хаммамизга насиб қилсин.

Х.Адамбоев

Янгибозор тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *