Юрт ободлиги ватанимиз фаровонлиги.

Жорий йилнинг 17 февраль куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 20 февралдан 20 мартгача “Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги” деб белгиланган эди.

Хоразм вилоятидаги масжидларда ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, Урганч шахар бош имом-хатиби Х.Кенжаев бошчилигида Урганч шаҳар “Охун бобо” масжидида кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 22 февраль куни масжид яшил ҳудудларига 150 та чинор кўчатлари ўтқазилди. Ободонлаштириш ишлари вилоят миқёсида кенг кўламда давом этмоқда.

УМИ Хоразм видояти вакиллиги матбуот хизмати

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *