ИСЛОМ ДИНИДА АЁЛЛАРГА ЭҲТИРОМ

Аввалам бор ҳар бир инсон ишини ислом дини асосида юритмоғи керак, чунки аёл авваламбор она сифатида улуғланади, аёлларга нисбатан яхши муносабатда бўлиши шариатда белгилаб қўйилган. Бу нозик ва муҳим ижтимоий масалани динимиз қандай ҳал этганини билиш учун аёлларнинг исломдан аввалги самовий дин вакиллари аёллар ҳақида тортишувлар бўлган аёллар эркакларга хизмат қилиш учун яратилган деган фикрга келишган. Арабларда эса аёлларга муносабат жуда ҳам ёмон бўлган, оилада қиз фарзанд туғилишини иснод деб билиб, уни тириклайин кўмиш ҳоллари ҳам бўлган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади, яъни: “Қачонки улардан бирига қизнинг хушхабари берилса, ғам аламга тўлиб, юзи қорайиб кетур, унга берилган хушхабарнинг ёмонлигидан (уялиб) қавмидан беркинади. У (қиз)ни ҳорлик-ла олиб қолмасмикин ёки тупроққа кўмсамикин? Огоҳ бўлинг! Улар қилган ҳукм нақадар ёмон “. (Наҳр сураси 58-59 оятлар).

Азизлар, бундай ваҳшийликнинг асосий сабаби динсиз, иймонсиз кимсаларнинг жаҳолат ва кибр-ҳаво айрим уламоларимиз буларни разолатни бир воқеа сизга боғлайдилар. Муқаддас ислом динида қизлар туғилгандан бошлаб бошқага эътибор беришни талаб этади. Ҳаттоки уз қизни чиройли тарбиялаб, вояга етказган кишига жаннат ваъда қилинган. Ислом динида аёлларга берилган ҳуқуқлардан бири турмуш қуришда ўзларига жуфти ҳалол ихтирий қилиш хуқуқидир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қиладиган, яъни “Осмонлар ва Ернинг ҳукмронлиги Аллоҳга (хос)дир. У ўзи ҳоҳлаган нарсани яратур, у ўзи ҳоҳлаган кишига қизларни ҳадия этур ва ўзи ҳоҳлаган кишига ўғилларни ҳадя этур” (Шўро сураси 49-оят). Исломдан олдин қизлар мерос умуман олмас эдилар. 

Азизлар, хотинларнинг ўз эрлари зиммасида ҳам жуда кўп ҳақи бор, эрлари уларга нисбатан яхши муомалада бўлиши, меҳр-шафқатли бўлмоғи баъзи хато, камчиликлари, ноўрин муомалаларига сабрли бўлишлари керак. Қуръони Каримда марҳамат қиладики: “Улар билан тотув турмуш кечиринглар, агар уларни ёмон кўрсангизлар, (билиб қўйингки) балким сизлар ёмон кўрсангизлар, (билиб қўйингки) балки сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (Сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилур” (Нисо сураси 19-оят). Расулуллоҳ (САВ): ”Албатта, Аллоҳ таоло аёллар билан яхши муомалада бўлишингизни тавсия этади, чунки улар сизларнинг оналарингиз, қизларингиз ва ҳолаларингиздир. Аҳли китоблардан бирортаси қўли ишга бормаган (игна билан кийим ямашни билмаган аёлларга уйланса ҳам бир-бирларидан юз ўгиришмасин.” 

Албатта шариат исломияда аёлларга алоҳида ҳурмат билан қаралади, Қуръони Каримда аёлларнинг нафақаси эрларининг зиммасида эканлиги баён қилинган. Ҳар бир фарзанд ота-онасини ҳурматлаб хизматини қлса икки дунё саодатига мушарраф бўлади.

С.Сапаев

Хива тумани бош имом-хатиби               

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *