БУНЁДКОР ВА ВАЙРОНКОР ҒОЯЛАР ТУШУНЧАСИ

Инсоният яратилибдики доимо яхшилик ва ёмонлик йўлида бирлашадиган инсонлар бўлган — бугунги кун қараши билан айтадиган бўлсак буни биз бунёдкор ғоялар атрофида бирлашадиган ва бузғунчи ғоялар атрофида билашадиган инсонлар бор дея таърифлаймиз. Ҳақиқатда Турли манфаат ва мақсадлар ифодаси сифатида пайдо бўлган бузғунчи ғоялар, ҳар хил ижтимоий гуруҳ ва кучларга хизмат қилиб, давр ўтиши билан тарих саҳифаларидан ўрин олган. Айни вақтда, бундай ғоя ва мафкуралар муайян ижтимоий макон ва тарихий замонда шаклланган бунёдкор мазмунга эга бўлган маънавий-маданий, диний, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий муносабатларга нисбатан мафкуравий таҳдидни ўзида ифода этади. Айни пайтда, кишилик жамиятининг кўп минг йиллик тарихи барча даврларда эзгулик ва бунёдкорликка етакловчи қарашлар, ғоя ва мафкуралар билан бир қаторда, уларга қарама-қарши бўлган, инсон ҳаётини издан чиқариш, жамият ва ижтимоий тизимларнинг емирилишига, таназзулга юз тутишига замин яратган бузғунчи ва вайронкор қарашлар, ғоя ва мафкуралар ҳам мавжуд бўлганидан далолат беради. Зеро, жамият ҳаёти, уларнинг алоҳида соҳаларига нисбатан таҳдидлар тараққиётнинг барча босқичларида мавжуд бўлган. Бир-биридан фарқ қилувчи маданий тизимлар, давлатчилик анъаналарининг шаклланиши, улар ўртасидаги табиий ва ижтимоий ресурслар учун кечадиган доимий кураш ва рақобат турли йўналишлардаги таҳдидларнинг пайдо бўлишига замин яратган. Шунингдек, мафкуравий таҳдидларни ифодаловчи бузғунчи, вайронкор мазмундаги ғоялар турли даврларда ҳар хил номлар, тушунчалар билан аталгани ҳолда, барча фалсафий, диний-фалсафий таълимотлардан ўрин олган марказий муаммолардан бўлиб келган. Ҳар бир фалсафий тизимда инсон камолоти ва жамият тараққиётига салбий таъсир этадиган ғоялар, уларнинг пайдо бўлиши, манбалари, олдини олиш йўллари ва воситалари каби масалаларнинг ечими ўз ифодасини топиб келади. Дархакикат, турли манфаат ва мақсадлар ифодаси сифатида пайдо бўлган бузғунчи ғоялар, ҳар хил ижтимоий гуруҳ ва кучларга хизмат қилиб, давр ўтиши билан тарих саҳифаларидан ўрин олган. Айни вақтда, бундай ғоя ва мафкуралар муайян ижтимоий макон ва тарихий замонда шаклланган бунёдкор мазмунга эга бўлган маънавий-маданий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий муносабатларга нисбатан мафкуравий таҳдидни ўзида ифода этади. Умуман олганда, бузғунчи ғоялар таснифидан ўрин олган ёвуз қарашлар (мустамлакачилик, тажовузкорлик, босқинчилик, терроризм, диний экстремизм, ирқчилик, шовинизм, агрессив миллатчилик, сепаратизм, маҳаллийчилик, эгоцентризм, космополитизм ва ҳ.к.) турли тарқалиш доираси ва таъсир кучига эга. Шунинг учун уларни алоҳида олиб ўрганишда индивидуал ёндашув муҳим аҳамиятга эга. Зеро, шунда уларнинг ҳар бирининг таҳдиди, реал хавфини баҳолаш имкони пайдо бўлади. Ҳозирги даврда янги шакл ва қиёфаларда намоён бўлаётган бузғунчи ғояларнинг ижтимоий хавфи, маънавий ва руҳий-психологик зарари глобаллашув жараёни жамият ҳаётининг деярли барча соҳаларини қамраб олмоқда. Ўз келажаги, халқининг маънавий жипслиги, ёшларининг истиқболи ҳақида қайғурадиган ҳар бир давлат, жамият бу борада лоқайдликка йўл қўйиб бўлмаслигини англаб етмоқда. Турли йўналишдаги вайронкор ғояларни фарқлаш бугунги кунда миллий ва диний қадриятларимизни яҳши англаб етиш ва албатта ижтимоий-сиёсий муносабатларга этибор бериш билан бўлади.

Х.Юсупов

Урганч туман “Жон Хараш бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *