АЁЛ МЕҲР МУХАББАТ НАФОСАТ РАМЗИ

Аёл гўзаллик ва нафосат, меҳр-мухаббат рамзидир. Шарқда аёлни  фариштага қиёс қилишади. Чунки фаришталар Аллох таола яратган энг пок, энг бегунох  зотлардир. Халқимизнинг буюк тарихида  ўзининг жасорат ва матонати, ақл-заковати, нафосат ва назокати билан ўчмас ном  қолдирган Тўмарис, Бибихоним, Гулбаданбегим, Зебунисо, Нодира, Увайсий, Анбар отин ва бошқа юзлаб аёлларимизни хамиша эхтиром билан тилга оламиз. Улуғ момоларимизга хос олийжаноб фазилатлар бугун хам муҳтарам аёлларимиз сиймосида давом этиб келмоқда. Бугунги кунда у раҳбар, у сиёсатчи,
у тадбиркор ва албатта меҳрибон она. Буюк аждодларимизни, мамлакат раҳбарларини хам аёл дунёга келтирган. Оила ва унинг тасиридан  шакилланувчи  инсоний фазилатлар, биринчи галда онанинг, оқ сутидин, унинг чақалоққа бўлган  меҳр –мухаббатидан, бешик тебратиб, ўтказган бедор тунларидан, эҳтиросга ва завқ шавққа тўла  хавасманд онларидан  бошланади. Аёл алласи ўзига хос миллат мадхиясидир. Чунки бунда Ватанни  ўзига жам қилган  онанинг орзуси, унинг жавобгарлиги, унинг меҳри жўш уриб туради. Аёл- ижодкор, аёл- ҳар ишда мададкор, ҳаётни  ҳаётга, авлодни авлодга уловчи аёл. Аёл-оиланинг, жамиятнинг ишончи, таянчидир. Аёлларни, қизларни баҳорга қиёслашади. Баҳорни эса уларга. Гўзаллик, нафосат, янгиланиш хаёт давомийлиги, баҳор ва аёл тушунчаси  уйғунлашиб кетади. Аёл азалдан меҳр – шавқат садоқат тимсоли бўлиб келган.  Аёл деганда кўз унгимизда она сиймоси гавдаланади. Инсон зоти борки дунёда барча сир –асрорларни  ва сабоқларни онанинг меҳру –саховати туфайли ўрганади. Улуғ донишмандлар Ватанга муносиб тариф излаганда  уни она сиймосига  қиёс этганлар  бунда   катта мано бор.

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу хусусда шундай мархамат қилганларки;“Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳли аёлига яхши муомалада бўлганларингиздир. Мен ҳаммангиздан кўра аҳли-аёлига яхшироқ муомала қилувчингизман”. (“ал-Жоме ас-сағир”)

Мана шундай ояти карима ва хадиси шарифлар орқали Ислом ўзининг илк давриданоқ оилада аёлларнинг хақ-хуқуқларини тиклаш, хурматини жойига қўйиш билан уларнинг жамиятдаги мавқеини юксалтирган. Аёл кишига комили инсон, ҳурмат-эътиборга ва чиройли муомалага муносиб шахс сифатида эътибор қаратган.
Оила таянчи бўлган аёлларимизга чиройли муомала кўрсатиш, ширинсўз бўлиш ва ҳар томонлама яхшилик қилишимиз лозим, агарчи уларнинг феъл-атворларида бирор ҳаракат ёқмаган тақдирда ҳам қўполлик қилмасдан, ширинсўзлик билан камчиликларини  айтиш, уни тузатишга кўмаклашиш керак бўлади. Оила саранжом–саришталиги, кийим-кечак ва уйларнинг пок ва озодалиги, таом тайёрлаш борасидаги беминнат хизматлари ва энг муҳими тўғри тарбия берилган, кўзлар қувончи бўлмиш солих фарзандларни вояга етказишлари шундай яхшиликлар сирасига киради. Бу хақда Расулуллох (с.а.в.) бундай деганлар: “Мўмин эр киши мўмина хотинига ғазаб қилмасин. Агар унинг хулқидан, бири ёқмаса, иккинчиси хурсанд қилади”. (Имом Бухорий ривояти)
Жамиятимизда баъзи оилаларда эркаклар ўзларини оиладаги ўринларини ва оиладаги масъулиятини  оила бошлиғи эканлигини унутиб оиласига нафақаларини ўз вақтида қилмаслиги ёки оила бошқаришга уқуви йўқлиги оқибатида қонуний никоҳидаги аёлини ҳайдаб, ноқонуний равишда иккинчи, учинчи, тўртинчи аёлга ҳам уйланишлик ҳолатлари аниқланаётганлиги жуда ҳам ачинарли ҳолдир.

Шу ўринда Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни бир хадисларини келтиришни лозим топдим яъни; “Ҳар-бирингиз бошлиқсиз ва ҳар-бирингиз қўл остингиздагиларга масъулдирсиз”-деганлар, демак ҳар-бир оилада бошлиқ эр бўлади, қўл остидагилар аёли, фарзандлари бўлади, охират кунида хар-бир эркак оиласидан сўралади. Шунинг учун барчамиз оиладаги масъулиятимизни унутмайлик. Ҳар-бир оила аъзоси оиладаги вазифасини сидқидилдан бажарса, оилалар тинч бўлади. Оилалар тинч бўлса, жамият тинч бўлади. Жамият тинч бўлгандан кейин давлат тинч бўлади.
Аёллар хам ўз ўрнида эрларига итоатли бўлмоқликлари лозим, чунки шариатимизда эрига осийлик қилган аёлларни ҳаттоки, Аллоҳ ҳам кечирмаслиги таъкидланган. Шунинг учун аёлларимиз хам эрларини ҳамиша раъйига қараб иш тутмоқликлари лозим. Пайғамбаримиз (с.а.в.) хадиси муборакларида шундай деганлар: “Қайси бир аёл ибодатларини вақтида адо қилса, ўз номусини сақласа, эрига хиёнат  қилмай, итоат қилса ва розилигини олса, саккизта жаннатни ҳоҳлаганига кирсин” (Имом Бухорий ривояти).
Аёлларимиз, онахонларимиз, опа-сингилларимиз соғ-саломат бўлишсин. Гўзаллик ва нафосат, меҳр – мухаббат хеч қачон уларни тарк этмасин.

П.Бобожонов

Шовот тумани “Қорри Эшон бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *