Аёллар жамиятимиз бир бўлаги

Ўзбек ҳалқининг ўзига яраша ғурури ор-номуси қадр қиммати бор, буларни биз албатта қадрлашимиз зарур. Фарзандларимизни бундай чек-чегарасиз орзу ҳавасларга берилишларида биз ота-оналарнинг билиб билмай уларга яратиб бераётган шароитларимиз, уларни ўз холиги ташлаб қўйишларимиз, уларга етарли даражада таълим  тарбия  эътиборли бщлишимиз керак.

Биз бугунги кунда Аллохга шукурлар бўлсинки тинч ва ҳотиржам бир диёрда яшаяпмиз. Бугунлик кунда бизга яхши яшашимиз учун барча шароитлар мавжуд. Мустақиллигимиз шарофати билан конституциямиз қабул қилиниб, унда барча инсоннинг ҳақ ва ҳуқуқлари хамда эркинликлари кафолатланиб химоя килинган. Айнан Ушбу имкониятлардан фойдаланиб кимдир деҳкончилик қилади, яна кимдир тижорат билан шуғулланади. Бугунги кунда айни манашу тижоратчилик билан шуғулланаётган аёлларимиз хам бор. Тижоратчилик  билан шуғулланиш уни касб килиб олиш жуда яхши амал. Муқаддас динимиз бўлган ислом тарихига бир назар соладиган бўлсак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари яъни Хадича онамиз хам Макканинг зодагон савдогар аёлларидан эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг узлари хам тижорат Билан шуғулланганлар. Хатто хадийси шарифда Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Халол тижоратчи киёматда набийлар, ва шухадолар билан бирга бўлади» деб халол тижорат билан шуғулланадиганларни ана шундай эътироф этганлар.

Аёллар жамиятимиз бир булаги, аёлсиз инсонга ҳаёт қийин, қиз фарзанди  сабабли ота-она жаннати бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «қайсики ота-она учта қизни чиройли тарбиялаб уларни турмушга узатса жаннатий бўлади дедилар шунда сахобалар иккита қизи бўлсачи деди ундаям киради, битта қизи бўлсачи деганларида ундаям жаннатга киради» деб мархамат килганлар. Аллох таъоло  хар бир инсоннинг тақдирини яъни уни ким бўлишини, хаётда қандай яшашини, бахтли ёки бахтсиз бўлишини, азалдан тақдиротига битиб қўйгандир. Хеч бир инсон ўзининг илмсизлиги туфайли инсоннинг келажакдаги тақдирини чиройли ёки бахтсиз бўлади дейишга хаққи йўқ.

Азиз аёллар сизлар ҳаётнинг чироғи, сизлар сабаб хаётимиз гўзал. Сиз онасиз, опасиз, сингилсиз, жуфти халолсиз, келин, қизсиз, булар бари сиз учун шарафдир. Ушбу шарафга лойиқ бўлинг азиз аёллар.

Азиз ота оналар  барчаларимиз фарзандларимиз тарбиясига мустахкам бўлайлик. Мустаҳкам тарбия кўрган фарзандлар келажакда иншааллох мустахкам оила куради ва курилган оилалар сабабли юртимиз келажаги мустаҳкам бўлади.

У.Бекязов

Ҳазорасп туман “Абдукарим Шайх бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *